Маъруфжон йўлдошев


Download 240.02 Kb.
bet21/37
Sana01.03.2023
Hajmi240.02 Kb.
#1240139
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Фигор-

Жаро^ат, яра

Банд-

Боглиц, богланган

Бедод-

Зулм, адолатсизлик

Сайёра-

Сайр этувчи

Нигун-

Эгилган, букилган

Догламоц-

маж. Дилини огритмоц

Ицбол-

Бахт, толеъ

Жаста-

Сакрамоц, севинмоц

Садпора-

маж. Вайрон, гамли

Ришта-

Ип, арцон

Сайд-

Ов, улжа

Саргашта-

Саргардон

Хажр-

Айрилиц

Узлат-

Елгизлик, чекиниш

Айш-

Турмуш

Баного^и-

Бехосдан

Бечора-

Чорасиз

Дом-

Тузоц

Ера-

Жаро^ат

Жом-

Кадах;

Паймона-

Коса

По баста-

Богланган

Тоцат-

Сабр-бардош

Сабза-

Майса, яшил

Сайёд-

Овчи

К,асд-

Интицом

Хижрон-

Айрилиц

Хиром-

Ноз билан юриш


Лугат тузиб чикилгач, бугунги лисоний меъёрлар асосида матннинг кайта насрий баёни тузилади.

Тах,лил типлари

Бадиий матнни тахлил килишнинг тамойил ва усуллари булганидек, узига хос типлари хам мавжуд. Тахлилнинг максади, йуналиши ва камровини асар хажми жихатини хисобга олиб иккига ажратиш мумкин: тематик ва комплекс тахлил.


  1. Тематик тах,лил деганда, бирор бир бадиий асарни тилнинг бир жихати буйича ва маълум тамойил, усуллар буйича тахлил килиш назарда тутилади. Тематик тахлил асосан, тил сатхларидан бири буйича амалга оширилади. Масалан, Чулпоннинг «Кеча ва кундуз» номли романини лексик-семантик жихатдан тахлил киламиз, дейлик. Асардаги лугавий бирликлар (айрим сузлар, иборалар, маколлар, маталлар, афоризмлар) ажратиб олинади. Лугавий бирликлар асар бадиятига кай даражада хизмат килиши, анъанавий ёки индивидуал эканлиги аникланади. Матн компонентларини бирикиш усуллари алохида урганилади. Матн типлари ва унинг узига хос хусусиятлари хакида фикр юритилади.

  2. Комплекс тах,лил. Тилнинг барча сохаларига хос бирликлар ва уларнинг муайян бир асарда кулланишини матннинг умумий мазмуни, жанри, таркибий тузилиши билан узаро богликликда олиб урганиш комплекс тахлилнинг асосини ташкил этади. Бу хилдаги тахлил умумфилологик йуналиш, мазмун ва характер касб этади. Шунинг учун матнни тахлил килишдан аввал адабиётшунослик ва тилшунослик билан алокадор сохаларнинг тамал конуниятларидан албатта хабардор булишимиз керак. Бундай тахлил хусусийликдан умумийликка утиш тамойилига мувофик олиб борилади. Комплекс тахлил бирор бир ижодкорга багишланган булади. Бундай тахлилни бир асарни турли сатхлар буйича ёки бир


58




неча асарни бир сатх буйича утказиш мумкин. Масалан, Абдулла ^одирийнинг «Уткан кунлар» романи лингвопоэтикаси (тил сатхлари буйича). Ёки Абдулла ^одирий асарлари лингвопоэтикаси. Бунда адиб каламига мансуб барча асарларнинг лисоний хусусиятлари текширилади ва натижалар умумлаштириб тахлилга тортилади. Бу осон иш эмас. Шунингдек, бир ёки икки кишининг иши хам эмас. Адиб асарларини хар тарафлама текшириш, тахлил килиш, шу кунгача килинган барча ишларни бир жойга туплаш, таснифлаш, индексли маълумотлар базасини яратиш, зарурий лугатларни тайёрлаш ва бошка ишларни амалга ошириш жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган лингвопоэтиканинг фаолият доирасига киради. Адабиётшуносликда Б.Францнинг В.Шекспир асарлари тилига багишланган
«Shakespearegrammatik» деб аталган йирик хажмли асари алохида эътиборга молик иш сифатида эътироф килинади. Унда шоир ижоди тилнинг барча сатхлари буйича тахлилга тортилади. Шу билан бирга ижтимоий тузум, шоирнинг фалсафий дунёкараши, хаёт тарзи, шоирнинг замондошларининг шоирга муносабати ёки шоирнинг уз замондошларига муносабати, давр билан боглик эстетик тафаккур тарзи ва хокозолар хакида хам маълумотлар бериб борилади. Мазкур тадкикотдан факатгина шоир асарларининг тили эмас, балки уша давр тили хакида хам ноёб маълумотларни олиш мумкин.105 Лекин шуни унутмаслик керакки, бадиий асар том маънода эстетик вокеликдир. Уни тематик тахлил киламизми, комплекс тахлил киламизми бундан катъи назар, асарнинг эстетик ходиса сифатидаги мохиятини назардан четда колдирмаслигимиз керак.
Назорат учун савол ва топшириклар

  1. Мазкур курснинг методологияси кандай конуниятга асосланади?

  2. Лисоний тахлилнинг кандай тамойил ва усуллари бор?

  3. Шакл ва мазмун бирлиги тамойили деб нимага айтилади?

  4. Макон ва замон бирлиги тамойили деб нимага айтилади?

  5. Хусусийликдан умумийликка утиш тамойили деб нимага айтилади?

  6. Илмий мушохада усули деб нимага айтилади?

  7. Лисоний табдил деганда нимани тушунасиз?

  8. Матн вариантларини киёслаш усули деб нимага айтилади7

  9. Лугатларга асосланиш усули деб нимага айтилади?

  10. Тематик тахлил деб нимага айтилади?

  11. Комплекс тахлил деб нимага айтилади?


Бадиий матнни лингвопоэтик тахлил килишда нималарга эътибор каратиш

зарур?
Бирор бир шеърни, хикоя ёки романни укиётганимизда асар мазмунини якка-якка сузлардан ёки айрим иборалардангина эмас, балки матн деб аталувчи бутунлик билан муносабатга киришгандан сунггина англай бошлаймиз. Бадиий асарни газета укигандек укиб булмайди. Бадиий асарни укиш учун хам алохида тайёргарлик керак. Вокеалар тизимини кузатиб бориш билангина асар укиган булиб колмайсиз. Узингизда фаол укиш тарзини шакллантиришингиз зарур, акс холда асар укиш шунчаки вакт «улдириш» машгулоти булиб колаверади. Хуш, фаол укиш тарзини шакллантириш учун нима килиш керак? Бунинг учун ёзувчи ва матн билан хакикий мулокотга киришишингиз талаб килинади. Уларга узингизнинг саволларингизни мунтазам бериб боришингиз зарур. Матнни хар томонлама тахлил килиб боришингиз керак. Матн мохиятига кириб бориш учун аввало тилшунослик ва адабиётшуносликнинг тамал конуниятларидан хабардор булиш лозим. ^уйида сизга хавола килинаётган тахлил тартиби катъий-котма тартиб эмас, уни тахлил объекти ва методига караб узгартиришингиз мумкин.
А.Дастлабки тайёргарлик. Х,ар кандай бадиий асарни укиш учун дастлабки тайёргарлик зарур булади. Бу тайёргарлик аслида автоматик тарзда намоён булади. Масалан, бирор бир асарни укимокчи булганингизда асар муковасининг узиёк сизга


105Бу *акда каранг: Wellek R. Edebiyat teorisi.-Izmir. Akademi kitabevi. 1993.



Download 240.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling