Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари
Download 175.23 Kb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идеаллаштириш
- Формаллаштириш
- Туркумлаш
Таққослаш - предмет ва ҳодисалар орасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш.
Таққослаш методи қуйидаги талаблар бажарилганда самарали бўлади: - фақат, орасида маълум бир объектив умумийлик мавжуд бўлган ходисаларгина таққосланиши мумкин, - таққослаш энг муҳим ва ахамиятли (конкрет вазифа нуқтаи назаридан) аломатлар бўйича ўтказилиши керак. Идеаллаштириш- бу ҳақиқатда мавжуд бўлмаган ёки амалда мавжуд бўлолмайдиган объектларни хаелан қуриш (масалан, мутлақо қаттиқ жисм, мутлақо қора жисм, чизиқ, текислик). Идеаллаштиришнинг мақсади: ҳақиқий объектларни айрим ўзига хос хусусиятларидан маҳрум қилиш ва ушбу объектларга кандайдир маълум нореал ва гипотетик хусусиятларни(хаелан) беришдир. Бунда мақсадга эришиш қуйидагича амалга оширилади: - кўппогонали абстрактлаб (масалан, қалинликдан абстрактлаш "текислик" тушунчасига олиб келади); - қандайдир хусусиятни ривожланишида (мутлақо қаттиқ жисмни) чегаравий ҳолатга хаелан ўтиш билан; - оддий абстрактлаш билан. Ҳар қандай идеаллаштириш фақат маълум чегараларда қонунийдир. Формаллаштириш - турли хил объектларни, сунъий тиллар ердамида уларнинг тузилишини белгили шаклидан фойдаланиб тасвирлаш орқали, ўрганиш усули, масалан, математикада. Формаллаштиришнинг афзалликлари: - муаммони ечишга умумлашган ёндашувни таъминлайди; - символика кийматларни кайд этишда лундалик ва равшанликни беради; - символлар маънодош бўлганлиги сабабли, оддий тилнинг икки маънолигини бартараф қилади; - объектларнинг белгили моделларини шакллантиришга ва реал буюмлар ва жараёнларни ўрганишни, ушбу объектларни ўрганиш билан алмаштиришга имкон беради. Туркумлаш – ахборотни таққослаш асосида ўзаро боғлиқ гуруҳлар, хоналар ёки синфларга таксимлаш. Дедукция (ажралиш) ва индукция ўзаро тескари билиш усуллари. Дедуктив деб шундай хулоса кабул килишга айтиладики, бунда тўпламнинг маълум бир элементи ҳақидаги хулоса, бутун тўпламнинг умумий хусусиятларини билиш асосида кабул килинади. Билиш методи сифатида дедукциянинг мазмуни, бу конкрет ҳодисаларни ўрганишда умумий илмий қоидалардан фойдаланиш хисобланади. Download 175.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling