“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

10.5.АГЕНТЛИК КЕЛИШУВЛАРИ 
Агентлик келишуви бу ҳуқуқий ѐки жисмоний шахс (агент) билан тузилувчи 
шартнома тури бўлиб, одатда ѐзма шаклда тузилади. Халқаро агентнинг ўзига хос жиҳати 
шундаки, у ўз фаолиятини принципал номидан ва унинг ҳисобига (принципал деб 
номланувчи бир томоннинг савдо ѐки тижорат агенти деб номланувчи иккинчи томонга 
берувчи топшириғи) амалга оширади. Унинг роли принципал томонидан юклатилган 
мажбурият доирасида олди-сотди битимининг амалга оширилишига кўмаклашишдан 
иборат. 
Оддий агентлик тўғрисидаги келишув принципалга белгиланган ҳудудда агентлик 
келишуви предмети бўлган товарларни мустақил равишда ѐки бошқа фирмаларни жалб 
қилган ҳолда сотиш ѐки сотиб олиш ҳуқуқини беради. 
Агентнинг монопол ҳуқуқи тўғрисидаги келишув принципални белгиланган ҳудудда 
агентлик келишуви предмети бўлган товарларни мустақил равишда ѐки бошқа 
фирмаларни жалб қилган ҳолда сотиш ѐки сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. 
Устунлик ҳуқуқи (ўнг қўл ҳуқуқи) тўғрисидаги келишув принципал зиимасига 
биринчи навбатда агентлик келишуви предмети ҳисобланган товарни агентга тақдим этиш 
мажбуриятини юклайди, агент мазкур товар партияси билан ишлашни рад этгандан 
сўнггина принципал бу товарни белгиланган ҳудудда мустақил равишда ѐки бошқа 
фирмаларни жалб қилган ҳолда сотиш ѐки сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бир 
пайтда хорижий фирма вакили ҳисобланган агент экспортчи манфаатлари йўлида 
қуйидаги функциялардан ҳар бирини бажариши лозим бўлади: 

агент жойлашган мамлакатда мижозлардан буюртма олиш; 

потенциал мижозлар учун нарх котировкасини амалга ошириш ва мижозларнинг 
бошқа талабларини бажариш; 

экспортчининг маҳсулотларини реклама қилиш ва бозорга киритиш билан 
шуғулланиш; 

экспортчини маҳаллий бозор, нарх ва шу кабилар тўғрисидаги маълумотлардан 
хабардор қилиб бориш; 

мижозларнинг шикоятлари билан шуғулланиш. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling