“Маркетинг” кафедраси


 ФУНКЦИОНАЛ ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
7.5. ФУНКЦИОНАЛ ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Функционал ѐндашув бўлимдаги айрим шахс ѐки шахслар гуруҳининг бўлимга 
топширилган алоҳида локал ѐки умумий (қўшма) функционал вазифалари учун 
жавобгарлик тамойили бўйича тузилган. Бундай ѐндашув корхонанинг ишлаб чиқариш-
савдо функциялари бир хил ва доимий бўлган ҳолларда самарадорлиги юқори, бироқ 
фаолият шакллари ўзгарган ѐки тубдан янги муаммоларни ҳал қилиш, бозорда ўзгариб 
турувчи вазиятга тезлик билан жавоб беришда унинг самарадорлиги кам бўлади. Мазкур 
шаклдан бир хил ѐки чекланган турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва уларни маҳаллий 
бозорда (бозор сегментида) сотувчи кичик фирмалар фойдаланади. Бироқ йирик, ўзига хос 
асбоб-ускуна ва қурилмалар ишлаб чиқарувчилар ҳам маркетинг бўлимини ташкил 
қилишнинг мазкур усулини қўллайдилар.  
 
9.6.МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ ЯРАТИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРИ 
Маркетинг хизматини ташкил этиш бўйича чет эл тажрибаларини «Нестле» 
корпорацияси ва унинг ташкилий структураси мисолида кўриб чиқамиз. Фирманинг штаб-
квартирасида маркетинг функциялари маҳсулотларни бошқариш ва маркетинг хизматлари 
бўлимида амалга оширилади. Бу структурани маҳсулотлар директорлари бошқариб, улар 
жаҳоннинг барча минтақаларида маҳсулот фаолиятини яхшилаш мақсадида маҳаллий 
маҳсулот бошқарувчилари билан ишлашади. Маркетинг истеъмолчилар эҳтиѐжлари 
атрофида мужассамланиб, бу эҳтиѐжларни корпорациянинг минтақавий ташкилотларидан 
бошқа ҳеч ким аниқ белгилай олмайди. Шу сабабли маркетинг функцияси иложи борича 
марказлаштирилмайди. Гарчи «Нестле» корпорацияси оператив компанияларга мос 
келувчи бозорларда фаолият юритишда тўлиқ мустақиллик берсада, у белгиланган 
стандартлар, мақсадлар ва сиѐсатни танлашда ягона корпоратив йўналишни юритишга 
ҳаракат қилади. Маҳсулотларни бошқариш ва маркетинг хизматлари бозори ушбу 
корпоратив мақсадларни аниқлаш ҳаракатлантириш учун жавобгардир. 
Маҳсулот дастурлари директорларининг асосий функциялари қуйидагилардан 
иборат: 

айрим маҳсулот турлари бўйича минтақавий ва глобал бозор стратегияларини 
аниқлаш; 


38 

янги маҳсулот ғояларини излаш ва уларни ишлаб чиқишни ташкил этиш; 

минтақа ва бозорлар ўртасида маҳсулотлар тўғрисидаги ахборот алмашинишни 
таъминлаш; 

истисно ҳолларда минтақалар ўртасида ахборот алмашинишда ѐрдамга муҳтож 
бозорларга тезкор ѐрдам кўрсатилишини таъминлаш. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling