“Маркетинг” кафедраси


ХАЛҚАРО ОЛДИ-СОТДИ БИТИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

10.2.ХАЛҚАРО ОЛДИ-СОТДИ БИТИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ 
Халқаро савдода олди-сотди битимлари қаторига экспорт, импорт, реэкспорт ва 
реимпорт битимларини киритиш мумкин. 
Экспорт битимлари бу чет эллик харидорга товарни сотувчининг мамлакатидан чет 
элга олиб чиқиб сотишдир. 
Импорт битимлари товарни чет эллик сотувчидан сотиб олиш ва уни кейинчалик 
ички бозорда сотиш мақсадида чет элдан мамлакатга олиб киришни ифодалайди. Харидор 
мамлакатга кимошди савдоси, кўргазма ва ярмаркаларга олиб кирилувчи товарлар ҳам 
импорт битими объекти бўлиши мумкин. Импорт сифатида олиб кирилувчи товар тайѐр 


59 
маҳсулот бўлиши ѐки харидор мамлакат ичида қайта ишланиши керак бўлган ярим тайѐр 
маҳсулот бўлиши мумкин. 
Реэкспорт битими товарни чет эллик сотувчидан сотиб олиб мамлакатга олиб кириш,
сўнгра бу товарни (қайта ишламасдан) бошқа чет эллик харидорга сотишдир. Бу 
операциялар транспорт харажатларини оширмаслик ва етказиб бериш муддатини 
қисқартириш мақсадида амалга оширилади. 
Реимпорт битими чет элдан мамлакатда ишлаб чиқарилган, лекин кимошди 
савдоларида сотилмаган, чет эллик харидор томонидан сифатсиз деб топилган, у ерда 
қайта ишланмаган ѐки харидорнинг тўлов лаѐқатига эга эмаслиги сабабли қайтариб 
берилган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига қайта олиб киришни англатади. Чет элдан 
қайтариб олиб келинаѐтган маҳаллий товарлар, масалан, кўргазмаларга вақтинчалик олиб 
чиқилган товарлар реимпорт таркибига киритилмайди. 
Халқаро савдода олди-сотди битимлари етказиб бериш (шартнома иштирокчилари 
томонидан келишилган ва шартномада белгиланган вақт давомида сотувчи товарни 
харидорга етказиб беришни ўз зиммасига олган) муддатига кўра императив, диапозитив, 
аниқланган ва аниқланмаган турларга тақсимланади. 
Императив муддат товарни етказиб бериш муддатини томонларнинг келишувига 
кўра ўзгартириш мумкин эмаслигини назарда тутади. 
Диспозитив муддатда контрагент ҳисобланувчи томонлар мамлакат қонунчилигида 
томонларнинг келишувига асосан етказиб бериш муддатини ўзгартириш мумкинлиги 
кўзда тутилади.
Аниқланган муддатда товарни етказиб бериш муддатининг бошланиши ва 
тугалланиши, шунингдек, турли ҳодисалар вақти аниқ кўрсатилиши кўзда тутилади. 
Экспорт-импорт товар олди-сотдиси битимлари бўйича аниқланмаган муддат 
координаталарни кўрсатган ҳолда белгиланади, масалан, «ўз вақтида», «дарҳол», 
«кечикмасдан». 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling