“Маркетинг” кафедраси


 ТАШҚИ САВДОДА НАРХ ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

9.2. ТАШҚИ САВДОДА НАРХ ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ 
Ўзбекистонда нархни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қаторига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

товар ва хизматлар экспортини билвосита солиққа тортишни камайтириш 
тадбирлари; 

экспортчиларни экспорт товар ва хизматларини реклама қилиш учун солиқ 
тўловларидан қисман озид қилиш; 

хўжалик судларида товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 
билан боғлиқ даъво аризалари учун давлат божлари ҳажмини камайтириш; 

ўзбек экспортчилари илтимосига биноан дастлабки маркетинг тадқиқотларини 
амалга ошириш; 

бозор нархлари кафолатланган даражадан ҳам кескин пасайган ҳолларда давлат 
бюджетидан субсидия бериш шаклида дипломатик қўллаб-қувватлашни таъминлаш. 
Экспорт нархлари шаклланишида давлатнинг роли мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилувчи 
товарларнинг 
рақобатбардошлик 
кўрсаткичларини 
оширишга 
кўмаклашишдан иборат. Бундай ѐрдам кўпинча яширин характерга эга бўлади. Экспорт 
қилиш мўлжалланган товарлар солиққа тортилмайди ѐки кам миқдорда солиққа 
тортилади. Давлатнинг нархга таъсир кўрсатиш усулларидан бири демпинг, яъни ташқи 
бозорда товарларни ички бозордаги нархдан паст нархга – айрим ҳолларда маҳсулот 
таннархидан ҳам арзонга сотиш ҳисобланади. Демпинг натижасида кўрилувчи зарар 
одатда ички бозорда монополия натижасида олинувчи жуда катта миқдордаги фойда 
ҳисобига қопланади. Демпинг фаолиятида бюджет маблағлари ҳисобига демпингни 
амалга оширишга ҳам мисол келтириш мумкин. 
Маълумки, ҳар қандай экспорт нархларининг асосини жаҳон бозоридаги нархлар 
ташкил қилади. Шу сабабли жаҳон нархларини билиш мамлакатимиздаги ишлаб 
чиқарувчиларнинг тижорат муваффақияти гарови ҳисобланади. Товарларнинг ташқи 
савдо муомаласи ривожланиши, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви (халқаро 
миқѐсда меҳнатнинг умумлашувини акс эттиради) билан маҳсулот қиймати байналминал 
тоифага айланади. Айрим мамлакатларнинг миллий меҳнатлари жаҳон хўжалигида 
умумий меҳнатнинг бир қисми сифатида тан олинади, харажатлар эса индивидуал 
харажатлар шаклида намоѐн бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг байналминал нархи байналминал қийматнинг ўзгартирилган 
шаклини намоѐн этади. Бироқ бозор хўжалигида товар нархи талаб ва таклиф таъсири 
остида шаклланади. Сотувчи ҳар доим ўз товарини юқори нархда сотишга, харидор эса ўз 
навбатида, уни иложи борича арзон нархда сотиб олишга интилади. Талаб таклиф 
мутаносиблиги юзага келгандан сўнггина олди-сотди битими иштирокчиларини 
қониқтирувчи нарх юзага келади. 
Шу тариқа, жаҳон нархи истеъмол қийматига эга бўлган сифатли товар ишлаб 
чиқаришнинг пул шаклидаги байналминал нархини ифодалайди. Бундан ташқари, жаҳон 
хўжалигида нарх шаклланишига дунѐнинг кўплаб мамлакатларида ишлаб чиқариш 
корхоналарига эга бўлган ва бир қатор маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 
монополлаштиришга ҳаракат қилувчи йирик трансмиллий корпорация ва концернлар ҳам 
таъсир кўрсатади. Нархни ошириш учун бу компаниялар сифат монополиясидан 
фойдаланадилар ҳамда айрим маҳсулот турларига ишлаб чиқаришнинг байналминал 
нархларидан фарқ қилувчи нархларни белгилайдилар. Бундай йирик концернлар 
таркибида бўлинмалар ўртасида тижорат операцияларини амалга оширишда қўлланувчи 
трансферт нархларидан фойдаланилади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling