“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

10.6.ЛИЗИНГ БИТИМЛАРИ 
Халқаро лизинг бу турли мамлакатлар корхона ва ташкилотлари томонидан 
тузилувчи ижара шартномасидир. У лизинг фирмаси ва ижарачи ѐки лизинг фирмаси ва 
таъминловчи (ижарага берилувчи мулк эгаси) турли мамлакатларда жойлашганлиги билан 
тавсифланади. Халқаро лизинг экспорт ва импорт лизинг турларига тақсимланади. 


62 
Экспорт лизинг – бунда лизинг фирмаси асбоб-ускуна, машина ва майдонларни 
миллий фирмадан сотиб олади сўнгра уни чет эллик ижарачига беради. 
Импорт лизинг – бунда лизинг фирмаси асбоб-ускуна, машина ва майдонларни чет 
эллик фирмадан сотиб олади сўнгра уни ўз мамлакатидаги ижарачига беради. 
Амалда халқаро молиявий лизинг ва тезкор лизинг кенгроқ тарқалган. 
Халқаро тезкор лизинг қисқа муддатли келишув бўлиб, лизинг предмети 
амортизацияси бир нечта кетма-кетликдаги истеъмолчиларнинг тўловлари ҳисобига 
амалга оширилишига асосланади. Мазкур лизинг шакли рейтинг деб ҳам аталади ҳамда 
машина ва асбоб-ускуналарни рейтинг жамияти томонидан ижарачининг сотиб олиш 
ҳуқуисиз қисқа муддатли ижарага беришини ифодалайди. Бунда рейтинг жамияти асбоб-
ускуналарни таъмирлаш бўйича барча харажатларни тўлайди ва буни лизингга нисбатан 
юқорироқ ижара ставкалари ҳисобига қоплайди. 
Халқаро молиявий лизинг халқаро тезкор лизингдан фарқ қилади. Унда ижарага 
берувчи (лизинг компанияси) активларга киритилган капитал қўйилмаларни ягона 
ижарачидан қониқарли фойда олиш ҳисобига тўлиқ қопланишига ҳаракат қилади. Шу 
сабабли лизинг даври ушбу активнинг хизмат қилиш муддатининг асосий қисмини 
қоплайди, ижарачи эса техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз зиммасига оллади.
10.7.ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРДА МОНОПОЛИЯГА МУНОСАБАТ ВА 
ЧЕКЛАНГАН САВДО АМАЛИЁТИ 
Экспорт ва импорт соҳасига тегишли ҳукумат қарорлари (чекловлари) халқаро 
савдога жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Қуйидаги қарор ва чекловларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 

валютани тартибга солиш бўйича қарорлар; 

экспортни лицензиялаш; 

импортни лицензиялаш; 

савдо эмбаргоси, яъни баъзи товарларни мамлакатдан экспорт қилиш тақиқланиши 
мумкин; бироқ баъзи товарларни импорт қилишнинг тақиқланиши (чунки бир хил 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар рақобатчи ҳисобланади) 
ѐки баъзи мамлакатлардан сиѐсий сабабларга кўра товарлар импортининг чекланиши 
ҳақиқатга яқинроқ; 

импорт квоталари — бу ҳолатда мамлакат айрим мамлакатлардан келтирилувчи 
баъзи бир товарлар миқдори ҳар ой ѐки йил давомида чеклаб қўйилади; 

мамлакат ҳудудида сотилаѐтган барча товарлар сифати, ўзига хос хусусиятлари ва 
хавфсизлик стандартларига оид қонун ҳужжатлари, соғлиқни сақлаш ва гигиенага 
(айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларига) оид қонун ҳужжатлари стандартлари; патентлар ва 
савдо маркалари, товарлар ўрови ва унда келтирилган маълумотлар ҳажми (масалан, 
баъзи бир консерваланган озиқ-овқат ва ичимликларда соғлиқ учун хавф тўғрисидаги 
маълумотлар); импорт қилинувчи товарлар учун божхона клирингида зарур бўлган 
ҳужжатлар (божхона клирингида ушланиб қолиш халқаро савдода қийинчиликлар 
туғдириши мумкин) га тегишли ҳукумат қарорлари. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling