Маъруза №10 Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар


Қотирувчилар (амиплар) ва катализаторлар


Download 32.51 Kb.
bet2/7
Sana07.05.2023
Hajmi32.51 Kb.
#1438366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза №10

Қотирувчилар (амиплар) ва катализаторлар (перекисли бирлашмалар) бир неча фоиз қўшиладилар. Булар молекулалар аро боғланишни яратадилар ва умумий молекуляр сеткага кириб оладилар.
Ранг берувчилар - краскалар (минерал пигментлар, органик краскаларнинг спиртдаги эритмаси) пластмассага ранг берадилар ва тан нархини пасайтирадилар. Ташкил этувчиларнинг таркиби, буларнинг қайси бири билан биргалиги, миқдорий нисбати пластмассаларнинг хоссаларини кенг доирада ўзгартиради.
Пластмассаларнинг классификацияси
Пластмассалар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича бўлинади:
1. Қўшимчалар турига қараб : қаттиқ тўлдиргичлар билан, газсимон тўлдиргичлар билан.
Қаттиқ тўлдиргичлар ўз навбатида икки хил бўлади:
а) порошок ҳолати: графит, егоч уни, кварц, гипс ва ҳоказо.
б) тола тарзида: пахта ва лён таралиши қипиқлар, шиша ва асбест толалари ва ҳоказо.
2. Боғланувчи полимерларнинг қайта қиздирилишига реакциясига қараб:
а) термопластик полимерлар асосида олинган термопластик пластмассалар. Булар қиздирилганда юмшайди, совутилганда қотади. Кўпчилик ҳолларда бу пластмассалар тоза полимерлар ёки полимерларнинг пластификаторлари, эскиртирилмайдиган қўшимчалар билан композициялари. Термопластларнинг киришиши кам: 1 - 3 % . Уларнинг мўртлиги кам, эластиклиги юқори ва йўналтиришга мойил.
б) Термореактив полимерлар асосида термореактив пластмассалар олинади. Булар қиздириб ишлангач қотадилар ва термотурғун ҳолига ўтадилар; қайта қиздирилганда юмшайди. Буларнинг киришиши катта 10-15 % .
3. Пластмассаларни ишлатилишига қараб, қуйидаги группаларга бўлинади :
а) конструкцион - конструкцияларнинг куч қўйилган ва қўйилмаган деталлари учун;
б) прокладкалар;
в) зичлаштирувчилар (“уплотнители”), ишқаланишга ва ишқаланишга қарши ишловчи деталлар;
г) электризоляциялар;
д) иссиқ ўтказмайдиганлар;
е) оловга бардош;
ж) ёғ ва кислотага бардош;
з) пардозловчи қопламалар.
Битта пластмасса бир йўла бир неча хоссаларга эга бўлиши мумкин. Масалан, текислатиб бир вақтни ўзида конструкцион, электризолятор ва прокладка материали бўлиши мумкин.

Download 32.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling