Маркетинг мухити


Даромад ва янги иқтисодий шарт-шароитлар


Download 130.18 Kb.
bet7/9
Sana15.06.2023
Hajmi130.18 Kb.
#1479068
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАРКЕТИНГ МУХИТИ

Даромад ва янги иқтисодий шарт-шароитлар. Истеъмолчи бошига даромад миқдори жамиятнинг бойлигини кўрсатади. АҚШ да 2000 йилга бориб 25 млн.дан ортиқ оила йилига $ 50 000 ишлаб топадиган бўлади. Бу эса 1985 йилдагига нисбатан 100% ўсишдир. Бойликнинг кўпайиши эса аввало маҳсулотлар сифатига эътибор юқори бўлиши ва хизматларга талабнинг ошишига олиб келади.
Ўзбекистонда эса аҳоли даромадларида секин ўсиш кузатилмоқда, 2002 йилда жон бошига тўғри келадиган харид қуввати билан белгиланган Ялпи Миллий Даромад 2360 АҚШ долларига тенгдир. (АҚШ да бу кўрсаткич $ 34100, Германияда - $24920, Буюк Британия - $23550, Люксембург - $ 45470, Швейцария - $ 30450, Россия - $8010, Сальвадор - $4036). Жон бошига тўғри келадиган Ялпи Ички Маҳсулот йилига 2,5-2,8%га ошмоқда. Аҳоли даромадаларининг асосий қисми, яъни ўтача олганда 36,7% расимй иш жойидаги иш ҳақидан, 25,8% и тадбиркорлик фаолиятидан, 16,5% шахсий ва деҳқончилик тармоқларидан, 12,5% пенсия, пособия, степендиялар ҳисобидан, 0,3% шахсий мулкдан даромад сифатида келади ахоли даромадлари ўртасидаги контраст жуда юқоридир, Джинни коэффициенти 0,4 га тенгдир.
Инфляция. Инфляция нархлар умумий даражасининг ўсиб боришидир. Юқори инфляция даражаси иқтисодга жуда салбий таъсир кўрсатади. Инфляция натижасида истеъмолчилар сотиб олинадиган маҳсулотлар учун борган сайин кўпроқ пул тўлашга мажбур бўладилар ва нарх ўсиши асосан талабнинг пасайишига олиб келади. Буни 2.2-жадвалда АҚШда 3%лик инфляция оқибатларида кузатиш мумкин.
Жадвал 2.2. Инфляция натижалари (АҚШ долларида)

Й ИЛ

«Форд Мустанг»
нархи

Мехмонхонада бир кеча туриш нархи

«Диснейленд»га кириш билети нархи

1994
2002

13 585
15 290

136
153

32
36


Download 130.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling