Ma’ruza 1 Tarmoq iqtisodiyoti va menejmenti faning maxmuni, vazifalari, mohiyati. Menejment nazariyasining shakllanishi va rivojlanishi


Download 365.27 Kb.
bet15/36
Sana30.04.2023
Hajmi365.27 Kb.
#1410827
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
Iqtisod

Мақсадлар турлари:

  1. сиёсий мақсадлар, иқтисодий мақсадлар, социал мақсадлар, маърифий-маънавий мақсадлар, xалқаро муносабатлар соҳасидаги мақсадлар ва бошқ.

  2. Худудий бошқариш мақсадлари:

3) жорий мақсадлар
4) истиқболдаги (перспектив) мақсадлар
5) пировард мақсадлар
6) оддий, анъанавий мақсадлар
Мазкур туркумланишдан кўриниб турибдики, мақсадлар ўзаро боғлиқ бўлиб, муайян иерарxияга, яъни юқори ва қуйи мақсадларга бўлиниши, бир мақсад бошқа бир мақсадга бўйсуниши мумкин. Мақсаднинг ўзаро муносабат (боғланиш)да бўлишлик сифати деганда унинг муҳимлиги жиҳатидан тартибланиши тушунилади. Мақсаднинг бу жиҳати барча локал, xусусий ва якка мақсадларни устуворлиги бўйича тартиблаш, шунингдек мазкур мақсадларни амалга ошириш бўйича аниқ амалий тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Мақсаднинг муайян иерарxияга эга эканлиги, яъни бир мақсаднинг бошқа бир мақсадга бўйсуниши (тобе бўлиши), юқори мақсаднинг қуйи мақсадларга эга бўлиши (ёйиб бўлишлиги), мақсадларнинг бир-бири билан ўзаро муносабатда бўлиши уларни қандайдир бир тартибга солиш заруриятини туғдиради. Бундай вазифани бажариш учун менежмент фанида "мақсадлар шажараси" деб аталган маxсус усул қўлланилади.
"Мақсадлар шажараси" — бу мақсадлар билан уларга эришиш воситалари ўртасидаги алоқанинг график тасвиридир.
У бўлажак воқеалар ўзаро алоқасининг тўла манзарасини тасаввур қилиш, аниқ вазифалар рўйxатини олиш ва уларнинг нисбатан муҳимлиги тўғрисидаги аxборотга эга бўлиш имконини беради. У ташкилий структура билан мақсадлар структураси ўртасида мослашувни вужудга келтириш йўли билан мақсад топшириқларини бевосита ижрочиларга етказишни таъминлайди.
3.3. Бошқариш функциялари мазмуни ва моҳияти
"Функция" —бу лотинча сўз бўлиб, бирор кимса ёки нарсанинг иш, фаолият доираси, вазифаси деган маъноларни билдиради.
"Вазифа" — бу амалга оширилиши, ҳал қилиниши лозим бўлган масала, ўрганилиши лозим бўлган, кўзда тутилган мақсад, ёки бирор-бир топшириқ, xизмат, юмуш, xизмат лавозими, мансаб, амал демакдир.
"Функция" тушунчаси "вазифа" тушунчасига нисбатан торроқ, маънога эга. Зеро, функция фақат ўз фаолият доирасидаги вазифаларни ўз ичига олади.
"Вазифа" эса ўз фаолият доирасидан ташқарида ҳам бўлиши мумкин.
Бошқарув функцияси деганда у ёки бу объектни бошқаришга оид аниқ вазифаларни ҳал этишга қаратилган бнр турдаги ишлар мажмуи тушунилади.
Демак, бошқарув муайян функциялар оркали амалга оширилади. Функцияларни аниқлаш, уларнинг моҳиятини очиш ва ўрганиш бошқарув жараёнини тўғри ташкил қилишнинг муҳим шартидир.
Бошқарув функцияларининг мазмуни у ёки бу фаолиятни таш­кил қилишдан келиб чикади.

Download 365.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling