Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари
Илмий мақоланинг зарур элементлари
Download 175.23 Kb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақола структураси
Илмий мақоланинг зарур элементлари:
1. муаммони умумий куринишда куйилиши ва унинг муҳим илмий ёки амалий вазифалар билан боғлиқлиги; 2. ушбу муаммони ҳал қилиш бошланган ва муаллиф таянадиган сўнгги тадқиқотлар ва нашрларнинг таҳлили; 3. ушбу мақола бағишланган умумий муаммонинг илгари ҳал қилинмаган қисмларини ажратиб олиш; мақоланинг мақсадини шакллантириш (масаланинг куйилиши); 4. Олинган илмий натижаларни тўлиқ асослаб, тадқиқотнинг асосий материалини баен этиш; 5. ушбу тадқиқот бўйича хулосалар ва ушбу йўналишни келгуси ривожлантириш истиқболлари. Мақола устида ишлаш Мақола ёзишни бошлашдан олдин, бир нечта асосий саволларга жавоб бериш керак булади. 1. Ишнинг асосий мақсади нима? 2. Мақола янги ва муҳим тадқиқот натижаларини баен киладими? (экспериментал мақола- энг кенг тарқалган тури) 3. Мақола илгари эълон қилинган натижаларни янги талкинини берадими? (йигма аналитик мақола; йирик фаразни илгари суриш ва асослаш учун кулланилади) 4. Мақола адабиетлар ёки йирик мавзу обзори хисобланадими? 5. Ушбу ишнинг шу мавзудаги бошқа ишлардан фарқи, унинг янгилиги нималардан иборат? 6.Натижалар илм-фанга қандай янги ҳисса қўшади? 7. Ушбу материал илгари босиб чикарилганми? 8. Бу соҳадаги бошқа ишлар билан қандай муносабатга эга? 9. Мақола қаерда нашр этилади, у кимга мулжалланган? Мақола структураси Одатда илмий мақола қуйидаги структурага эга булади: мақола сарлавхаси муаллиф (лар) нинг фамилияси ва исми шарифининг бош ҳарфлари ташкилот номи муаллиф шаҳри, мамлакати муаллиф (лар) нинг богланиш маълумотлари (электрон манзили) абстракт Калит сўзлар Кириш тадқиқот усуллари натижалар мунозара Хулоса фойдаланилган манбалар рўйхати Киришда асосий саволга жавоб берилиши керак - " Тадқиқот ўтказиш ва уз навбатида ушбу мақолани езиш нима учун зарур булди?" "Тадқиқот усулининг тавсифи" бўлимида "Мақоланинг натижалари қандай килиб олинган?" деган саволга жавоб беради. "Натижалар" бўлими "Нима, қаерда ва қачон кузатилади?" деган саволга жавоб беради. "Мунозара", "Хулоса" ёки "Натижалар" бўлимларида "Бу нима учун кузатилмоқда ва бу нимани англатади?" деган саволга аниқ ва тушунарли жавоб бериш керак. Ҳар қандай нашрнинг сунги булими фойдаланилган манбалар рўйхати хисобланади. Одатда, мақола "Абстракт" ва "Калит сўзлар"ни ҳам уз ичига олади. Обзор ва аналитик мақолаларда баъзи бўлимлар тушириб қолдирилиши, рубрикация эса анча мураккаб бўлиши мумкин. Download 175.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling