Маъруза №1 Мавзу: Тиббий билимлари тизимида биологиянинг урни. Хаётнинг молекуляр асослари


Прокариот ва эукариот хужайралар хакида тушунча


Download 161.5 Kb.
bet8/16
Sana13.04.2023
Hajmi161.5 Kb.
#1354968
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
маъ китоб 1

Прокариот ва эукариот хужайралар хакида тушунча.

Прокариот хужайралар ядросиз хужайралар булиб, уларга бактериялар ва кук-яшил сувутлар мисол булади. улар гетеротроф ва автотроф йуллар билан озикланадилар. Купайиши жинссиз. Уларда ядро урнида ДНКнинг 1 та молекуласи (генефор) булади ва у мембрана билан уралмаган. Рибосомалардан ташкари органеллалари булмайди. ДНКсида нуклеогистонлар булмайди. Ядрочалар хам йук. Размери одатда прокариот хужайраладан 1000-10000 марта катта булиб, 40 мкм-гача етади. ДНК молекуласи оксиллар ва РНК билан богланган. Ядролар ичида прокариотлардан фарк килиб ядрочаси булади.
Булардан ташкари бошка бир катор узига хос фарклари ва ухшашликлик томонлари хам бор.

  1. Хужайра таркибий кисмлари ва уларнинг функциялари.

Хужайранинг таркибий кисмлари унинг мембранаси, цитоплазма, турли киритма ва органоидларидан иборат:
А) Цитоплазма-хужайранинг ички мухити булиб, унинг матрикси тиник гомоген гиалоплазмадан иборат. У экто ва эндоплазма кисмларидан иборат. Эктоплазма цитоплазманинг ташки-хужайра мембранасига якин жойлашган кисми булиб. Нисбатан куюкрок-гель холатида булади ва у тиник булади. эндоплазма-цитоплазманинг ички кисми, суюкрок булиб, унда хужайранинг барча органоидалри ва ядро, киритмалар жойлашган. У доимий харакатда булади. цитоплазмада унинг мураккаб хаётий жараёнларида иштирок эувчи моддалар, РНК, АТФ, ёглар, ферментлар, оксиллар ва х.к. моддалар мавжуд.
Эукариот хужайраларда, юкорида айтилганидек бир канча ички мембраналар системаси мавжуд булиб, у цитоплазманинг сатхини кисмларга булиб туради, яъни компартментализация юзага келган.
Б) Хужайра мембранаси мураккаб тузилишга эга булиб, хилма-хил функцияларни бажарадаи. Хужайранинг ташки ва ички мембраналар системаси бир хил тузилишга эга булганлиги учун элементар биологик мембрана деб аталади. Унинг килинлиги 70А (нм) булиб, асосан липид ва оксилдан иборат. Хужайранинг ташки мембранаси-плазмалемманинг тузилиши микроскопда курилганда 3 кават ташки ва ички электрон зич, урта калинров ва оч буялувчи катламдан иборатлиги куринади. Тук куринувчи ташки ва ички кават оксилдан, уртадаги оч катлам бимолекуляр жойлашган фосфолипидлардан иборатдир.
Мембрананинг тузилиши буйича турлича моделлар тавсия этилган. Шулардан Девсон ва Даниелли модели, 1972 йилда Синджер ва Николсонлар тавсия этган "мозаик" моделларни курсатиш мумкин. Кейинги моделга кура мембрана мозаикадан иборатдир.
Хужайра мембранасининг устки кисми гликокаликс деб аталган юпка парда булиб, у гликопротеиддан иборат ва урта катлам-бимолекуляр липид каватига бориб такалади. мембранадаги оксил молекулалари турлича чукурликкача жойлашадилар. Айрим оксил молекулалари ёг катламидан хам утиб хужайра ичкарисигача бориб кирган булади.
Гликокаликс моддалари хужайранинг ташки рецепторлари хамдир.
В) Хужайра органоидлари ва киритмалари.
Хужайра органоидлари турли хил тузилишга эга булиб, турли вазифаларни бажарадилар.
Органоидлар икки хил булади:

  1. Умумий органоидлар.

  2. Хусусий органоидлар.

Деярли барча хужайраларда мавжуд булган органоидалр умумий органоидлар дейилади. Уларга митохондриялар, эндоплазматик тур, Гольжи комплекси, рибосомалар, лизосомалар, хужайра маркази, пероксомалар, микронайчалар киради.
Хусусий органоидлар айрим хужайраларгагина хос булиб, уларга киприклар, хивчинлар, микроворсинкалар, миофибриллар, тонофибриллар, нейрофибриллар киради.

Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling