“Маркетинг” кафедраси
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
12.4.ЖАҲОН РЕКЛАМА БОЗОРИ
Рекламадаги ўзгаришлар унинг динамикаси юқорилиги билан изоҳланади. Реклама харажатлари хорижий саноат фирмалари бюджетининг катта қисмини ташкил қилади. АҚШда оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилишнинг ўзига маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга сарфланувчи жами харажатларнинг 5 фоизи сарфланади. Оммавий истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи фирмаларда эса бу кўрсаткич янада юқори; дори- дармон ишлаб чиқарувчиларда — 20%, атир-упа ва косметика — 13,8, ошхона анжомлари — 12,8, спиртли ичимликлар — 11,9, атторлик буюмлари — 9,4, ювувчи воситалар — 8% (расм). Реклама хизматлари бозорини монополлаштириб оларкан, саноат фирмалари ўзлари ишлаб чиқараѐтган товарларни сотишга монополия оладилар. Ўз шартларини қўяр экан, реклама берувчи реклама агентликлари ва рекламани тарқатиш воситаларини катта миқдорда чегирмалар бериш, реклама материалларини тайѐрлаш ва эълон қилишда ўзи учун қулай ва фойдали бўлган шартларни қабул қилишга мажбур қилади. Товар ишлаб чиқарувчи қуйидаги ҳоллардагина реклама кампанияси самарадорлигининг юқори бўлишига умид қилиши мумкин: биринчидан, реклама кампанияси бозорнинг динамикаси табиатини ҳисобга олиб олдиндан тадқиқот ўтказган ҳолда тайѐрланса ва ўтказилса; иккинчидан, олдиндан танлаб олинган истеъмолчилар доирасига етарли даражада таъсир кўрсатувчи ва уларнинг ѐдида қолувчи реклама маҳсулоти яратилса; учинчидан, кампаниялар йўналиши белгиланган мақсадларга эришиш учун мақсадга мувофиқ ва рекламани тарқатиш воситаларида реклама доирасининг ўзига хосликларини ҳисобга олувчи даражадаги нашрлар билан таъминланса; тўртинчидан, турли жойдаги ва сотув фаолиятининг турли даражасидаги тадбирлар мувофиқлаштирилса. 72 Ушбу шартлар реклама қилинаѐтган товар оммавий талаб мавжуд бўлган ѐки саноат йўналишидаги товар бўлишидан қатъи назар вужудга келади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling