Маъруфжон йўлдошев


Download 240.02 Kb.
bet4/37
Sana01.03.2023
Hajmi240.02 Kb.
#1240139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
40


лугатлар мавжуд.74 Бадиий асарни лисоний жихатдан тахлил килишда бундай лугатлардан унумли фойдаланиш зарур.
Назорат учун савол ва топшириклар

  1. Маънодош суз ва ибораларнинг бадиий матндаги урни хакида маълумот беринг.

  2. Шаклдош суз ва ибораларнинг бадиий матнда кулланиши хакида маълумот беринг.

  3. Паронамазия деганда нимани тушунасиз?

4.Зид маъноли суз ва иборалар матнда кандай вазифа бажаради?
5.Куп маъноли суз ва ибораларнинг эстетик функция бажариши хакида маълумот беринг.
6.Эскирган суз ва иборалар деб нимага айтилади?

  1. Янги сузлар бадиий матнда кандай вазифа бажаради?

  2. Шева сузларининг эстетик вазифаси хакида маълумот беринг.

9.Чет ва хакорат сузлари нима максадда бадиий матнга олиб кирилади?
10.Баркарор бирикмалар деб нимага айтилади?
Бадиий матннинг морфологик хусусиятлари
Бадиий матннинг лисоний хусусиятлари тахлил килинганда морфологик бирликларнинг ишлатилиши билан боглик холатлар хакида фикр юритиш талаб килинади. Морфологик бирликларнинг эстетик вазифаси деганда «махсус суз формалари воситасида, шунингдек маълум бир грамматик маъно ва функцияга эга булган суз формасини махсус куллаш оркали экспрессивлик - эмоционаллик ифодаланиши тушунилади.»75 Экспрессивлик ижобий ва салбий маъно киррасига эга булган сузларда аник куриниб туради. Бадиий матн лисоний жихатдан текширилганда даставвал ана шундай маъно кирраларига эга булган бирликларни ажратиш ва кайси туркумга хослиги, кимнинг нуткида, нима максад билан кулланилганлиги, кимга нисбатан, кандай вазиятда ишлатилганлигига эътиборни каратиш лозим булади. Одатда эркалаш - суйиш, хурмат - эъзозлаш, кутаринкилик, улугворлик, тантанаворлик каби маъноларни билдирувчи сузлар ижобий маъно киррасига эга булган сузлар хисобланади. Масалан: кизалок, тойчок, ургилай, гиргиттон булай, болагинам, оппогим, думбогим, арслоним, пахлавоним, шакарим, шириним каби. Салбий маъно киррасига эга булган сузлар сирасига жирканиш, манманлик, менсимаслик, кибрлилик, масхара, нафрат, газаб, киноя, кесатик каби субъектив муносабатни ифодаловчи сузлар киради. Бундай маъноларни юзага келтирувчи омилларни аниклаш ва бахолаш лисоний тахлилнинг асосини ташкил килади. Узбек тилида кичрайтириш шакли -ча, -чок, -чак кушимчалари билан; эркалаш шакли -жон, -хон, -ой, - (а)лок аффикслари ёрдамида хосил килинади. Хурмат, менсимаслик, истехзо, умумлаштириш, тур-жинсга ажратиш каби маънолар -лар аффикси билан хосил килинади. -гина кушимчаси чегара, эркалаш, якинлик маъноларини юзага чикаради. Тахлил жараёнида матнда кулланилган барча морфологик бирликлар эмас, эстетик максад аник куриниб турадиган, ёзувчининг бадиий нияти ифодаланган морфологик узгачаликлар хакида суз юритилади. Масалан, энг куп ишлатиладиган бадиий тасвир воситаларидан бири такрордир. Морфологик бирликларнинг такрорланишидан юзага келадиган услубий восита

  • морфологик параллелизмнинг кулланилиш максади лисоний жихатдан тадкик этилиши мумкин. Ёки, аффиксал синонимия, аффиксал омонимия ва аффиксал антонимия ходисасидан экспрессив максадларда фойдаланилган холатларни аниклаш мумкин. Шунингдек, атокли отлар сирасига кирувчи - антропонимларнинг муайян максад билан кулланишига алокадор кузатишлар олиб бориш мумкин. Чунки бадиий асарда кулланилган исмлар ичида алохида услубий максад юкланганлари хам буладики, улар ёзувчининг гоявий-бадиий ниятини аниклашга ёрдам беради. Узбек адабиётида персонаж характер -


74 Узбек халк маколлари. -Т: «Шарк», 2003.; Шомаксудов Ш., Шорахмедов Ш. Маънолар махзани. - Т: «УМЭ», 2001.


75 Абдуллаев А. Уша асар, 41-б



Download 240.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling