Тадқиқот объекти - назария ва амалиётда объектив мавжуд бўлган ва тадқиқотчи учун зарур бўлган маълумот манбаи бўлиб хизмат қиладиган алоқалар ва муносабатлар тўпламидир.
Тадқиқот предмети янада аниқроқ. Бунга фақат ишда бевосита ўрганиладиган, илмий тадқиқотлар чегараларини белгилаб берадиган алоқалар ва муносабатлар киради. Ҳар бир объектда бир нечта предметларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Объект ва предмет - тадқиқотлари бир хил эмас, гарчи улар кўпинча тенглаштирилса ҳам. Объект берилган сифатида пайдо бўлади, предмет - қидирилаётган, ўрнатилгандек. Тадқиқот предмети тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларини белгилайди.
Тадқиқот гипотезаси, мақсадлари ва вазифаларини аниқлаш. Гипотеза - тадкик этилаетган объектларнинг тузилиши ва таркибий элементларнинг ички ва ташқи уланишларининг характери тўғрисидаги маълум окибатларга олиб келадиган , текшириш ва исбот талаб қиладиган сабаб хакидаги тахминдир.
Илмий гипотеза қуйидаги характерли хусусиятларга эга:
- релевантность, яъни. У суянаетган фактларга тегишлилиги;
- тажриба йули билан текширувчанлиги, кузатув ёки эксперимент маълумотлари билан солиштирувчанлиги(тасдиқланмаган фаразлар бундан мустасно);
- мавжуд илмий билимларга мувофиқлиги;
- гипотеза тушунтириш кучига эга бўлиши керак - гипотезадан маълум миқдордаги уни тасдикловчи фактлар ва оқибатлар келиб чикарилиши керак. Энг кўп фактлар олинган гипотеза энг катта тушунтириш кучига эга бўлади;
- соддалиги – гипотеза хеч кандай эркин рухсатларга , субективист қатламларни ўз ичига олмаслиги керак.
Гипотезага куйиладиган талаблар
- далилларга мувофиқлиги;
- текширилувчанлиги;
- соддалиги;
- кенг доирадаги ходисаларга якинлашиши.
Гипотезаларни тавсифловчи, тушунтирувчи ва башоратловчиларга фарқланади.
Гипотеза учун талаблар
Do'stlaringiz bilan baham: |