“Маркетинг” кафедраси


УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

УЗИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Бошланғич, шартнома ва реал нархларнинг моҳияти нимада? 
2. Халқаро бозорда нарх стратегияси қандай? 


57 
3. Ўзбек 
товарлари 
экспорти 
нархини 
қўллаб-қувватлашнинг 
асосий 
йўналишларини айтиб беринг. 
4. Экспорт нархларини шакллантиришда давлатнинг роли қандай? 
5. Жаҳон нархлари тушунчасини изоҳлаб беринг. 
6. Жаҳон нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг қандай манбалари мавжуд? 
7. Экспорт ва мипорт нархлари қай тариқа ҳисобланади? 


58 
10-МАВЗУ. ХАЛҚАРО САВДО БИТИМЛАРИ
 
САВОЛЛАР: 
1. Халқаро савдо битимлари бўйича тижорат келишувлари 
2. Халқаро олди-сотди битимлар ва уларнинг турлари. 
3. Товар айирбошлаш битимлари. 
4. Клиринг келишувлари.
5. Агентлик келишувлари.
6. Лизинг битимлари.
7. Турли мамлакатларда монополияга муносабат ва чекланган савдо амалиѐти.
 
 10.1. ХАЛҚАРО САВДО БИТИМЛАРИ БЎЙИЧА ТИЖОРАТ КЕЛИШУВЛАРИ 
Халқаро савдода битимларни бир қатор белгиларга кўра қуйидаги турларга 
тақсимлаш мумкин: 

олди-сотди битимлари; 

товарайирбошлаш битимлари; 

бартер битимлари. 
Халқаро битимлар вақт кўрсаткичларига кўра қуйидаги турларга тақсимланади: узоқ 
муддатли; қисқа муддатли; муддатсиз; дарҳол етказиб бериш шартли битимлар. 
Халқаро битимларни томонлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимланишига 
кўра қуйидагича тақсимлаш мумкин: бир томонлама; икки томонлама; кўп томонлама. 
Халқаро савдо валюта операциялари (битимлари) билан боғлиқ, чунки бир 
савдогарнинг валютаси иккинчи савдогар учун хорижий валюта ҳисобланади. Валюта 
операциялари иккита валюта нисбатидан иборат бўлган валюта курслари бўйича амалга 
оширилади. Валюта курси турли хил миллий валюталар ўртасида алоқа ўрнатиш, уларни 
таққослаш ва операцияларни амалга оширшга имкон беради. Валюта курси доимий эмас, 
яъни бир валюта тури пасайиб борса, иккинчисининг курси ўсади. Валюта курсининг 
тебранишига таъсир кўрсатувчи бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар талаб ва таклифга 
боғлиқ бўлади. Валюта курсини аниқлаш учун тўғри ва тескари котировкадан 
фойдаланиш мумкин. 
Тўғри котировка хорижий пул бирлигининг миллий валютада баҳоланишини 
ифодалайди. Масалан, 1 фунт стерлинг 1,540 АҚШ долларига тенг. Тўғри котировкадан 
фойдаланишда хорижий валюта бирлиги миллий валютада, бизнинг ҳолатда АҚШ 
долларида акс эттирилади. Тўғри котировкадан асосан АҚШда фойдаланилади. Бир қатор 
Европа мамлакатларида миллий валюта бирлигини хорижий валютада акс эттирувчи 
тескари котировка қўлланади. 
Валюталарни АҚШ долларига нисбатан котировкаси кенг тарқалган, яъни АҚШ 
доллари асосий валюта котировкаси ҳисобланади. Турли хил валюталарнинг АҚШ 
долларига нисбатини билган ҳолда уларнинг бир-бирига нисбатини ҳам аниқлаш мумкин. 
Бу кросс-курс деб аталиб, иккита валюта курсини АҚШ долларига бўлиш ѐки кўпайтириш 
натижасида олинади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling