Маъруфжон йўлдошев


Download 240.02 Kb.
bet14/37
Sana01.03.2023
Hajmi240.02 Kb.
#1240139
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
50


«асар» муаллиф номи билан кайта номланяпти. Ёки: Сарой тинч уйкуда, тун ярим (А.Кодирий). Бу мисолда «сарой» сузи оркали «саройдаги одамлар» маъноси хам ифодаланган. Метонимиянинг турли куринишлари мавжуд ва бу хакда тилшунослликка оид адабиётлардан атрофлича маълумот олиш мумкин. Биз сизга бир мансурани хавола килмокчимиз. Унда муаллифнинг метонимик кайта номлаш усулидан махорат билан фойдаланганига узингиз гувох буласиз:

Хеменгуэйни укиш

  • Ака, Хеменгуэй хам бадимга уриб кетди, - деди бухоролик шоир. - Энди укияпман Жаброн Халил, Фолкнер, Фришни.

Уша куни уйга келдим. Яна кезиб чикдим узим севган Эрнст оламларини.
Тугри экан. Бадга уриши мумкин экан хатто Хеменгуэй хам.
Агар уз эркинг куринса жуда узок. Ишончинг дарз кетса.
Туюлса омонат, ликилдок.
Муомалага ургатар Хеменгуэй. Олижаноб муомалага. Биз эса тобора йироклашиб боряпмиз бундай муомаладан. (И.Еафуров)
Синекдоха деб бутун булак муносабатига асосланувчи маъно кучишга айтилади. Адабиётларда «куплик урнида бирлик ёхуд бирлик урнида куплик шаклларини куллаш йули билан хам синекдохалар яратиш мумкин»лиги94айтилган. Дарахтлар саргайди, олма гуллади, цулимни кесиб олдим бирикмаларида бутуннинг номи билан булак; щр ишга бурнини суцмоц, тирноцца зор, жамоанинг цули баланд келди каби бирикмаларда кисмнинг номи билан бутун ифодаланяпти. Бадиий нуткда синекдохадан ихчамлилик ва ифодалиликни таъминлаш максадида фойдаланилади.
Киноя деб «тил бирлигини унинг хакикий маъносига карама-карши маънода, кесатик, кочирим, пичинг билан ишлатишдан иборат кучим»га95 айтилади. Киноя кадимдан адабиётимизда таъсирчан ифодалар яратишда кулланилиб келинган. Европа адабиётшунослигида бу ходиса «ирония» атамаси остида умумлаштирилади. Унинг антифраза (масхара, у ёки бу ижобий хусусиятни кулги, калака йули билан инкор килиш) хамда сарказм (захарханда таъна, истехзоли пичинг, шама) деб аталувчи куринишлари фаркланади. Мохир суз устаси, халкимизнинг ардокли адиби Абдулла Каххор асарларида киноянинг нодир намуналарини учратиш мумкин. У «Майиз емаган хотин», «Адабиёт муаллими», «Нутк» каби хажвий хикоя ва фелъетонларида киноянинг турли куринишларидан фойдаланган холда бетакрор образлар яратган. Масалан адибнинг «Майиз емаган хотин» хикоясидаги ироник буёкларда тасвирланган Мулла Норкузи образи ана шундай образлардан хисобланади: «Аёл киши эркакка кул бериб сурашдими, бас!.. Руза тутган киши огзини чайкаса, сув томогига кетмаса хамки, рузаси очилади - шу огиз чайкашдан бахра олади-да! Абдулхакимнинг кизига уста Мавлоннинг угли бир ховуч майиз берганини уз кузим билан курганман. Х,аё борми шуларда? Шариат йули - хуп йул. Ун бир яшарида паранжи ёпинмаган киздан кулни ювиб култикка ура беринг. Паранжи хаёнинг пардаси-да!»
Парафраза (айрим адабиётларда перифраз, перифраза) деб аталувчи тасвирий ифодалар хам бадиий нуткнинг эмоционал-экспрессивлигини таъминловчи услубий воситалардан хисобланади. Парафраза деб «нарса, ходисани уз номи билан эмас, уларни характерли белги - хусусиятлари асосида тасвирий усул билан ифодалаш»га96 айтилади. Шуни унутмаслик керакки, хар кандай нарса - ходиса номини бошка ибора билан атайвериш кутилган эффектни бермайди. Аталаётган ходиса билан янги ном-ибора уртасида мазмуний якинлик булиши лозим. Масалан, учувчилар - само лочинлари, акула -


94 Бобоев Т. Бобоева З. Уша асар. 24-б.


95 Хожиев А. Уша асар. 49-б.


96 Хожиев А. Уша асар. 80-б.



Download 240.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling