Маъруза №1 Мавзу: Тиббий билимлари тизимида биологиянинг урни. Хаётнинг молекуляр асослари


Download 161.5 Kb.
bet9/16
Sana13.04.2023
Hajmi161.5 Kb.
#1354968
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
маъ китоб 1

Митохондриялар. Улар ипсимон ёки таёксимон шаклдаги органоидлардир. Уларнинг шакл ва сони турлича булиб, хужайранинг фаолиятига боглик. Митохондриялар икки кават мембрана билан уралган. Ташки мембранаси текис, ичкиси эса ичкари томонга турли усиклар хосил килган уларни кристаллар дейилади. Бу эса унинг юзаси катталашишига олиб келади. Кристалларда куплаб микдорда кузикоринсимон доначалар мавжуд булиб, уларда АТФни синтезловчи ферментлар булади..
Митохондрия матриксида унинг ДНКси, рибосомалар, РНК, оксил синтезини таъминловчи, транкскрипция ва трансляция жараёнларида иштирок этувчи турли ферментлар мавжуд. Митохондрия асосий функцияси АТФ синтез килиш оркали хужайрани (организмни) энергия билан таъминлашдир.
Эндоплазматик тур-турли хил найча ва пуфакчалардан иборат мембрана билан уралган тузилмалардир. Унинг 2 хили бор:

  1. Силлик.

  2. Гадир-будир.

Гадир-будир эндоплазматик турнинг ташки томонига рибосомалар ёпишагн. Силлик турда эса улар булмайди. Гадир-будир эндоплазматик турда рибосомалар иштирокида синтезланадиган оксилларнинг силжиши, сакланиши юзага чикади. силлик турда мураккаб углеводлар, гармонлар хосил булади ва силжийди.
Рибосомалар-диаметри 15 м булган майда юмалок органоидлардир. Улар хужайрада эндоплазматик тур деворига бириккан ва эркин холда хам булади. полирибосомалар хам хосил килади.
Хар бир рибосома нуклеопротеиддан ташкил топган, икки кисмдан-катта ва кичик кисмлардан иборат булиб, улар РНК ёрдамида бирлашиб туради. Рибосомаларда оксил биосинтези амалга ошади.
Гольжи комплекси. 1898 йилда италиялик олим Камилло Гольжи томонидан нерв хужайралада топилган. У электрон микроскопда каралса параллель мембранали халтачалар ва пуфакчалар (везикула), пуфаклар (вакуола) дан иборатлиги куринади.
Шунинг учун уни Гольжи комплекси дейилади. Бу органоидларнинг асосий вазифаси эндоплазматик турда синтезланган моддаларни узида саклаб "пишириш" ва хужайранинг бошка томонларига йуналтиришдан иборатдир.
Лизосома-грекча эритувчи тана дегани булиб, бир кават мембрана билан уралган 0,5 мкм диаметрдаги юмалок органоиддир. Унинг таркибида 40хилга якин ферментлар булиб, улар таъсирида хужайра ичидаги моддалар (ташкаридан кирган моддалар) парчаланади ва бундан ташкари хужайранинг айрим улган кисмлари емирилади. Шунинг учун автолизосома ва гетеролизосома фарк иклинади.

Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling