Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари


Download 175.23 Kb.
bet3/30
Sana23.12.2022
Hajmi175.23 Kb.
#1047151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
МАЪРУЗА

Назария-бу мантиқий ташкил этилган билим, концептуал тизим булиб, воқеликнинг муайян соҳасини адеквант ва яхлит акс эттиради.
Назария рационал фикрлаш фаолиятини ифодалаш шаклларидан бирини акс эттиради.
Назария- бу ишончли билимларнинг яхлит тизимидир.
Назария фақат фактлар тўпламини тавсифлабгина қолмай, балки уларни тушунтириб беради, ҳодиса ва жараёнларнинг келиб чиқиши ва ривожланишини, уларнинг ички ва ташқи алоқаларини, сабабларини ва бошқа боғлиқликларини очиб беради.
Назариядаги барча қоидалар ва хулосалар асосланган , исботланган.
Назария тадқиқот предметига кўра туркумланади. Назария ижтимоий, математик, физик, кимёвий, психологик, этик ва бошқаларга фарқланади. Назариянинг бошқа туркумланиши хам мавжуд.
Илм-фаннинг замонавий методологиясида назариянинг қуйидаги таркибий элементлари ажратиб курсатилади:
- дастлабки асослар-тушунча, қонунлар, аксиомалар, тамойиллар ва бошк.;
- идеаллаштирилган объект - бу воқеликнинг кандайдир бир қисмининг, ўрганилаётган ҳодиса ва предметларнинг муҳим хусусиятлари ва алокаларининг назарий модели;
- назария мантики - исботлашнинг маълум қоидалари ва услубларининг тўплами;
- фалсафий қарашлар ва ижтимоий қадриятлар;
- ушбу назариянинг окибатлари сифатида келтириб чиқарилган қонун ва қоидалар тўплами.
Назариянинг тузилишини тушунчалар, мулохазалар, қонунлар, илмий қоидалар, таълимотлар, ғоялар ва бошқа элементлар хосил килади.
Тушунча - бу предметлар ёки ҳодисаларнинг маълум тўпламининг муҳим ва зарур аломатларини ифодаловчи фикр.
Категория – бу предметлар ва ҳодисаларнинг энг муҳим хусусиятлари ва муносабатларини ифодаловчи умумий, фундаментал тушунча. Категориялар фалсафий, умумилмий ва алоҳида фан соҳасига тегишли булади.
Илмий атама - бу фанда ишлатиладиган тушунчани ифодаловчи сўз ёки сўзлар бирикмаси.
Маълум бир фанда ишлатиладиган тушунчалар(атамалар)нинг мажмуи унинг тушунтириш аппаратини ташкил қилади.
Мулохаза – бу фикр булиб, унда бирор нарса тасдиқланади ёки рад этилади.

Download 175.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling