“Маркетинг” кафедраси


МАРКЕТИНГДА НАРҲЛАРНИ ҲИСОБЛАШ УСУЛЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
9.5.МАРКЕТИНГДА НАРҲЛАРНИ ҲИСОБЛАШ УСУЛЛАРИ 
Ҳозирги пайтда нархларни ҳисоб-китоб қилишнинг бир қатор усуллари мавжуд, 
хусусан: 
«Ўртача харажатлар плюс фойда» усули моҳиятининг ишлаб чиқарилган товар 
таннархига маълум миқдорда қўшимча нарх қўйилишидан иборат. Нарх ҳосил бўлиш 
жараѐнини шаклантиришда стандарт қўшимча нархлардан фойдаланиш мантиқан тўғри 
келмайди. Оптимал нархни белгилаш учун ҳар бир минтақадаги рақобат ва жорий 
талабнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.
Товарнинг ҳис қилинувчи қиймати асосидаги усулга кўра – нархни ҳисоб-китоб 
қилишда ўз товарларининг ҳис қилинувчи қийматидан келиб чиқилади. Нарх ҳосил 
бўлишининг асосий омили сотувчининг харажатлари эмас, балки товарнинг харидорлар 
томонидан қабул қилиниши, товарнинг у ѐки бу хусусиятига харидорларнинг жавоби 
ҳисобланади.
Нархни жорий нархлар даражасида белгилаш усули бу нархнинг жорий нарх 
даражаси асосида ўрнатилишидир. Фирма асосан рақобатчилар нархларидан келиб чиқади 
ва ишлаб чиқариш харажатлари ѐки талаб даражасига кам эътибор қаратади. У нархни ўз 
рақобатчилари билан бир хил ѐхуд улардан кам ѐки кўп белгилаши мумкин 
Ёпиқ савдо (харид) асосида нархни белгилаш усулининг моҳияти нархни 
белгилашда фирма нарх ва ишлаб чиқариш харажатлари ѐки талаб кўрсаткичлари 
ўртасидаги алоқадан эмас, балки рақобатчиларнинг кутилаѐтган нархларидан келиб 
чиқишидан иборат. Фирма шартнома имзолашни истайди, бунинг учун эса бошқаларга 
нисбатан пастроқ нарх сўраш керак бўлади. Бироқ бу нарх маҳсулот таннархидан кам 
бўлмаслиги лозим, акс ҳолда фирманинг молиявий жиҳатдан зарар кўришига тўғри 
келади. 
 
8.6. ЭКСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ 
Экспорт нарх калькуляцияси ички нарх калькуляциясидан сотувчи бўйича қўшимча 
харажатларга, жумладан, қуйидагиларга фарқ қилади: 

сотувчи ва вакилларга комиссион тўловлар; 

харидор мамлакатдаги импорт бўйича божхона харажатлари

мамлакат ташқарисидаги транспорт харажатлари; 

халқаро суғурта харажатлари; 

кутилмаган харажатларни қоплаш учун зарур бўлган заҳиралар; 

халқаро шартномаларни тузиш, сертификат ва бошқа ҳужжатларни 
расмийлаштириш учун харажатлар. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling