Маркетинг мухити
Технологик Иšтисодий Ќуšуšий –сиёсий Экологик
Download 130.18 Kb.
|
МАРКЕТИНГ МУХИТИ
ТехнологикИšтисодий Ќуšуšий –сиёсий ЭкологикИжтимоий-маданийМаркетинг менеджери истеъмолчилар учун қиймат ва қониқишнинг юзага келтиришга ҳаракат қилади, зотан, бу унинг бу вазифани амалга ошириш қобилиятига микромуҳит омиллари таъсир этади. Микромуҳит Микромуҳит омиллари тавсифи қуйидагичадир: Фирманинг ички муҳити. Маркетинг менеджерлари фирманинг бошқа бўлимлари билан ҳамкорликда ишлари талаб этилади. ички муҳитга раҳбарият, юқори менежмент звенолари, молия ва бухгалтерия бўлими, таъминот ва сотув бўлимлари, ишлаб чиқариш цехлари ҳамдит илмий тадқиқот лабораториялари киради. Мазкур бўлимлар фаолияти мижозларга таклиф этиладиган маҳсулот ёки хизмат сифат таркиби хизматига ва таркибига кучли таъсир этади, бу билан маркетинг жараёнида муҳимлик касб этади. Таъминотчилар. Хом ашё сифати ва нархи фирманинг маркетинг фаолияти пировард натижасига бевосита таъсир этади. Таъминотчилар фаолиятидаги ўзгаришларни назорат остига олиш ва таҳлил этиш жуда муҳимдир. Маркетинг канали фирмалари. Бошқача қилиб айтганда, воситачилар фирма маҳсулотларини сотиш, тарқатиш ва тарғибот қилишда кўмаклашувчи ташкилот ва шахслардир. Улар таркибига улгуржи ва чакана савдо фирмалари, транспорт компаниялари, реклама агентликлари, маркетинг тадқотлари ва консалтинг фирмалари, банклар, кредит ва суғурта компаниялари киради. Мижозлар. Фирма мижозлари турли бозорлар иштирокчилари булиши мумкин. Фирма маҳсулотини истеъмолчилар бозорида (махсулотва хизматларни шахсан истеъмол этувчи шахслар ва хўжаинлар), бизнес бозорида (махсулотни фойда олиш мақсадида қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар), институционал бозорда (мактаблар, клиникалар, касалхоналар, университетлар), давлат бозорида (давлат эҳтиёжалари учун харид қилувчи хокимият ва давлат агентликлари), халқаро бозорларда сотиши мумкин. Рақобатчилар. Рақобат омилларига рақобат турлари, рақобатчиларнинг бизнесга кириши ва чиқиши хамда рақобатчиларнинг асосий стратегик харакатлари сингари кўрсаткичлар киради. А) Рақобат турлари. Тўртта асосий рақобат муҳити мавжуддир: абсолют монополия, олигополия, монополистик рақобат ва соф рақобат. Уларнинг асосий хусусиятлари қуйидаги жадвалда келтирилган. Абсолют монополиялар (давлат хизматлари, телефон компаниялари) промошн ва нарх рақобатига унча эътибор бермайдилар ва улар бозорда талаб юқори бўлган ягона маҳсулотга эга бўлган ҳолда маҳсулот қандай каналлар орқали тақсимот қилиниши устидан назорат олиб борадилар. Бунга қарама-қарши ўлароқ соф рақобат муҳитида жуда кўп сонли фирмалар қарийб бир маҳсулотни сотадилар, бунда нарх рақобатининг имкони йўқдир. Олигополистик вазиятда эса бир нечта рақобатчилар бозорнинг катта қисмини назорат қилади ва улар маҳсулотлари ўртасида фарқ мавжуддир. Масалан, АҚШда “Женерал Моторс”, “Форд” ва “Крайслер” автомобил бозорининг 70% ни эгаллаб олган. Монополистик рақобат шароитида эса жуда кўп сонли фирмалар кичикроқ бозор ҳиссаларига эга бўладилар. Масалан, шампун ёки шоколад маҳсулотлари бозори. Бунда кўп ҳолларда маҳсулотларининг номоддий хусусиятлари, яъни тозалик, обрўлилик, ялтираш сингари томонлари маҳсулотнинг фарқли бир хусусияти сифатида тарғиб этилади. Жадвал 2.1. Рақобат вазиятлари
Download 130.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling