“Маркетинг” кафедраси
ТАҚСИМЛАШ КАНАЛЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
11.3.ТАҚСИМЛАШ КАНАЛЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Охирги пайтда энг кўзга ташланарли воқеа сифатида анаъанавий тақсимлаш каналларига қарши ҳаракат қилувчи вертикал ва горизонтал маркетинг тизимлари пайдо бўлди. Анъанавий тақсимлаш каналлари мустақил ишлаб чиқарувчи, битта ѐки бир нечта улгуржи савдогар ва битта ѐки бир нечта чакана савдогардан иборат бўлади. Тақсимлаш каналининг ҳар бир аъзоси алоҳида корхона бўлиб, бутун тизимнинг олувчи фойдасига зарар етказилсада, ўзининг максимал даражада фойда олишига интилади. Тақсимлаш канали аъзоларидан ҳеч бири бошқа аъзолар фаолиятини тўлиқ назорат қила олмайди. Ички каналларни уларнинг даражаси бўйича тавсифлаш мумкин. Тақсимлаш канали даражаси бу товар ва унга эгалик ҳуқуқини якуний харидорга етказиш билан шуғулланишда у ѐки бу ишни бажарувчи исталган воситачидир. Ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳам малум бир ишларни бажариши туфайли у хам, якуний истеъмолчи ҳам тақсимлаш каналига киритилади. Каналнинг узунлиги ундаги оралиқ даражалар сони билан белгиланади. Нолинчи даражали канал (бевосита маркетинг канали) товарни бевосита истеъмолчиларга сотувчи ишлаб чиқарувчидан иборат. Битта даражали канал ўз ичига битта воситачини киритади. Истеъмол бозорларида одатда бундай воситачи вазифасини чакана савдогар бажарса, саноат йўналишидаги товарлар бозорида бу вазифани сотув бўйича агентлар ѐки брокерлар бажаради. Икки даражали канал иккита воситачидан иборат бўлади. Истеъмол бозорларида одатда бундай воситачи вазифасини улгуржи ва чакана савдогарлар бажарса, саноат йўналишидаги товарлар бозорида бу вазифани саноат дистрибьютери ва дилерлар бажаради. Уч даражали канал учта воситачидан иборат бўлади. Масалан, гўштни қайта ишлаш саноатида улгуржи ва чакана савдогар ўртасида одатда майда улгуржи савдогарлар фаолият кўрсатади. Майда улгуржи савдогарлар йирик улгуржи савдогарлардан товарни 66 сотиб оладилар ва одатда йирик улгуржи савдогарлар хизмат кўрсатмайдиган чакана савдо корхоналарига қайта сотадилар. Вертикал маркетинг тизими эса аксинча, ягона тизим сифатида ҳаракат қилувчи ишлаб чиқарувчи, битта ѐки бир нечта улгуржи савдогарлар ва битта ѐки бир нечта чакана савдогарлардан иборат бўлади. Горизонтал маркетинг тизимлари икки ѐки ундан ортиқ фирма янги очилаѐтган маркетинг имконятларини биргаликда ўзлаштириш учун ҳатти-ҳаракатларини бирлаштиришга тайѐр бўлганда юзага келади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling