“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
 
 
 
 
 
 
 
 


51 
9-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГДА НАРХЛАР,
НАРХНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, НАРХ СИЁСАТИ 
 
САВОЛЛАР: 
1.Халқаро маркетингда нарх шаклланишининг ўзига хос томонлари.
2.Ташқи савдода нарх шаклланишининг асосий шакллари.
3.Нарх стратегияларининг турлари. 
4.Ташқи савдо нарҳларни хисоб-китобларга умумий услубий йўналишлари.
5.Маркетингда нарҳларни ҳисоблаш усуллари.
6.Экспорт харажатлари.
7.ИНКОТЕРМС таъминот базиси асосидаги жаҳон баҳолари. 
 
9.1.ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГДА НАРХ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ТОМОНЛАРИ 
Нарх бозор категорияси булиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган 
муносабатларни англатади. Нарх назарий жихатдан олганда товар кийматининг пулдаги 
ифодаси, кийматининг бозордаги куринишидир. Нарх бамисоли барометр каби бозор 
холатини курсатиб туради, нарх пасайиб кетса, товар бозори касодликка йуликкан булади, 
товар нафсиз булиб, уни бошка товар билан алмаштириш ѐки унинг сифатини тубдан 
яхшилаш зарурлиги пул таркибига куйилади. Нарх нимага тегишли булишидан катъий 
назар (товар, хизмат) бешта асосий функцияни бажаради: 
1.бозор мувозанатини таъминлаш функцияси 
2.хисоб-китоб, улчов функцияси 
3.иқтисодий регулятор функцияси 
4.ракобат воситаси функцияси 
5.ижтимоий химоя функцияси 
Бозор иктисодиѐти шароитида нархнинг куйидаги турлари мавжуд: демпинг нарх
нуфузли нарх; миллий нарх; арзонлаштирилган нарх; жахон нархи; яширин нарх; эркин 
нарх; стандарт нарх; контракт (улгуржи) нарх; чакана нарх; узгарувчан нарх; лимит нарх; 
мувозанат нарх. 
Бозор нархининг асосий хусусиятлари уларнинг доимо узгариб туриш 
кобилиятидир. Нархлар хеч качон сабабсиз узгармайди. Юкори нархлар эса юкори 
сифатли, янги истеъмол кобилиятига эга булган товарларга урнатилади. Нарх даражасига 
товарнинг ракобатбардошлиги ва бозордаги урни богликдир. 
Бозорда нарх учта гурух омил натижасида шаклланади: 
1.Талаб омиллари (бозорда ухшаш товарлар мавжудлиги ва уларга булган нархлар
бозорга кириш, харидорлар даромадлари, харидорни талаблари, талабга йуналтирилган 
нарх) 
2.Харажат омиллари (ишлаб чикариш харажатлари, маркетинг харажатлари, фойда). 
3.Ракобат омиллари (тармокдаги фирмалар сони, айнан ухшаш импорт товарлари, 
ракобатчилар товарларига булган нархни билиш. 
Асосий нархни белгилаш услуби куйидагилардан иборат: 
- нархлаштириш масаласи куйилади,
- талаби аникланади, 
- харажатлари бахоланади, 
- ракобатчилар товари ва нарх тахлил килинади,
- нархни шакллантириш услуби танланади, 
- охирги натижавий нарх урнатилади. 
Фирма талаб чизмасига асосланиб, харажатларнинг микдорини белгилаб, ракиблар 
нархларини урганиб, уз махсулотларига нарх белгилашга киришади. Бунда нарх 
белгилашнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкин. 


52 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling