Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси
Download 1.3 Mb.
|
Юқумли касалликлар умумий патологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАВОЛАШ
ТАШХИСОТИ.
Дизентерия ташхисотида куйидаги усуллар кулланилади. 1. Клиник-эпидемиологик усул. 2. Бактериологик усул. 3. Экспресс ташхисот усул . 4.Дизентерия антигени билан агглютинация реакцияси. 5.Эгри гемаглютинация реакцияси. 6. Ректороманоскопия. 8. Копрология. 9.Цуверкалов синамаси. 10.Лейкоцитолиз реакцияси. 11. АЭГР (аутоэритроцитлар гемагглютинация реакцияси ) ва бошкалар. 1.Клиник –эпидемиологик усул- ташхис куйишда асосий булиб хисобланади. 65-80 % холларда дизентерия ташхиси айнан шу усул оркали куйилади. Тугри йигилган анамнез ташхис куйишда катта ахамиятга эга: Касслликнинг бошланиши, температура характери, белгиларнинг кетма –кет пайдо булишлари, тиббий муассасага мурожаати, уй шароитида даволанганлиги ва унинг нафи. Ошкозон ичак тракти функциясига алохида эътибор берилади иштаха характери, корин огриги, тенезмлар ва елгон чакириклар, ич утиши, сони, ахлатнинг нажас еки нажас характерда эканлиги, таркибида патологик аралашмалар борлиги ва бошкалар. Эпидемиологик маълумотлар хам дизентерия ташхисотида алохида урин тутади. Бундай шахсий гигиенага риоя килиш, овкатланиш режими, ичимлик суви билан таъминланганлик, бемор билан мулокоти ва хоказо. Бактериологик усул. Лаборатория ходимларнинг малакасини, экиш учун материал олиш муддати ва тугрилиги, мухитнинг сифати кабилар бактериологик текшириш усулининг энг асосий ва зарурий шартларидир. Нажасини идишлардан, стерил тампон, шиша таекча, кошикча, сим билан олинган материални экиш, бир неча маротаба текшириш, антибиотиклар берилгунча материал олиш каби шартлар бактериологик текширишнинг сифати ва мусбат натижасини оширади. Олинган материални озука мухити (Эндо, Плоскирев ва б.) мавжуд бўлган Петри ликопчасига эрта экиш ёки глицерин аралашмали ва 20 – 40 % утли бульонли консервантга жойлаштириш максадга мувофикдир. Эгри гемаглютинация реакцияси хам касалликнинг 5 – кунларидан бошлаб мусбат натижа бера бошлайди. Унинг диагностик тури1:160 ва ундан куп. Ректоромоноскопия жуда катта ахамиятга эга булган текширув усулидир. Ректоскоп ёрдамида йугон ичакнинг пастки 30 см ли кисми шиллик пардасида юз берган патоморфологик узгаришларни куз билан куриш мумкин. Дизентерия диагностикасида Цуверкалов аллергик реакциясидан хам фойдаланилади. Хозирги вактда дизентерия диагностикасида конда ва бошка биологик суюкликларда антигенларни аниклайдиган бир канча усуллар кулланилмокда ( АЭГР – аутоэритроцитлар гемаггмотинация реакцияси). Дизентерияни сальмонеллез, вабо, амебиаз, носпецифик ярали колит, йугон ичак раки, балантидиаз ва бошка касалликлардан фарклаш керак. Сальмонеллез – сальмонеллалар билан ифлосланган озик – овкатлар, сув оркали юкади. Киска ( 4 – 12 соат ) инкубацион даврдан сунг беморнинг кунгли айниб, куса бошлайди. Куп утмай ичи шир – шир кетади. Беморнинг ахлати яшил ранг ва бадбуй хидли булади. Биринчи соатлардаек харорат юкори кутарилиб, кучли интоксикация белгилари кузга ташланади. Киндик атрофи огрийди. Беморнинг меъдаси ювилгач, унинг ахволи анча яхшиланди. Вабода бемор аввало шир – шир ичи кетиб, сунгра куса бошлайди, кунгли айнимайди, корни огримайди. Беморнинг ахлати худди ёвгон хурдага ухшайди ва куп микдорда булади. Харорат кутарилмайди. Дегидратация белгилари куринади. Амебиаз аста – секин бошланади, харорат кутарилмайди, интоксикация булмайди. Беморнинг умумий ахволи деярли узгармайди, аммо гемоколит белгилари яккол куринади. Кориннинг унг томони огрийди. Ректоскон билан текширилганда йугон ичакнинг шиллик пардасида четлари нотекис, кичкина, лекин чукур яралар куринади. Бемор ахлатини микроскоп билан текширилганда эритроцитлар, лейкоцитлар, плазматик хужайралар. Шарко- Лейден кристаллари ва амебанинг вегетатив шакллари куринади. ДАВОЛАШАнтибактериал даволаш. Антибактериал давони тайинлашда беморнинг стационарга тушиш муддати, касаллик огирлигини, турли препаратга нисбатан чидамлиликни ва иложи булса бемордан ажратиб олинган шигеллаларнинг сезгирлигини эътиборга олиш керак. Микробларга карши таъсирларнинг юқори эканлигини хисобга олган холда дастлаб антибиотикларни тайинлаш максадга мувофик, зарур булиб колганда кайта даво курси сифатида сулфаниламидлар курси тайинланади. Бу перепаратлар диарея синдромида яхши таъсир курсатади ёки химио препаратлар хам берилиш мумкин. Дори дисбактериозни чакирмаслик учун антибиотиклар хам, сулфаниламидлар хам 5 – 7 кундан ошиқ берилмайди, хамда албатта В ва С гурух витаминлари билан кушиб тайинланади. Хозирги вактда енгил баъзан урта огирликда кечувчи дизентерияларни даволашда антибиотикларнинг кулланилиши зарур эмас, бунда химиопрепаратлар билан чекланса хам булади. Болаларни даволашда нитрафуран препаратлари, бисептол, фталазоллар хозирда эффектив хамда катта токсинли деб топилган. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling