Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Download 1.3 Mb.
bet26/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

Маъруза №5


ИЧБУРУҒ


ДИЗЕНТЕРИЯ ( ичбуруғ ).



  1. Дизентериянинг таърифи ва қисқача тарихи. 5 мин.

  2. Этиологияси, эпидемиологияси. 10 мин.

  3. Патогенези ва патанатомияси. 15 мин.

  4. Классификация ва клиникаси . 30 мин.

  5. Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. 10 мин.

  6. Давоси. 15 мин.

  7. Профилактика. 5 мин.

Дизентерия - шигеллалар қўзғатадиган, интоксикация ва йуғгон ичак дистал қисмининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.


Тарихи. Дизентерия тўғрисидаги тўлиқ маълумотни биринчи бўлиб, юнон врачи Аретей ёзган.

Дизентерия сўзи юнонча dys - бузилиш ва enteron – ичак сўзларидан олинган бўлиб, бу термин эрамиздан олдинги IY- Y асрларда яшаган Гиппократ томонидан – ич кетиш ва қорин оғриғи билан кечадиган касалликларни белгилаш учун киргизилган. Дизентериянинг юқумли касаллик эканлиги тўғрисидаги тушунча, унинг қўзғатувчиси топилишидан анча илгари маълум бўлган. ХIХ аср бошларида рус олимлари Н.И. Пирогов ва М.Я. Мудров дизентерияни экзоген ичак эпидемик касаллиги деб хисоблаганлар ва унга карши курашиш учун санитария – гигиена ва эпидемияга карши чора – тадбирлар утказишини таклиф килганлар.


Дизентериянинг бактериал хусусиятли эканлиги тугрисидаги биринчи гипотеза Bash томонидан 1869 йилда киритилган .
1875 йилда А. Раевский дизентерия билан огриган беморлар ичак деворидан ажратилган микроблар тугрисида езган эди.
1881 йилда А. В. Григорьев дизентерия билан огриган 10 нафар беморлардан таекчасимон грамманфий микробларни ажратиб олди.
1898 йилда япон олими Shiga аглютинация реакциясини куллаб, А. В. Григорьев ва бошка олимларнинг маълумотларни тасдиклайди. Бу микроблар хозирги кунда Дизентерия 1 (Григорьев Shiga) шигеллалари дейилади.
1900 йилда Flexner Филиппин оролларида конли ич кетишни кузатиб Shiga нинг маълумотларини яна бир бор тасдиклайди.
1904 йилда Duval 1907 йилда Kruse бир- биридан хабарсиз холда Флексенер
таёкчаларини эслатадиган, аммо лактозани секин парчалайдиган микробларини таърифлаганлар. 1914 йилда Sonne унинг дизентерия кузгатишдаги этиологик ва эпидемиологик ролини аниклади, шунинг учун улар Зонне бактериялари дейилади.
1917 йилда Россияда М.И.Щтуцер ва Германияда Schmitz Дизентерия 1
бактерияларига ухшаш, лекин улардан факат эндотоксин ажратиши ва индолни парчаланиши билан фаркланадиган микробларни тавсифлаб берганлар. Кейинчалик бу микроблар Штуцер-Шмитц бактериялари деб номланди.
Кейинчалик олиб борилган изланишлар натижасида дизентерия микробларининг Ньюкасл, Boyd, 1936, Ларж-Сакс (1943) деб номланган турлари аникланади.
Шундан сунг турли йилларда дизентерия микроблари урганилиб, уларнинг хар
хиллиги ва културал хусусиятлари билан бир-бирига якин булсада, антигенлик ва баьзи биохимик хусусиятлари билан фаркланади.
Дизентерия кузгатувчиларининг топилиши билан бир вактда, касалликнинг
патогенези, иммунитети, клиник куриниши ва давоси хам урганилди.
Хозирги кунга келиб Республикамизда Дизентерия касаллигининг жуда куп
кисми Флекснер ва Дизентерия 1 шигеллалари томонидан чакирилмокда.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling