Маъруфжон йўлдошев


Download 240.02 Kb.
bet23/37
Sana01.03.2023
Hajmi240.02 Kb.
#1240139
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
60


  • Фонетик-фонологик узига хосликларни белгилаш. Товуш такрори, товуш тушиши, товушларнинг каватланиши каби ходисаларнинг асарда кулланилиши ва улар ёрдамида эришилган экспрессивлик хакида фикр юритилади.

  • Матндаги морфологик узига хосликларни аниклаш. Масалан, от суз туркумидаги сузларни кетма-кет келтириш ёки такрорлаш оркали эришилган таъсирчанлик, сифатларни услубий максадларда куллаш, олмошларнинг матндаги вазифаси, феъл нисбатларидан эмоционал-экспрессив максадаларда фойдаланилганлик кабиларни аниклаш.

  • Матннинг синтактик узига хосликларини аниклаш. Ёзувчи томонидан атайин кулланилган суз бирикмаларини топиш ва нега кулланилгани хакида фикр юритиш. Гап турларини аниклаш. Кайси турдаги гаплардан купрок фойдаланилганлигини белгилаш ва ёзувчининг максади хакида фикр юритиш. Суз тартиби, инверсия, антитеза, параллелизм, эллипсис кабилар.

  • Абзац. Абзац кисмлариниг жойлаштирилиши. Тема-рематик муносабат. Абзацларни бир-бирига богловчи воситалар. Дистант ва контакт алока. Мазмуний ук, мазмуний якинлик ва мазмуний изчиллик тушунчалари абзац тахлили асосида шархланади.

В.Бадиий матн ва тасвирий воситалар. Х,ар кандай бадиий асарнинг таъсирчанлигини унда кулланилган бадиий тасвир воситалари таъминлайди. Уларсиз бадиий асар курук ва зерикарли булади. Чунки китобхон учун асарда каламга олинган вокеаларгина мухим эмас. Балки, вокеалар кандай ифодалангани ахамиятлидир. Ёзувчининг махорати бадиий тасвир воситаларини кай даражада ишлата олишига боглик булади.


  • Метафора, метонимия, синекдоха, киноя, ухшатиш, фарклаш, жонлантириш, муболага, кичрайтириш, антитеза, парафраза оксюморон кабиларни аниклаш ва уларнинг бадиий матндаги урнини, ахамиятини ёритиш.

  • Ибора, макол ва маталлар, хикматли сузлар, таъсирчан бирикмаларни белгилаш. Кимнинг нуткида, кандай мухитда, кай максадда, уринли-уринсиз кулланилиши кабилар хакида фикр юритилади.

  • Матнлараро алокадорликни аниклаш. Матн вариантларини киёслаш. Матн ичида кулланилган узга матн куринишларини (назира, таклид, накл, хадис, ривоят, мифлар, афсоналар, дидактемалар) аниклаш ва асар мазмуни билан кай даражада уйгунлиги хакида фикр юритиш.

Г.Эстетик ходиса сифатида матн.
Бадиий асар агар китобхонлар эътиборини тортган булса, албатта бу асар хакида газета, журналларда, турли адабий танкидий китобларда, илмий тадкикот ишларида у ёки бу даражада фикр-мулохазалар берилган булади. Асар хакидаги таништирув маколалар, такризлар мунаккидларнинг фикрлари билан танишиш фикр уфкингизни кенгайтиради. Шунингдек, тахлил холислигини таъминлашга ёрдам беради.

  • Ёзувчи услуби ва асар ёзилган даврдаги етакчи услубларни аниклаш. Асар тили ва давр тили уртасидаги алокадорликни аниклаш. Асарнинг бошка тилларга таржима килиниши, адабиётшунослик нуктаи назаридан асар ахамиятини белгилаш кабилар тахлил тугаллигига хизмат килувчи омиллар хисобланади.

Бадиий асар лисоний жихатдан тахлил килинаётганда мавзуга алокадор илмий- назарий адабиётлардан фойдаланилса максадга мувофик булади. Факат фойдаланган адабиётингизни албатта хаволада курсатган булишингиз лозим. Адабиётни хаволада курсатишнинг хам уз тартиби бор. Масалан, бирор бир асардан олинган кучирма келтирдингиз дейлик. Куштирнокдан кейин хавола раками куйилади. Уша сахифанинг пастки кисмига хавола раками куйилади ва муаллифнинг исми шарифи, асар номи, нашр жойи, йили ва кучирма олинган сахифа раками ёзилади. Масалан: 1 Х,ожиев А. Тилшунослик терминларининг изохли лугати.-Т: «УМЭ»., 2002, 5-б.
Агар асардан кучирма олмай мазмунидан фойдаланган булсангиз хаволада муаллиф исмидан аввал «Бу хакда каранг» бирикмасини кушиб куясиз. Бир асардан бир неча уринларда фойдаланган булсангиз биринчисида тулик ёзилади, кейингиларида эса муаллиф исми шарифидан кейин «Уша асар» ёзуви ва сахифаси курсатилади. Асар умумий адабиётлар руйхатида берилганида сиз фойдаланган сахифа раками эмас, балки асарнинг неча сахифадан иборат эканлиги ёзилади.



Download 240.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling