Маркетинг мухити
Аҳоли ёш структурасининг ўзгариб бориши
Download 130.18 Kb.
|
МАРКЕТИНГ МУХИТИ
Аҳоли ёш структурасининг ўзгариб бориши. Мазкур масалага ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон ва АҚШ аҳолисининг демографик трендларини таққослаймиз АҚШ аҳолиси ўсиш суръатлари 1990 йилларда жуда пасайиб кетган, йилига 1%ни ташкил этади. Аҳоли ўсиши аввало туғилиш суръатлари, ўлим ва миграция даражасига қараб аниқланилади. Ўлим суръати ўзгармаган ҳолда, миграция сальдоси йилига +500 000 кишини ташкил этган ҳолда, туғилиш суръати асосий аниқловчи фактордир.
1947 ва 1961 йиллар ўртасида юқори ўсиш суръати “чақалок портлашини” юзага келтирди. Қарийб 60 млн. га яқин америкаликлар шу вақтда дунёга келган. (1999 йилда 38 дан 52 ёшгача). Бу эса катта ёшлиларнинг 40%ни ташкил этади. 1970 йилларда эса тескари ходиса содир бўлиб “чақалоқ тақчиллиги” юзага келган. Бу пасайиш тренди давом этаётганлиги натижасида 45 дан 64 гача ёшдагилар сони 2000 йилга бориб аҳолининг 22% ни ташкил этади, яна ўн йилдан кейин эса 26% ни ташкил этиши кутилмоқда. 25 дан 34 ёшгача бўлганлар сони эса 2000 йилга бориб 4,9 млн кишига камаяди. Кўп фирмалар аҳолининг қариб бориши натижасида ўз стратегияларини ўзгартирмокдалар. “Леви”нинг “Докер” линияси хам асосан ўрта ёшлилар бозорига қаратилгандир. «Шарп электроникс» фирмаси қари кишилар учун гапирадиган видеомагнитофонлар ишлаб чиқара бошлади. “Рибок” компанияси эса катта ёшдагилар учун махсус сайр қилишга мўлжалланган оёқ кийимларини бозорга киритди. 1965 ва 1976 йиллар орасида тузилган кишиларни Х – авлод деб атамоқдалар. Уларнинг асосий хусусиятлари: оила ва болаларга кўпроқ эътибор бериш, тежамокрлик, эҳтиёткорлик, паст нархларга боғлиқлик, рекламага ишончсизлик, материалистик фикрлашнинг кучсизланганлигидир. 1977 ва 1994 йиллар орасида туғилганларни Эко-бумер (Echo-Boomer) лар ёки Нет-авлод (Net-Gen) деб атамоқдалар. Мазкур янги авлод ҳаёти рақамли технологиялар ва Интернет билан чамбарчас бўлмоғи кутилмоқда. Ўзбекистонда аҳоли ўсиш сураъатлари бирмунча юқоридир, лекин шунга ҳам суръатнинг пасайиши кузатилмоқда. Масалан, ўсиш суръатлари кейинги 10 йил ичида 1,22 % га камайган ва ҳозир ўртача 2,04%ни ташкил этмоқда. Табиий ўсиш суръатларида ҳам пасайиш кузатилмоқда, бу кўрстакич кейинги 10 йил ичида 1000 киши бошига 28,3 тадан ҳозирда 17,0 тага тушиб қолди. Ўзбекистон демографиясининг ўзига хос хусусияти – ёш структурасида ёшлар ҳиссасининг юқоридалигидир, яъни 15 ёш ва ундан кичик бўлганлар ҳиссаси ахолининг қарийб 40% ни ташкил этади, 65 ва ундан юқори ёшдагилар ҳиссаси эса 4%дир. Шу сабабли Ўзбекистон «ёшлар давлати» деб аталмоқда. АҚШ ва Ғарбий Европада эса аксинча, қарилар ҳиссаси ортиб бормоқда. Масалан, Германияда 65 ва ундан юқори ёшдагилар ҳиссаси яқин келажакда 80 % га етиши кутилмоқда. Жаҳон миқёсида туғилиш коэффицентининг пасайиб бориши бунга далилдир. Мазкур коэффицент жаҳон миқёсида ўртача 3.3 ни ташкил этади, энг паст кўрсаткич Италияда- 1,3, Европа Иттифоқида ўртача 2,1 ни ташкил этмоқда. Узоқ шарқ мамлакатларида ҳам бу кўрсаткич 2,1 ни ташкил этаяпти; Ҳиндистонда 1980 йилдаги 4,5 дан ҳозирга келиб 3 га тушиб қолган. Ўзбекистон бўйича бу коэффицент 1991 йилда 4,2 га тенг эди, 2002 йилга келиб туғилиш коэффиценти 2,3 га тушди. Демак, жахоннинг аксарият қисмида туғилиш суръатлари пасайиб бормоқда. Қарилар кишиларнинг аҳоли сонидаги ҳиссасининг аста-секин ошиб бориши эса шу сегментга йўналтирилган қўшимча маҳсулот ва хизматларни талаб этади. Download 130.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling