Маркетинг мухити


Download 130.18 Kb.
bet3/9
Sana15.06.2023
Hajmi130.18 Kb.
#1479068
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАРКЕТИНГ МУХИТИ

Абсолют монополия

Олигополия

Монополистик рақобат

Соф рақобат

Фирмалар сони

Битта

бир нечта

кўп

жуда кўп

Сотувчилар концентрацияси

100% бозор бир фирмага тегишли

катта бозор хисслари

кичик бозор хиссалари

жуда кичик бозор хиссалари

Маҳсулот ўртасидаги фарқ

Тенги йўқ маҳсулот

Фарқ катта

Фарқ кам

Фарқ йўқ

Промошн муҳимлиги

Муҳимлик даражаси паст

жуда муҳим

муҳимлиги кам

мухим эмас

Нарх рақобати

муҳим эмас

нарх рақобатидан сақланилади

жуда муҳим

муҳим эмас

Тақсимот каналлари билан муносабат

назорат қилади

катта таъсир кучига эга

кичик таъсир кучига эга

таъсири жуда кичик

Б) Рақобатчилар келиши ва кетиши. Бизнеснинг рақобат муҳитига янги кириб келувчи ёки кетувчи фирмалар таъсири ҳам сезиларли бўлади. Бозорга кириш ёки чиқишнинг ҳам ўзига хос тўсиқлари бўлади. Масалан, фирма ускуналари фақат бир маҳсулот ишлаб чиқаришга мослашган бўлса ва бошқа маҳсулот чиқариш учун ярамаса, унда бозордан чиқиб кетиш қийиндир. Кириш учун ҳам катта тўсиқлар бўлиши мумкин, улардан хом ашёнинг тақчиллиги, истеъмолчиларнинг мавжуд маркаларга садоқати ёки ҳажм тежами сингари омиллар жуда муҳимдир.


В) Рақобатчилардаги стратегик ўзгаришлар. Маркетинг менежерлари рақобатчилар нима билан шуғулланаётганини доимо кузатиб боришлари керак. Масалан, “Microsoft” фирмаси “Apple” фирмасининг компьютери ва программасини ўрганиб чиққандан кейин ўзининг машҳур “Windows” программларини ишлаб чиққан. Рақобатчиларни кузатиш борасида илғорлар - “Форд Моторс”, “Мариот” меҳмонхоналар тизими, “ПепсиКо”, “Ревлон” ва “Жилетт” сингари компаниялар бу мақсад учун кўп маблағ сарфлайдилар. Йиғилган маълумотлар муваффақиятли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилсагина бу харажатлар қопланган деб ҳисобласа бўлади.
Ижтимоий гуруҳлар. Ташкилотнинг максадларга эришиш имкониятларига таъсир этувчи гуруҳларнинг 7 тури мавжуд:

  1. Молиявий гуруҳлар – маблағ билан таъминлаш вазифасини бажаради: (банклар, инвестицион фондлар ва акциядорлар).

  2. Оммавий ахборот воситалари: газета журнал, радио, телевидение.

  3. Ҳокимият аъзолари.

  4. Фуқаролар ташкилотлари: нодавлат нотижорат ижтимоий ташкилотлар, консюмеристлар, экология ҳимоячилари ва ҳоказо.

  5. Маҳаллий жамоалар. Атрофда яшовчи хўжаликлар, махалла, қўшна ташкилотлар.

  6. Умумий аҳоли: мазкур давлат ва чет эл давлатларининг аҳолиси.

  7. Ички гуруҳлар: фирманинг ходимлари, рахбарият ва бошқарувчилари. Йирик компания ички маркетинг, яъни ходимларни компанияда бўлаётган янгиликлар ва ўзгаришлар хамда умсумий стратегия ҳақида хабардор этиш билан ҳам шуғулланади.

Макромуҳит


Макромуҳит омилларининг таркиби 2.2-жадвалда акс этгандир.
Ижтимоий-маданий омиллар
Ижтимоий-маданий омиллар муассасалар, одамлар ва уларнинг ўрганиладиган ва ўргатиладиган қадриятлари ва хатти-ҳаракат нормаларини ўз ичига олади. Инсонлар - ким бўлишидан, қаерда яшашидан, қандай ўйлашидан ва қандай урфларга амал қилишидан қатъий назар - жамиятнинг ижтимоий-маданий қатламини ташкил қилади. Маданий компонент инсонларнинг қадриятлари ва хатти-ҳаракат нормалари асосида таркиб топади. Қадрият деганда биз - инсоннинг атрофдаги муҳит ҳақидаги тасаввурини белгилаб берувчи тушунчалар, фикрлар, ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсаларини тушунамиз. Ижтимоий ҳаётнинг ривожланиш трендларини демографик маълумотлар асосида баҳолаш мумкин.

2.2-жадвал. Муҳим макромуҳит омиллари



Ижтимоий -маданий

Иқтисо-дий

Ҳуқуқий-сиёсий

Технологик

Экологик

Демографик
Аҳоли ёш тарки-бининг ўзгариши
Иш кучи тарки-бида ўзгариш;
Маълумотлилик-да ўзгариш;
Оила таркибида-ги ўзгариш
Маданият
Жинслар роли ал-машиниши;
Урф-одатлар хилма-хиллиги
Ўзгарувчан қад-риятлар

Даромад ва янги иқтисо-дий шароит-лар

Инфляция

Ишлаб чиқариш самара-дорлиги

Ишсизлик даражаси





Консюмеризм
Консюмеризмга фирмалар муноса-бати

Консюмеризмга давлатнинг муносабати




Конунлар
Монополияларга қарши қонунчилик
Истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилувчи қо-нунлар



Технологик ин-новациянинг таъсири

Глобал техноло-гиялар



Экологик масъулиятни оши-риш

Экологик омилларга глобал нуқтаи назардан муносабат



Демографик факторлар. Инсонларни ўрганиш фани демографиядир. Демография аҳоли миқдори, туғилиш суръати, ёш, миграция жараёнлари ва маълумотлилиги каби кўрсаткичларни ўрганади. Масалан, АҚШ аҳолисининг демографияси қуйидаги факторлар асосида аниқланади.


Жаҳон ахолиси сони ва ўсиш трендлари. Жахонда асосий бозорла сифатида NAFTA зонаси (АҚШ, Канада, Мексика) – 370 млн. аҳоли, Европа Иттифоқи ва Шарқий Европа (496 млн. аҳоли), собиқ СССР зонаси (280 млн. ахоли), Япония (127 млн. ахоли) ва энг катта бозорлардан бири Хитой (1.2 млрд. киши) танилгандир.
Ҳозирда жаҳон аҳолиси сони 6 млрд.га 2040 йилга бориб 8 млрд.га етиши прогнозлаштирилгандир. Ахоли сонининг ортиши инсонларнинг махсулотларга эхтиёжининг ортишини англатади. Баъзи тез ўсувчи бозорларда харид қувватининг юкори бўлиши аксарият компаниялар учун жуда яхши бизнес имкониячтларини яратади. Масалан, Хитой бола сонини оила бошига 1 та билан чекланган бўлсада, бироқ кичик болалар учун маҳсулотларга талаб жуда ортиб бормоқда. Чунки бу ҳодиса «6 кармон» синдромини юзага келтиради, яъни ягона болани 6 киши - ота-она, иккитадан буви-боболари эркалайди ва шу бола учун кўп миқдорда маҳсулот харид қилинади. Шу сабабли Хитой бозорига жаҳоннинг энг илғор ўйинчоқ компаниялари – Даниянинг Lego Group, Япониянинг Bandai Co, АҚШнинг Mattel корпорациялари кириб борди.

Download 130.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling