“Маркетинг” кафедраси


 «СЕЙЛЗ ПРОМОУШН» ТАДБИРЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

12.7. «СЕЙЛЗ ПРОМОУШН» ТАДБИРЛАРИ 
Сейлз промоушн тадбирларининг иқтисодий самараси истеъмолчилар билан 
ишлашда индивидуаллик даражаси, уларга психологик таъсир кўрсатиш даражаси, 
рекламанинг такрорийлиги ва ишончлилигига боғлиқ бўлади. Бу тадбирларни ташкил 
этиш ва амалга оширишда бир нечта вазифалар бажарилади. Аввало, бу тадбирлар учун 
жавобгарликни муайян шахслар зиммасига юклаш, сўнгра мақсадларни белгилаш лозим. 
Сейлз промоушн реклама фаолиятининг бошқа турларига, жумладан, оммавий ахборот 
воситаларидаги рекламага қўшимча эканлиги сабабли тадбирлар комплексли реклама 
кампанияларини қўллаб-қувватловчи тарзда ташкил этилади. Улар қуйидаги мақсадларга 
биргаликда эришиш учун рекламанинг бошқа турлари билан мувофиқлаштирилиши 
лозим: 

ягона товар маркаси билан белгиланган товарларни тарқатиш тармоқини 
кенгайтириш; 

мавжуд товарларни сотиш каналларидан фойдаланган ҳолда инновацияларни 
намойиш этиш, бозорга янги ва истиқболли моделларни киритиш йўлидаги тўсиқларни 
олиб ташлаш; 

товарни илгари сотиб олган ѐки ундан қониққан шахслар томонидан харид қилиш 
сонини ошириш; 

янги товар намунаси, янги товар белгиси ѐки янги товарни киритиш, илгари 
маълум бўлган товарни модификациялаш, мавжуд товардан фойдаланишнинг янги 
усулларини жорий этиш; 

рақобатбардошликни ошириш, бозорда эгаллаб турган ўринни мустаҳкамлаш; 

мавжуд сотув каналлари янги товарни қабул қилишлари ва унга ишонишлари 
учун уларни рағбатлантириб туриш; 

рақобатчи реклама кампанияларининг ҳатти-шарактларини камайтириш; 

сотув жараѐнига жалб қилинган шахсларнинг билимларини кенгайтириш, 
шунингдек, истеъмолчиларни товарнинг мавжудлиги, товар нархи, унинг хусусиятлари ва 
афзалликларидан хабардор қилиш; 

товарнинг нуфузи юқори бўлишини таъминлаш; 

товар образини яхшилаш, уни қўллаш имкониятларини кенгайтириш йўли билан 
қўшимча истеъмол қийматини яратиш; 

сотув тизими ходимлари ва истеъмолчиларни билвосита мукофотлаш йўли билан 
нарх учун курашда ўз позицияларини ҳимоя қилиш; 


75 

товарни ўтказиш тармоғи ва истеъмолчиларнинг фирма ва унинг сотилаѐтган 
товарига бўлган муносабатларини яхшилаш; 

тижорат агентлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш. 
Истеъмолчиларни айниқса қимматли товарлар ва катта тўловлар рағбатлантиради. 
Ўтқазувни рағбатлантиришнинг купон, махсус марка ва совға каби шакллари бевосита 
сотув билан боғлиқ. бундай харажатлар сотувдан тушувчи маблағнинг қатъий белгиланган 
қисми бўлиб, фирма бу харажатларни сотув якунланмагунча амалга оширмайди. Сотув 
канали иштирокчиларининг ишлаб чиқарувчилар билан яхшироқ ҳамкорлик қилиши ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. Бунда сотув витриналарни безаш, ишлаб чиқарувчиларнинг 
чегирма купонлари тақдим этиши, савдо ходимларини биргаликда ўқитиш ва савдо 
чегирмаларини тақдим этиш орқали рағбатлантирилади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling