Маъруфжон йўлдошев


Download 240.02 Kb.
bet15/37
Sana01.03.2023
Hajmi240.02 Kb.
#1240139
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
51


сув ости хукмдори, шер - хайвонлар султони, Самарканд - Шарк дарвозаси, театр - маънавият учоги, ёшлик - севги фасли каби.

МуболаFа ва кичрайтириш. Нарсаларни, вокеа ва ходисаларни, хис-туйгуларни, белги-хусусиятларни ута бурттириб тасвирлашга муболаFа (айрим адабиётларда гипербола) дейилади. Муболага хам тасвирнинг таъсирчан чикишига, образли ифодаланишига хизмат килади. «Муболаганинг суз маъносининг кучишига асосланиши унинг троплар гурухига мансублигини курсатса хам, у тропнинг бошка куринишларидан фарк килади. Чунки тропнинг бошка куринишларида кучма маъно маълум бир белги асосида ухшатиш, таккослаш, вокеа-ходиса ёки предметлар уртасидаги богликликка кура булса, муболага эса тугри маънода тушунмасликни талаб этади.»97 Муболагага асосланган кучим бадиий матнга нутк предметига нисбатан тингловчи ёки китобхон эътиборини тортиш ва нуткнинг эмоционал-экспресивлигини таъминлаш максади билан олиб кирилади. Муболагада ифодаланаётган ахборот табиийки, хаёт хакикатига мос келмайди. Лекин меъёр бузилса кутилган эффектга эришилмаслиги хам мумкин. Аслида «муболагали нуткнинг асосий максади ахборот бериш эмас, балки, тингловчи ёки кувчига таъсир килишдир.»98 Масалан, куйидаги парчада ёзувчи кахрамон портретини муболагадор килиб тасвирлаш оркали комик эффект яратишга муваффак булган: Махалламизда Мамажон лумбоз деган девдек киши буларди. Буйи унчалик дароз эмасди-ку, аммо энига каричлаб улчаса, икки газдан ошик чикарди. Утирганда думбаси куймокка ухшаб ёйилиб кетиб уч газга доира ясарди. Корни шу кадар осилиб кетганки, утирганда ерга ёзса бир курпачалик жойга нари кетиб коларди. Киндиги кичиганда кули етмай, оташкурак билан кашларди. (С.Ахмад)
Кичрайтириш (литота) деганда муболаганинг акси тушунилади. «Лекин мохияти, эътибори билан улар карама-карши ходисалар эмас, хар иккиси хам вокеликни хаддан ташкари кучайтириб тасвирлашга хизмат килади, факат уларнинг ифодаланиш усулида фарк бор: гиперболада вокелик тугридан - тугри, бевосита бурттириб курсатилса, литотада бирор вокеликни кичрайтириш воситасида берилади.»99 - Тилимни кичитма, жужахуроз! Айтмадимми, кузда кийкиллаб столнинг тагига кириб кетасан, деб... Эх-э, сенинг хуроз булишингга хали ун турт процент бор (А.Каххор). Бунда каршидаги инсонни «жужахуроз» деб кичрайтириш оркали узининг кучли эканлиги таъкидланяпти. Ёки, куйида берилган мисолдаги биринчи лофчи муболагадан фойдаланган булса, иккинчисининг нуткида кичрайтириш ва муболага бирданига кузатилади, хатто муболага оркали биринчи объект йукка чикариляпти: Бир лофчи иккинчи лофчининг уйига келиб деди:

Иккинчи лофчи унга дархол жавоб берди:

  • Рахмат, яхши килибсан, мехмонхонадаги гиламнинг озгина ерига ут тушиб куйган эди, сен совга килган гиламни ушанга ямок киламан.

Назорат учун савол ва топшириклар

  1. Кучимлар деб нимага айтилади?

  2. Метафора деб нимага айтилади?

  3. Метонимия деб нимага айтилади?

  4. Синекдоха деб нимага айтилади?

  5. Парафраза деб нимага айтилади?

  6. Муболага ва кичрайтириш деб нимага айтилади?

  7. Кучимлардан бадиий матнда нима максадда фойдаланилади?


Бадиий матнни тах,лил килиш методологияси


97 Абдура^монов Ш. Уша асар. 132-б.


98 Абдура^монов Ш. Уша асар. 133-б.


99 Абдуллаев А. Уша китоб. 32-б.



Download 240.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling