Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари
Download 175.23 Kb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот усуллари
Абстракт. Ушбу бўлим энг охирида тайёрланади. Яхши абстрактнинг характерли чизгиси-асосий моментларни батафсил баён қилмасдан еритишдир.
Кириш. Кириш қисмида қуйидагилар зарур: - гипотезани аниқлаш; - кириш ахборотини бериш; -ушбу тадқиқотга нима учун кул урилганлигини тушунтириш; - ушбу соҳадаги тадқиқотларни танқидий таҳлил қилиш; - мавзунинг долзарблигини кўрсатиш. Баъзан "Кириш" ни сунги босқичда, натижалар баен этилгандан ва уларни муҳокамасидан сўнг, яъни "натижа остига" ёзиш фойдалидир. Нима булганда хам, иш тугагандан сўнг, "Кириш"ни мақоланинг қолган қисмларига мувофиқлигини текшириш керак. Лекин, эсда тутиш керакки, мақола устида иш бошида "Кириш" ни ёзиш муаллифнинг ақлий фаоллигини ва кейинги баен этилиши жараёнини тузади. "Кириш" нинг ўзини қуйидаги асосий пунктлар буйича таҳлил қилиниши керак: • Мақсад ва дастлабки гипотезалар, агар мавжуд бўлса, катъий шакллантирилдими? • Қарама-қаршиликлар йукми? •Киришда фойдаланилган асосий адабиётларга ҳаволалар мавжудми? • Ишнинг долзарблиги ва янгилиги шаклланганми? Тадқиқот усуллари. Ушбу бўлимда баен этилаетган ахборотнинг мазмунини шундан иборатки, етарли малакага эга бўлган бошқа бир олимга келтирилган усуллар асосланиб тадқиқотларни тушуниб оладими. Услубнинг моҳиятини тавсифламасдан адабий манбаларга мурожаат қилиш, агар ушбу услуб стандарт бўлса ёки одатда қўлланилса ёки жуда ихтисослашган журнал учун мақола ёзилган бўлса. Ўқувчиларнинг кенг доирасини нишонга олишда ёки бир нечта илмий фанларнинг тадқиқот ёндашувларини бирлаштиришда методлар жуда батафсил баён қилиниши керак. Кейинги натижалари сезиларли даражада ишлашига боғлиқ бўлган мураккаб экспериментал ёки аналитик ускуналардан фойдаланилганда, қурилма маркаси ва ишлаб чиқарувчиси, шунингдек ноёб моддалар, дастурий маҳсулотлар ва бошқаларни ишлаб чиқарувчилар кўрсатилиши керак. .. Натижалар. Бу асосий булим булиб, унинг максади ишчи гипотеза кайси маълумотлар билан тасдикланаетганини курсатади. Мақоланинг алоҳида "Натижалар" ва "Мунозара" бўлимларини таркибига олган структурасида, натижаларда фақат маълумотларни тавсифлаши керак булади. "Нега натижалар бундай?". ва "Улар нимани англатади?" деган саволларга фақат езилиш мантиғини сақлаб қолиш учун зарур бўлган хажмда муроажат қилиниши керак. Натижалар, одатда, исботнинг асосий функциясини бажарадиган расмлар - жадваллар, графикалар, фотосуратлар билан тўйинган бўлиб, епилган ҳолда дастлабки, ҳақиқий материални тақдим этади. Иллюстрацион маълумотлар матнни такрорламаслиги керак. Матн қисмида фақат ушбу жадваллар ва расмларнинг маъноларига изоҳлар берилиши ва кейинги маълумотлар блокига ёки таҳлилнинг кейинги босқичига ўтиш мантиғи тушунтирилиши керак. Иллюстрацияларни расмийлаштириш барча журналлар ва таҳририятлар томонидан қатъий тартибга солинади ва "Муаллифлар учун қоидалар" да белгиланган. Иллюстрацион материалларни тайёрлаш бўйича баъзи бир умумий кўрсатмалар: 1. Рақамлардаги ёзувлар, рақамли ва матнли белгилар тасвирнинг ўлчамига мутаносиб бўлиши керак; биологик объектларнинг расмларида албатта ўлчамлар масштаби келтирилиши керак; 2. Рақам ва жадвалларда (ва матндаги) рақамли маълумотлар учун улчаш бирликлари шундай танланган бўлиши керакки, маълумотлар максимуми ўнлик белгигача ёки ундан кейин минимал ноллар сони билан ёзилиши керак; 3. Жадвал ва расмлардаги барча имзолар, белгиланишлар ва қисқартиришлар кенгайтириб езилган бўлиши керак, 4. Мақола матнида барча расм ва жадвалларга ҳаволалар келтирилиши керак. Download 175.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling