Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Download 1.3 Mb.
bet36/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

Дезинтоксикацион даволаш.


Полинон эритмалар юборилади: гемодез катталарга 300 – 400 мл, болаларга 5 – 10 тл 1 кг массага, полиглюкин, реополиглюкин ( 500 – 1000 мл, болаларга 10 – 15 тл 1кг массага )

Химояловчи – кувватлантирувчи тартиб:


Кориндаги спастик огрикларни, тенезмларни камайтириш ёки йукотиш учун белладонна препаратлари 0,015 г дан ёки 3 – 4 томчидан кунда 2 – 3 махал, 0,1 % - 1 мл атропин эритмаси, 0, 02 % - 1 мл платифилин эритмалари кунда 2 – 3 махал, 1-2 % - 1мл папаверин эритмаси, но-шпа таблеткалари 1 – 2 таблеткадан кунда 2 – 3 махалга тайинланади.

Пархез.


Касалликнинг энг бошидан тортиб унинг бутун давомийлиги буйлаб витаминларга бой, туйимли, лекин механик, химик ишлов берилган пархез тайинланади.
Витаминотерапия
250 – 500 мг аскорбин кислотаси
20 мг никотин кислотаси
50 мг витамин В 1
15 – 20 мг В2, 50 – 100 мг витамин В 6
150 – 200 мг витамин В15
Дизентерияда булардан ташкари витамн А, геморрагик синдром юз берса К ва Р витаминлари тайинланади. Носпецефик стимулятор препаратлари дизентерияда носпецифик резистентлик ва организмнинг иммунологик реактивлигини ошириш максадида кулланилади.
Пиримидин асосли препаратлар тайинланади:
Метилурацил1 – 1,5 гр, пентоксил 0,2 – 0,4 грдан кунда 3 – 4 махал ичиш тайинланади. Кон ва плазма томчи усулида 100 – 150 млдан 2 мартадан 6 мартагача орсидаги танаффус 1 – 4 кун булиши керак. Альбумин 5 ёки 10% эритма шаклида вена ичига томчи усулда 100 – 150 млдан юборилади.

ДЕСЕНСИБИЛЛОВЧИ ДАВОЛАШ


Кальций хлор, кальций глюканат, димедрол, супрастин, пипольфен каби препаратлар кулланилади. Токсик формулаларда стероид гармонлардан гидрокартизон преднизалон тайинланади.


Махалий даволаш сифатида антимикроб препаратлар тайинланади. 5 % ли саримсокли эритма, 1: 5000 нисбатдаги фурацилин эритмаси, гримицидин С –2 клизма сифатида, 1 – 2% ли сульфаниламидлар эритмаси, 200 тл усимлик мойи ёки балик ёги ва 0,5 – 1гр антибактериал препарат саклаган мойли клизмалар ишлатилади. Ураб олувчи воситалардан 0,5 % танат, 0,5 % ли колларгол, 1:5000 нисбатдаги марганцовка эритмалари кулланилади. Нерв системаси фаолиятини меъерга солувчи препаратлардан 0,25 % ли навокаин эритмаси, крахмалли клизма ( 1 чой кошик крахмал 1,5 стакан сувга аралаштириб тайёрланади), хар кандай хукнага 0,5 гр анестезин кушиб юборилиши максадга мувофик. Тукима репарациясини кучайтирувчи препаратлар – Шостаковский бальзамани, винимин 25 – 40 грдан юбориш мумкин.
Касаллик узок кечадиган булса хамда дистрофия , ичак силлик каватларида узок битмайдиган яралар билан асоратланган булса анаболик гармонлар тайинланади. Метан дростенолон каби препаратлар овкатдан олдин кунда 10 – 12 мг дан, терапевтик эффектни саклаб колиш учун 5 мг/ сут бериб бошланади. Битта даво курси 4 – 8 хафта. Сурункали дизентерия хам касалликнинг огирлик шакли ва касаллик стадиясини эътиборга олган холда куйидагича схематик тарзда олиб борилади.
Рецедивлар ва хуружлар вактида – химояловчи – кувватловчи режим, узайтирилган физиологик уйку, пархез ва витаминотерапия, нерв системасини тинчлантирувчи терапия, вакцинотерапия ва стимулловчи воситалар фанидаги антибактериал даволаш, даво клизмалари, ошкозон – ичак тракти, жигар, меъда ости безларнинг урин босувчи терапияси, уткир хуружлар тугагач – физиотерапевтик даво чоралари олиб борилади. Амбулатор назорат ва даволаш даврларга мос келадиган ремиссия вактида актив даволаш талаб килинмайди, бунда ишлаш, маиший хает ва дам олиш режимига риоя этиш, аста – секинлик билан диетани кенгайтириб бориш, йулдош касалликларни даволаш, урин босувчи терапия , физиотерапевтик муолажалар олиб борилади.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling