“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

10.4.КЛИРИНГ КЕЛИШУВЛАРИ 
Клиринг келишувлари етказиб берилаѐтган товар ѐки кўрсатилаѐтган хизмат 
қийматининг тенглигидан келиб чиқувчи жавоб тариқасидаги талаб ва мажбуриятларни 
ўзаро ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувлардир. 
Ҳисоб-китобларда юзага келувчи сальдони тўлаш усуллари бўйича клиринг 
келишувлари уч турга бўлинади: 

эркин конверсияли клиринг (йўл қўйиш мумкин бўлган чегарадан ошган сальдо 
фақат товар етказиб бериш йўли билан тўланади); 

конверсиясиз клиринг (йўл қўйиш мумкин бўлган чегарадан ошган сальдо эркин 
конвертацияланувчи валюта билан тўланади); 

чекланган конверсияли клиринг (йўл қўйиш мумкин бўлган чегарадан ошган 
сальдо томонлар келишувидаги суммадан ортганда ѐки илгари белгиланган муддат 
давомида тўланмаган ҳолларда эркин конвертацияланувчи валюта билан тўланади). 


61 
Клиринг келишувлари техник жиҳатдан икки ѐқлама ҳисоб ѐки ягона ҳисоб тизими 
бўйича амалга оширилиши мумкин. 
1. Икки ѐқлама ҳисоб тизими тўлов келишувида иштирок этувчи мамлакатларнинг 
марказий банкларида клиринг ҳисоб-китобини амалга ошириш учун махсус ҳисоб-
рақамлари очилишини назарда тутади. 
2. Ягона ҳисоб тизими барча ҳисоб-китобларни амлага ошириш учун 
мамлакатлардан биридаги банкда (ѐки бир нечта банкда) махсус ҳисоб рақами (ѐки ҳисоб 
рақамлари) очилишини назарда тутади. Икки ѐқлама ҳисоб тизими кўпроқ қўлланади. 
Клиринг келишувлари экспортчи фирмалар билан барча ҳисоб китобларни фақат миллий 
валлютада амалга оширишга имкон беради (экспортчи етказиб берилган товар учун 
тўловни клиринг ҳисоб-китобларини бажарувчи банкдан миллий валютада олдаи, 
импортчи эса шу банкка клиринг бўйича олинган товарлар учун тўловни миллий валютада 
тўлайди). Клиринг келишувларининг асосий камчилиги клиринг бўйича экспортдан 
олинган маблағлар фақатгина товар экспорт қилинган мамлакат ҳудудида товар сотиб 
олиш мумкинлигида намоѐн бўлади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling