Маркетинг мухити
Жинслар ролининг алмашиши
Download 130.18 Kb.
|
МАРКЕТИНГ МУХИТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Урф-одатлардаги хилма-хиллик. АҚШ кў
- Қадриятларнинг ўзгариши
Жинслар ролининг алмашиши. АҚШда жинслар роли кейинги 30 йил ичида жуда катта ўзгаришларга учради. Стереотипик оила ҳақидаги одатий тушунчалар хам йўқола бошлаяпти. Ҳозирги вақтда 5 ёшгача боласи бўлган аёлларнинг 59%и ишга чиқаяпти ва олдин эркаклар эгаллаган жойларнинг кўпчилигида аёлларни кўриш мумкин. Эркаклар эса, аксинча, борган сайин кўпрок уй ишлари билан шуғулланишни ва болаларга қарашни ўз бўйниларига олмоқдалар.
Оилаларда ҳам ота, ҳам она ишлаётганлиги учун компаниялар қулайлик ва вақт эффективлигини яратишга катта эътибор беришга интилмоқдалар. Шахсий сотувчилар кўпаймоқда, улар уйма-уй юриб маҳсулотларни тўғридан-тўғри истеъмолчига етказишга ҳаракат қилмоқдалар. Ўзбекистонда ҳам ижтимоий соҳада аёллар роли тобора ошиб бормоқда. Масалан, республикадаги умумий ишчи кучининг 44,2% ни аёллар ташкил этади, бу эса тобора аёллар иш билан таъминланаётганлигини англатади. Олий ўқув юртларига қабул этилган талабаларнинг қарийб 40% ни хотин – қизлар ташкил этмоқда. Бироқ, республикадаги асосий муаммолардан бири аёллар ўртасидаги ишсизликдир, бу кўрсаткич эркакларга нисбатан 2 марта ошиқроқдир. Урф-одатлардаги хилма-хиллик. АҚШ кўп миллатли давлат бўлганлиги учун ҳар хил маданиятлар хусусиятларини ҳисобга олиш керак бўлади. Бу давлатда кичик миллатларнинг ўсиш суръати каттароқдир. Масалан, 1999-2000 йилларда оқ танлилар 4,4 % га ўсиши кутилганда, африка-америка миллатлари 20,7% га, осиёликлар 35% га, лотин америкаликлар 48% га кўпайиши кутилмоқда Бу миллатлар катта бозор сегментларини ташкил этади. Масалан, африка-америкаликлар 280 млрд.лик бозордир, ва сартарошлик бозорининг 35% улушини эгаллайдилар. Ўзбекистон бозори хам хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Республикада 120 дан ортиқ миллат яшайди ва миллий жамоалар талаб – эҳтиёжлари ўртасидаги фарқ сезиларлидир. Шунингдек, республика бозори маълум бир регионал фарқлар асосида фракциялашганлиги ҳам маркетинг дастурларида бу омилни ҳисобга олишга ундайди. Қадриятларнинг ўзгариши. Вақт ўтиши билан жамиятдаги қийматга эга бўлган маълум бир қадриятлар кескин ўзгариши мумкин. Инсонлар ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар кўп фирмаларнинг фаолиятини бошдан-оёқ ўзгартиришга мажбур қилган. Кўп ҳолларда бундай ўзгаришларни олдиндан башорат этиш жуда қийиндир. Масалан, америкаликлар кейинги йилларда соғлик ва чидамлилик хамда спорт билан шуғулланишни биринчи ўринга қўя бошладилар. Спорт ичимликлари ишлаб чиқарадиган “Квакер Оатс” фирмаси “Геторад” ичимлиги билан бу бозорнинг 80% ни эгаллаб турибди. Фирма тушуми $1млрд. дан ошиб кетган. “Кока-кола” ва “Пепси” компаниялари қанча уринмасин ўз бозор улушларини бу соҳада ҳеч кенгайтира олмадилар. Мустақиллик давридан бошлаб ўзбек миллийлигининг кучайиб бориши, анъанавий қадриятларнинг тикланиши инсонларнинг ҳаётига кучли таъсир этди. Бозор иқтисодиёти шароитида тамоман ўзгача қадриятлар шаклланиб бормоқда. Бир томондан қадимий қадриятларга интилиши сезилаяпти, иккинчи томондан эса глобализация ва интернет омиллари таъсирида ғарб маданиятига ўтиш кузатилаяпти. Мазкур ҳодисалар ўқзбекларнинг бошқаларга ўхшаш бўлмаган ўзига хос бир миллий бирлик сифатида шаклланишига осос бўлди. Иқтисодий омиллар Иқтисодий омиллар - бу истеъмолчиларнинг бозор қилиш одатлари ва фирмаларнинг бизнес режаларига таъсир қиладиган ўзгарувчилар йиғиндисидан таркиб топган ташқи кучлардир. Даромад, инфляция, ишлаб чиқариш самарадорлиги, ва ишсизлик даражаси бу омиллар жумласига киради. Яхши иқтисодий шарт-шароитлар ҳам истеъмолчилар, ҳам компаниялар учун жуда фойдалидир. Истеъмолчилар кўпрок товар ва хизматлар сотиб олишга қодир бўладилар, фирмалар ҳам юқори фойда олиш имкониятига эга бўлади. Асосий зарур нарсалардан ташқари яна кўп қўшимча маҳсулотларнинг ҳам бозорда сотилиши осонлашади. Бу эса янги фирмаларнинг кўпайишига олиб келади. Иқтисодий кризислар даврида эса истеъмолчилар фақатгина зарурият юзасидан харид қилишга интиладилар ва бу эса кўп янги маҳсулотларнинг муваффақиятсизликка учрашига олиб келади. Download 130.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling