ДИЗЕНТЕРИЯНИНГ КЕКСА ВА ҚАРИЯЛАРДА КЕЧИШИ
Кечиш хусусиятлари: Қарияларда ва кекса кишиларда дизентерия чузилган шаклида кечиши билан, ичакдаги патоморфологик узгаришларннг секин тузалиши билан кучли итоксикация ва огир кечиш билан характерланади. Кари ва кексаларда дизентериянинг огир кечиш турли хамрох касалликлар борлиги билан тушунтирилади.
ДИЗЕНТЕРИЯНИНГ ҚЎЗГАТУВЧИ ТУРИГА
БОҒЛИҚ ҲОЛДА КЕЧИШИ.
Дизентерия 1 бактериялари кузгатган дизентерия огир кечади, интоксикация ва гемоколит синдромлари кучли ривожланади. Бундан ташкари асоратлар ва улим куплиги билан фаркланади. Эпидемия вактларида улим 10 –15 % ташкил килади. Ушбу хасталик купинча сурункали шаклларга утишга мойилдир.
Флекснер бактериялари кузгатган дизентерия купинча енгил ва урта огир шаклларда кечади сурункали холлар кам учрайди. Зонне дизентерияси уткир бошланиш ва кечиши билан фаркланади. ( овкат токсикоинфекциясига ухшаш ). Кейин эса касаллик киска муддатда ва енгил кечади. Камдан кам холларда сурункали шаклларига утади. Уткир гастроэнтерит белгилари билан бошланиш факат Зонне дизентериясига хосдир дейиш нотугри тушунчадир. Чунки бундай бошланиш камдан кам холларда бошка шигеллалар чакирган дизентерияда хам кузатилади.
АСОРАТЛАРИ.
Буларга: артромиалгия, моно ва полиатритлар, полиневритлар, нефритлар, ирит, энцефалит, токсик гепатитлар киради. ОИТ ( ошкозон ичак тракти ) томонидан эса орка тешикнинг турли хилдаги дерматитлари, ерилиши, геморрой, тугри ичак шиллик каватининг тушиши, ичак инвагинацияси ичакдан кон кетиши ва перитоник каби асоратлар учрайди.
ДИЗЕНТЕРИЯДА ГЕМОТОЛОГИК УЗГАРИШЛАР.
Дизентерия хасталигида кондаги узгаришлар захарланиш даражаси ва касалликнинг давомийлигига богликдир. Купчилик беморда 1 еки 2 марта текширганда хам узгаришлар деярли булмайди. Аммо хасталик кучли захарланиш билан кечганда лейкоцитоз ( 3000-20000) еки лейкопения (3000 – 4000 ) ривожланиш мумкин. Иккала холатда хам нейтрофилез ва кон формуласининг чапга силжиши кузатилади, бундан ташкари ва ЭЧТ тезлашгани курилади.
Анэозинофилия еки эозинопения хасталикнинг 1-чи кунларидан эозинофиллар, согайиш хужайралари пайдо булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |