Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси
Download 1.3 Mb.
|
Юқумли касалликлар умумий патологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лимфа тугунларида буладиган ўзгаришлар
Терида буладиган узгаришлар. Терида турли хил дерматитлар ва пигментацияларни куриш мумкин. Бемор куп терлагани сабабли териси нам хатто хул булади, Унда хар хил тошмаларни учратиш мумкин. Петехия, розеола, папула. Везикула, баъзан геморагик тошмалар терининг уткир ва баъзан хроник формаларда учрайди, аммо кейинги вактларда тошмалар камдан-кам учрайдиган булиб колди. Шиллик пардаларга келганда, улар баъзан одатдагидек кура рангсизрок булиб колади. Бурундан, милклардан ва бошка ерлардан кон кетиши хам мумкин, Фиброзит ва целлюлитлар асосан бириктирувчи тукималарнинг яллигланиши натижасида вужудга келади. Фиброзит ва целлюлитлар пайдо булиши катталашиши ёки кичрайиши касаллик фазаларининг узларига хам боглик. Булар узок вактларгача беморларни безовта килиб, баъзан каттик огрикдан беморлар харакатлана олмай коладилар. Фиброзит ва целлюлитлар купинча тери оетидаги бириктирувчи тукимада апорневроз, фасция орасида, мускуллар орасида переартикуляр тукимада, бел, чанок, сонларда, думбаларда ва коринда пайдо булади. Купинча улар тез сурилиб, йуколиб кетади. Ёки шу жойда кичик нухатдек ва ундан юмщок ёки каттик кон систенсияли холатга сакланиб колади.
Лимфа тугунларида буладиган ўзгаришлар: Бруцеллёзда морфологик жихатдан асосан ретикуло-энндотелиал органларда узгариш курилади. Шундай экан лимфа тугунларининг зараланиши табиийдир. Бруцеллалар оги оркали юкканда, аввало регионлар лимфа тугунчалари, жаг ости, буйин, кулок олди лимфа тугунчалари катталашади. Шу билан бирга бодом безлари хам зарарланади, буни Г.П.Руднев бирламчи бруцеллёз ангинаси (муртаги) деб атаган. Бунда бодом безлари бир мунча катталашиб кизарса хам, унчалик огрик бермайди, лекин касаллик узок чуилади, Вруцеллалар контакт оркали юккан такдирда инфекция кирган жойга караб регионлар лимфа тугунчалари, масалан, култик ости, чов, сон тугунлари ва х.клар зарарланади. (бу асосан профессионал группада, яъни хайвонлар ёки хайвонот махсулотлари билан мулокотда булувчи кишиларда учрайди). Безларнинг катталашганлигини пайпаслаб аниклага мумкин. Бундан ташкари бруцеллёзда корин бушлигида мезентериал ва кукрак кафасидаги бронхопульмонал ва бошка лимфа тугунлари хам угаради. Уларни аниклаш бир мунча кийинрок. Шундай булса хам корин бушлигидаги лимфа чукур пайпаслаб билса булади, кукрак кафасидаги тугунчаларини эса рентген нурлари ёрдамида аниклаш мумкин. Бруцеллёзда лимфа тугунлари туляремиядаги жуда катталашиб кетмайди. Улар узгарганда нухатдан товук тухумигача катталашиши ва хар хил консистенцияли холатда булиши мумкин. Улар терисида хеч кандай узгаришлар булмасада босиб курилганда огрикли булади. Лимфоаденитлар камдан-кам йиринглаиш, ярага айланиши мумкин. Куп холларда улар сурилиб тузалиб кетади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling