Маъруфжон йўлдошев


Download 240.02 Kb.
bet2/37
Sana01.03.2023
Hajmi240.02 Kb.
#1240139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
38


Шевага хослик ибораларда хам мавжуд булиб бадиий матн кахрамонларининг маълум бир худудга мансублигини ва вокеа-ходисалар булиб утаётган уринни таъкидлашга хизмат килади. Масалан, Тогай Мурод асарларида Сурхондарё шевасига хос фразеологизмлар куп кулланилган: Эсон хизматкорни боласи Ботир кушчи тумандан айниб келди. Холилатиб-холилатиб оёк илди. Шаходат бармогини боши узра ниш этди.

Чет ва хакорат сузлари Бадиий адабиётда муайян тасвир максади билан узга тилга оид суз ва иборалар кулланиши кузатилади. Тилнинг лугат таркибига киритилмаган, факатгина огзаки нуткда мавжуд булган бундай чет сузларидан бадиий нуткда кахрамон характери, миллий мансублиги ва ички дунёси тасвирида хамда вокеа-ходисага хорижга хослик таъкидини бериш максадида ишлатилади. Шунингдек, вокеалар булиб утаётган уринга ишора килиш ёки нуткий вазият ва унда иштирок этаётганларнинг миллий мансублиги хакида маълумот бериш истаги билан хам киритилиши мумкин. Бундай бирликлар варваризм (айрим адабиётларда экзотизм)лар деб юритилади. Масалан, куйидаги парчада татар миллатига мансуб Фатхуллин исмли амалдор нуткида келтирилган варваризмлар кахрамон характерини тулик очиб беришга хизмат килган:- Уху, толковий малай шул. Бундан отличний коммунист чика. Ул партия учун атисидан кечди. Динсиз эканини доказат этиш учун колбаса йиб курсатди. Буни уз кузингиз билан курдингиз. Только патриот коммунистгина колбасани шулай ейиши мумкин. Браво, браво! (С.Ахмад)
Тилшуносликда вульгаризмлар деб аталувчи хакорат сузларида ута салбий муносабат, камситиш, менсимаслик, хакорат каби бир катор ифода семалари жуда очик куриниб турган булади. Бундай сузлар купрок номинатив маъноларига кура эмас, айни шу коннотатив маъноларига кура нуткда яшайди. Х,акорат сузлари бадиий асарларда асосан, кахрамонлар нуткида ишлатилади. Лисоний тахлил жараёнида бадиий асарга олиб кирилган вульгаризмларни кимнинг (жинси, ижтимоий табакаси, мавкеи, ёши кабилар) нуткида ишлатилаётганлигига караб гурухлаш, кандай вазиятларда ва нима сабабдан кулланилаётганлигини хамда уларнинг лексик-семантик таркиби, шевага хосланганлиги кабиларни аниклаш лозим булади. Мисоллар: -Х,ей! Бакка туш, энаFар!, Момо ко-олди... Юрагинг совудими, хароми? Энди яйлов кенг булди сенга! Богда жавлон урасан, силкасал! (Ш.Холмирзаев) - Ахмок! - деди кампир. - ^аёкларда санкиб юргандинг? (С.Ахмад) - Нима, нима? Менга тил тегизди? Нималар дейди хотинталок? (Чулпон) - Уббо, баччаталок...
(А. ^одирий) Ганимат гарники, дейдилар,-деди Ботир фирка. (Т.Мурод)
Баркарор бирикмалар
«Икки ва ундан ортик сузларнинг узаро баркарор муносабатидан ташкил топган, нутк жараёнига тайёр холда олиб кирилувчи, тил эгалари хотирасида имконият сифатида мавжуд булган тил бирликлари баркарор бирикмалар дейилади.»69 Иборалар, макол- маталлар ва хикматли сузлар баркарор бирикмалар хисобланади.
Иборалар. Вокеликни образли тасвирлашда, уни китобхон кузи унгида аник ва тула гавдалантиришда фразеологик ибораларнинг урни, ахамияти бекиёсдир. Иборалар хаётдаги вокеа-ходисаларни кузатиш, жамиятдаги макбул ва номакбул харакат-холатларни бахолаш, турмуш тажрибаларини умумлаштириш асосида халк чикарган хулосаларнинг узига хос образли ифодаларидир. Ёзувчилар одатда тасвир максадига мувофик ибораларни танлаб куллаш билангина кифояланиб колмайдилар. Балки, кахрамонлар табиати, рухий холати, хаёт тарзига мослаб узгартиради ва кайта ишлайди. Шу тарзда халк иборалари сайкалланиб, янги маъно нозикликлари билан туйиниб боради. Халк ибораларини кайта ишлашнинг усуллари, уларга янгича ранг ва тус, янгича маъно талкини беришнинг йуллари жуда хилма-хилдир. Бунга «умумтил ибораси замиридаги маънонинг янгича талкинини очиш, иборанинг лексик таркибини узгартириш ва унинг семантик-стилистик функцияларини кенгайтириш, иборага янгича мажозий ва образли маънолар киритиш каби


69 Нурмонов А., Собиров А., Юсупова Ш. Х,озирги узбек адабий тили. (Академик лицейларнинг 2-боскич талабалари учун дарслик )-Т., «Шарк», 2002, 103-б.



Download 240.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling