Маъруза №1 Мавзу: Тиббий билимлари тизимида биологиянинг урни. Хаётнинг молекуляр асослари


Download 161.5 Kb.
bet12/16
Sana13.04.2023
Hajmi161.5 Kb.
#1354968
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
маъ китоб 1

Фойдаланилган адабиётлар.

  1. П.Х.Холиков ва бошкалар (П.И.Тошхужаев тахрири остида). Биология. Т., Ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти. 1996 й.

  2. Н.Грин, У. Стаут, Д. Тейлор. Биология. В 3-х томах. Т.1.м. Изд-во "Мир", 1990.

Маъруза № 3
Мавзу: Хужайра ва организм даражасида купайиш.
Маърузанинг максади.
Купайишнинг ахамияти, унинг хужайра ва организм даражаларида амалга ошиши, купайишнинг хиллари, хужайра пролиферацияси ва унингахамияти, митоз ва мейоз, уларнинг биологик мохияти, ахамияти хакида талабаларга тушунча бериш маърузанинг асосий максадидир.
Маърузанинг режаси:

  1. Купайишнинг ахамияти хакида.

  2. Хужайра даражасида купайиш. Митоз.

  3. Организмлар даражасида купайиш. Купайишнинг хиллари. Жинсий ва жинссиз купайиш. Мейоз ва унинг биологик мохияти.

  4. Киска хулосалар.

  5. Текшириш учун саволлар.

  6. Кургазмали куроллар.

  7. Фойдаланилган адабиётлар.

Маърузанинг матни.

  1. Купайишнинг ахамияти.

Барча тирик мавжудотларнинг умри маълум бир давр билан улчанади. Улар узига хос булган хаётни яшаб булганларидан сунг уладилар. Лекин шу турнинг умри узлуксиз давом этади. Бу эса, улган организмнинг урнига янгисини вужудга келиши билан юзага чикади. хар бир жонзод зурриёт колдириш хусусиятига эга.купайиш хусусияти хар кандай тирик мавжудот учун хос эканлиги биринчи мавзуда баён килинган эди. Бу хусусият хужайравий тузулиш даражасида юз беради.
Хужайра даражасида купайиш хакикий (том) маънода караганда бир хужайрали организмларнинг купайишида намоён булади. Куп хужайралиларда хужайрасининг булиниши эса, асосан организмларнинг усишини белгилайди.

  1. Хужайра даражасида купайиш.

Митоз.
Юкорида айтилганидек, хужайра даражасида купайиш бир хужайрали организмлар учун хос купайишдир. Бунда битта она хужайра иккига булиниб, иккита киз хужайрани хосил килиши (масалан, саркодалиларнинг купайиши), куп марта булиниб купайиш, куртакланиш ёки нотекис булиниш (масалан, бир хужайрали эукариот организмлар -урувчи инфузорияларнинг купайиши) каби купайиш хиллари учрашини айтиб утиш керак.
Хужайралар даражасида купайишнинг деярли барча хиллари митоз усулида кечади.
Митоз. Хужайранинг аутосинтетик интерфаза даври тугагач у булинишга (митозга) киришади. Хужайранинг 2га булиниши оралигидаги-интерфазадаги (G1, S ва G2 даврларда) ундаги барча жараёнлар митозга тайёрланишга каратилса у аутосинтетик интерфаза дейилади.
Интерфазанинг G1 даври постмитотик (митоздан кейинги) ёки пресинтетик (синтез давридан олдинги) давр деб аталади.Бу давр янги хосил булган ёш, кичкина хужайрада оксиллар, РНК ва бошка моддалар синтезланади. Натижада хужайра катталашади.
Интерфазанинг G2 (постсинтетик ёки премитотик) даврида РНК синтези давом этади. (асосан, и РНК синтезланади), митоз учун зарур булган оксиллар (масалан, булиниш уруги ипларини хосил килувчи кискарувчи оксиллар-тубулин) синтезланади. S даврида хосил булган центриолалар усиб нормал размерга эга булади. Шу G2 даврда митозни энергия билан таъминловчи АТФ синтези хам юз беради. Бу давр киска-2-4 соат давом этади, холос.
Интерфазанинг синтез (S) даврида хужайрада ДНК молекуласи 2 карра ортади, бир жуфт центриоладан икки жуфт центриола хосил булади. купчилик хужайраларда бу давр 8-12 соат давом этади. Митоз ёки кариокинезда, маълумки, 4та давр тавофут этилади. (профаза, метафаза, анафаза ва телофаза).

Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling