Маркетинг мухити


Ишлаб чиқариш самарадорлиги


Download 130.18 Kb.
bet8/9
Sana15.06.2023
Hajmi130.18 Kb.
#1479068
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАРКЕТИНГ МУХИТИ

Ишлаб чиқариш самарадорлиги. Ишлаб чиқариш самарадорлиги паст бўлганда инфляция таъсири жуда ёмон бўлади. Бутун иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари пасаяди. Самарадорлик - бу ҳар бир иш соатида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдоридир. Ишлаб чиқариш самарадорлиги паст бўлганда ойликнинг ҳар бир ошган сўми маҳсулот нархининг тез ошишига олиб келади. Бу эса талабни қисқартиради.
Давлатнинг кучли протекционистик сиёсати туфайли Ўзбекистондаги аксарият ишлаб чиқариш корхоналаридаги самарадорлик пасайиб кетгандир. Фаолиятда юқори самарадорликни юзага келтириш учун эса кучли маҳаллий ва ташқи рақобатнинг бўлиши талаб этилади.
Ишсизлик. Дунё аҳолиси таркибидаги ўзгариш, саноатлаштиришнинг ўсиши, билим ва технологиянинг диффузияси глобал ишчи кучларини юзага келтирди. Кам ривожланган давлатларда иш ҳақи кам бўлганлиги сабабли ишлаб чиқаришнинг кўп қисми шу мамлакатларга кўчмоқда. Автоматизация, компьютерлаштириш ва роботларни кенг қўллаш ишлаётганлар сонининг камайишига олиб келмоқда. Америка фирмалари харажатларни пасайтириш ва рақобатбардошлиликни ошириш мақсадида янги технологиялардан кенг фойдаланмокда. Шунинг натижасида, кейинги йилларда американинг энг катта 500 та фирмалари 2,8 млн га якин ишчини бўшатиб юборган.
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси кўрсаткичи жуда паст 0,4% қилиб кўрсатилган бўлсада, махфий ишсизлик даражаси жуда юқоридир. Баъзи бир тадқиқотларга асосан, реал ишсизлик 10% дан ортиқ бўлиши керак. Шунингдек, аксарият ишлайдиганларнинг иш ҳақи реал истеъмолчи харажат саватидан сезиларли равишда камдир. Бу эса улар ҳам қисман ишсизлар қаторига киришини англатади.
Истеъмолчиларнинг харид структураси. Харидорлар озиқ-овқат, турар жой, транспорт ва бошқа категориялар учун сарфлаган маблағлар ҳиссаси турлича бўлиши мумкин. Машҳур «Энгел қонуни» мавжуд бўлиб, унга биноан инсонлар бойиб боргани сайин озиқ-овқатга сарфланадиган харажатлар ҳиссаси камайиб боради. Масалан, Ўзбекистонда аҳолиси даромадининг 51% ни озиқ-овқатга сарфлайди, мазкур кўрсаткич АҚШда 10%ни, Греманияда 12% ни, Эронда 37% ни, Хиндистонда 52% ни ташкил этади.
Ҳуқуқий-сиёсий омиллар
Ҳуқуқий-сиёсий омилларга корхона фаолиятига таъсир этувчи давлат кўрсатмалари, фармонлари ва қонунлар киради. Давлат назорати икки йўналишда амалга ошади: 1) маркетинг фаолияти назорати 2) маркетинг муассасалари назорати. Биринчи ҳолатда давлат қоидалари маркетинг тамойилларидан фойдаланиш чегараларини аниқлаб беради. Масалан, упаковкаларнинг атроф-муҳитни ифлослантириши, болаларга тўғридан-тўғри реклама қилиш масалалари шулар жумласига киради. Маркетинг муассасалари назорати эса жамоат структураси ва уни бошқарувчи органлардаги ўзгаришлар кўринишида амалга ошади.
Консюмеризм. Маркетинг амалиёти ва фирмалар хатти-ҳаракатидан норози бўлган истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва харид жараёнида ўзаро ёрдам бериш мақсадида консюмеризмга асос солганлар. Консюмеризм келиб чиқиш сабаблари турлича бўлсада, аммо бу сабаблар бозорнинг тобора мураккаблашиб бораётганлиги ва харид қилиш фаолияти қийинлашиб бораётганлигига келиб тақалади. Фирмалар консюмеризмга нисбатан уч хил муносабатда бўлиши мумкин:

  1. уни хавф деб билиб унга қарши курашиш

  2. умуман эътибор бермаслик

  3. уни бир омил деб билиб, сотувчи-харидор муносабатини яхшилаш имконияти сифатида қабул қилиш

Кўп ҳолларда, фирманинг ўзи истеъмолчи муаммоларини ечишда ожиз эканликлари сабабли саноат ассоциациялари орқали ҳаракат қиладилар. Масалан, видеоуйинлар бизнесида ота-оналар шикоятлари натижасида кўп магазинлар “Сега Женезис Найт Трап” деган ўйинни сотишдан бош тортдилар. Бу ўйин ўта шафқатсизликни тарғиб этишини ҳеч ким қабул қила олмади. Шундан кейин “Сега” фирмаси ўйинлар учун рейтинг тизимини ишлаб чиқди (видеофильмлар рейтинги сингари). Давлат томонидан консюмеризмга муносабат икки хилда бўлиши мумкин: а) истеъмолчини ҳимоя қилиш б) истеъмолчига таълим бериш. Истеъмолчини ҳимоя қилиш харид фаолиятидаги йўқотишлар ва зарар хавфини камайтиришга йўналтирилган қонунлар орқали амалга ошади. Таълим бериш эса харидорларни тўғри қарор қабул қилишлари учун керакли маълумотлар билан таъминлаш фаолиятидир.
Қонунчилик. Фирмалар маркетинг фаолияти қонун ва ахлоқий нормалар доирасида амалга ошиши керак. Қонунчилик муҳити таъсирини аниқлаштириш учун эса қуйидаги омиллар тахлил этилиши талиб қилинади:

  1. Маркетингга тааллуқли қонунлар

  2. Бу қонунлариннг ҳуқуқий органлар томонидан қўлланилиш доиралари

  3. Ҳуқуқий органларнинг ҳақиқий ваколатлари

  4. Фирмалар муаммоларни ҳал қилишда судга арз қилишга рағбат борлиги

Иқтисодий фаолиятга ва корхоналарга тегишли бўлган қонунларни иккига бўлиш мумкин:
а) рақобатга таъсир этувчи қонунлар
б) истеъмолчиларга тааалуқли қонунлар
Рақобат қонунлари жумласига антимонопол ва рақобатда муносиб усуллардан фойдаланиш сингари қонунлар киради. Истеъмолчиларга тааллуқли қонунлар жумласига эса истеъмолчиларни ҳимоя этувчи, шунингдек марка ва упаковкалар тўғрисида, маҳсулот таркибини тўлиқ эълон қилиш тўғрисида, маҳсулотларни ташишда хавфсизлик стандартларига риоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунлар киради.
Технологик омиллар
Технологик ривожланиш – маълум бир миллатнинг маҳсулот ёки хизмат етказиб бериш борасидаги замонлар ўтиши давомида тўпланган илмидир. Баъзи тадқиқотлар кўрсатишича, АҚШнинг 1929-1969 йиллар орасида миллий даромади ўсишининг 1\2 қисми технологиянинг ривожланиши натижасида бўлган. Кўп тармоқларда технологик инновация натижасида олдин заиф бўлган фирмалар мисли кўрилмаган тезликда, яъни бир-икки йил ичида етакчи компаниялар ўрнини эгаллашга муваффақ бўлганлар. Тадқиқотлар натижаларига қараганда, истеъмолчилар технологик ривожланишдан истайдиган фойдалар бу - вақт тежами ва маблағ тежамидир. Қайси бир маҳсулот шундай фойда келтирса, шунинг бозори чаққон бўлиши аниқдир. Технологик инновациянинг жамиятга таъсири узоқ муддатли характерда бўлади. Бунга мисол қилиб автомобил, телефон, радио, телевизор ва компьютер технологияларини кўрсатиш мумкин. Масалан, янги рақамли телевизор форматларининг келиб чиқиши компьютер ва ТВ технологияларини бирлаштириш имконини туғдирмоқда.
Технологик ўзгаришлар суръати. Технология тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Технологик янгиликларнинг ҳаёт цикли эса қисқариб бораяпти, масалан, ёзув машинкаларнинг биринчи авлоди 25 йил давомида ишлатилган, кейинги электромеханик авлод 15 йил, электрон версиялар умри 7 йил, микропроцессорли ёзув машинкалари 5 йил давомида бозорни эгаллаб турган. Ҳозирги вақтда Sony PlayStation ўйин приставкасидаги компьютер қуввати 70 йилларда чиқарилган суперкомпютерлар қувватига тенгдир, ҳисоблаш қувватининг ўзи ҳар 2-3 йилда икки мартага ошиб бормоқда.
Юқори тадқиқот бюджетлари. Компания ва корпорациялар ўз бюджетларининг тобора кўпроқ ҳиссасини тадқиқот ва илмий изланишларга сарфламоқда. Масалан фармацевтика компаниялари учун бир янги дорини ишлаб чиқиш 350-450 млн. долларга тушади.
Инкрементал такомиллаштиришга эътибор. Янгиланиш тўхтовсиз амалга оширилмоқда. Кичик компаниялар асосий тадқиқотлар учун маблағ топа олмайдилар, шу сабабли мавжуд маҳсулотларни секинлик билан бўлсада, такомиллаштириб борадилар.
Кучли назорат. Давлат органлари технологик янгилик устидан кучли назорат ўрнатишга ҳаракат қилади. инсонларга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган инновациялар чеклаб қуйилади (масалан, клонлаштириш). Аксарият ҳолларда стратегик инновацияларнинг хорижий давлатларга сотишига йўл қўймайди. Экологик омил. Ҳозирги вақтда энг муҳим бўлган экологик муаммолар қуйидагилардир: хом-ашё материалларининг тугаб бориши, энергиянинг қимматлашуви ва атроф-муҳит ифлосланишининг ортиб бориши.
Экологик омиллар
Муҳит ва тирик мавжудотлар ўртасидаги муносабатлар экологиянинг таҳлил қилиниши керак бўлган соҳаларидир. Бугунги кунда кўп фирмалар экологик муаммоларга катта аҳамият бермоқдалар. Экологиянинг қуйидаги тўрт қонуни маркетинг мутахассислари учун хам муҳимдир:

  1. Ҳар бир нарса бошқа бир нарсага боғлиқдир

  2. Ҳамма нарса бир ерга боради

  3. Табиат доимо енгади

  4. Ҳар бир аҳамиятли нарсанинг харажати ҳам бўлади

Кўп фирмалар ўз фаолиятларида эко-масъулиятларини оширмоқдалар. Масалан, “Боди Шоп” деган косметик фирма ўз магазинларига ташқи ва ижтимоий муҳит, озон қавати емирилиши ва ўрмонлар майдони торайиши сингари экологик мавзуларга бағишланган дисплейларни ўрнатиб чиққан. Бу фирманинг ҳар бир ишчиси ҳафта давомида ярим кун бўлса-да экологияни ҳимоя қилишга тааллуқли бўлган фаолият билан шуғулланиши шарт.

Download 130.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling