“Маркетинг” кафедраси


-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИОН ТИЗИМИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

12-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИОН ТИЗИМИ 
ВА СОТУВНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
 
САВОЛЛАР: 
1.Халқаро маркетинг коммуникация тизими турлари.
2.Замонавий реклама жараѐнининг ўзига хос хусусиятлари, функциялари, турлари. 
3.Рекламанинг фаол истиқболли йўналишлари. Брендинг, директ-маркетинг.
4.Жаҳон реклама бозори.
5.Реклама бюджетини ишлаб чиқиш.
6.Сотувни рағбатлантириш, унинг моҳияти ва вазифалари.
7.«Сейлз промоушн» тадбирлари. 
8.Жамоатчилик фикрини яратиш. «Паблик рилейшнз» тадбирлари.
9.Товар белгиси.
12.1.ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМИ ТУРЛАРИ 
Коммуникацияни турлича таърифлаш мумкин. Америкалик иқтисодчилар Ф.Дэнс ва 
К.Ларсон «коммуникация» тушунчасининг 126 та талқинини санаб берганлар. Уларнинг 
қайд этишича, барча таърифларда коммуникация ўзаро алоқалар сифатида талқин 
қилинади ѐки масалан, истеъмолчиларга таъсир кўрсатиш ва исталган нарсага талабни 
юзага келтириш мумкин бўлган барча жараѐнларни умумлаштиради. Халқаро бозорда 
талабни фаол шакллантиришга маркетинг коммуникация воситалари – кенг маънода 
реклама, сейлз промоушн, директ-маркетинг ва ҳомийлик ѐрдамида эришилади. Бундан 
ташқари, улар техник ва тижорат ҳужжатларига эгалик қилади ҳамда ярмарка ва халқаро 
салон каби тадбирларда иштирок этади. 
Реклама – бу халқаро бозорда чет эллик харидорларни товар ва хизматлар билан 
таништириш мақсадида товар ва хизматлар ҳақидаги ахборотдир.
Сейлз промоушн реклама берувчининг маҳсулот ва хизматларини чет элга сотишни 
рағбатлантирувчи тижорат ва ижолий ғояларни амалга ошириш фаолиятини ифодалайди. 
Хусусан, у сейлз промоушн материаллари упаковка ичида жойлашган ҳолда товарларни 
ўраш ѐки сотув жойларида махсус тадбирлар (чегирмалар, купонлар, мусобақалар ва 
ҳоказо) ѐрдамида амалга оширилади.
Паблик рилейшнз товар, хизмат ѐки фирма тўғрисида халқаро бозорда қулай 
жамоатчилик фикрини шакллантиришга йўналтирилган нуфузли рекламани амалга 
ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг таҳририятларидан фойдаланишни 
назарда тутади. Паблик рилейшнз тадбирлари асосан товарнинг истеъмол хусусиятларини 
тарғиб этишга эмас, балки мазкур товарнинг чет эллик истеъмолчи учун ижобий 
аҳамиятини тушунтиришга қаратилади. Паблик рилейшнз ѐрдамида фирма жамият ва 
алоҳида истеъмолчи манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўяди деган ғояни амалга 
оширишга ҳаракат қилинади.
Директ–маркетинг бу маълум бир товарларни сотиб олиш ниятида бўлган фирмалар 
ѐки айрим истеъмолчилар билан доимий қўллаб-қувватланувчи йўналтирилган 
коммуникациялардир. Директ-маркетинг соҳасидаги фаолият асосан бевосита почта 
орқали ѐки тор ихтисослашган рекламани тарқатиш воситалари ѐрдамида амалга 
оширилади. Директ-маркетинг соҳасида ишлаганда реклама агентлигининг даромадлари 
комиссион мукофотлар ва мижоз томонидан сарфланувчи маблағлар ҳисобига 
шакллантирилади. 
Кўргазма, ярмарка ва салонларда иштирок этиш халқаро бозорда жуда катта фойда 
беради, чунки: 

ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўзлари ҳақида маълум қиладилар ва ахборот 
алмашадилар; 

рақобатчилар, уларнинг таъминланганлиги ва хулқ-атвори мунтазам кузатиб 
борилади; 


69 

потенциал мижозлар билан алоқа ўрнатилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазаларига 
эътибор қаратилади; 

у ерда иштирок эутвчи фирмаларнинг имиджини яратиш ва оммавйилик феномени 
батафсил ўрганилади; 

бозор тенденциялари кузатиб борилади

ўз ташрифи билан маҳаллий агентлар қўллаб-қувватланади ѐки янги агенлар 
ѐлланади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling