Маъруза №1 Мавзу: Тиббий билимлари тизимида биологиянинг урни. Хаётнинг молекуляр асослари


Хужайра назарияси ва унинг мохияти


Download 161.5 Kb.
bet7/16
Sana13.04.2023
Hajmi161.5 Kb.
#1354968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
маъ китоб 1

Хужайра назарияси ва унинг мохияти.

Юкорида курсатилганидек, 1839 йилда немис олимлари М.Шлейден ва Т.Шванлар хужайра назарияисни яратдилар. Бунга кура барча тирик организмларнинг асосий тузилиш ва функционал бирлиги хужайралардир. Бу фикрни улар "Усимлик ва хайвонлар хужайралари тузилишидаги ухшашлик ва фарклар" деган маколасида баён этганлар. Кейинчалик (1855й), Р.Вирхов хужайра назариясини ривожлантириб, барча хужайралар хужайрадан пайдо булишини таъкидлади.
1879 йилда француз олимлари Т.Бовери ва Флемминг митоз ходисаси, 1887 йилда эса Весман мейоз ходисасини таърифлаб бердилар. Бу ва бошка бир катор кашфиётлар хужайра назариясини янада ривожлантирди. Хозирги кунда хужайра назариясини асосий коидалари куйидагилардан иборат:

  1. Хаёт асосан хужайра шаклида мавжуд булиб, барча оршганизмлар хужайралардан ташкил топган. Хужайра тирик табиатнинг бир булаги ва унга тирикликнинг барча хусусиятлари хос булиб, у купайиш, модда алмашиш, структуравий ва функционал элементар бирликдир.

  2. Хужайра биологик информация руй берадиган ва бу жараён кайта-кайта ишланадиган хамда хосил булган энергияни йигувчи, сарф килувчи, бошка хил энергияга айлантирувчи мураккаб тузилмадир.

  3. Хаётнинг узвийлиги асосан хужайраларданидир. Хужайра, умуман ирсийликнинг асосий бирлигидир.

  4. Хужайра барча тирик мавжудотларнинг элементар бирлигидир, турли организм хужайралари умумий тузилишга эга ва улар булиниб янги хужайра хосил килади.

  1. Тирикликнинг хужайрасиз ва хужайравий шакллари.

Органик оламда тирикликнинг хужайрасиз ва хужайравий шакллари тафовут этилади.
Хужайрасиз шаклга вируслар, хужайравий шаклга эса бошка барча тирик мавжудотлар киради.
Вирусларни биринчи марта 1892 йилда рус олими Д.Ивановский кашф этган.
Вируслар ута майда булиб, хатто чинни фильтрдан хам утиб кетади. Улар жуда содда тузилган, оксил гилоф (капсид) билан уралган, баъзиларида оксил ва липиддан иборат иккинчи кават-адперкапсид булади.
Вируслар 2 хил РНК тутувчи ва ДНК тутувчи вируслар мавжуд. РНК ли вируслар-рибовируслар дейилиб, уларга тамаки мозаикаси вируси, ДНК ли вируслар-дезоксивируслар дейилиб, уларга чечак, папиллома вируслари, аденовируслар, бактериофаглар мисол булади. вирусларнинг етук заррачалари-вирионларда (вироспора) тириклик аломатлари булмайди. Баъзилари хатто кристаллар хосил килади. Бирок улар тирк хужайралага кириши биланок тириклик белгиларини намоён килади. Шундай иклиб, улар хужайра паразитларидир ва улар хужайрага киргач, унинг ирсий аппаратига нуклеин кислотаси билан таъсир курсатади ва охир окибатда уни нобуд килади. Организмларда турли касалликларга сабаб булади.
Бир хужайралиларнинг вируслари 1916 йилда Эргел томонидан кашф килиниб, бактериофаглар деб аталган.
Хужайравий тузилиш тирик мавжудотларнинг асосий кисмини ташкил этади. Хужайралардан ташкил топган организмлар маълумки, 2та йирик гурухни ташкил этади. Улар прокариот ва эукариот организмлардир.


  1. Download 161.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling