Маъруза №10 Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар
Download 32.51 Kb.
|
Маъруза №10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алюмофосфатли клейлар
- Керамик клей-феррит
- Герметиклар Герметиклар деб полимерлар ва олигомерлар асосида олинган композицияларга айтилади
Резина клейлари резиноларни бир-бири билан клейлаш учун ва резинани ойнага, металлга клейлаш учун ишлатилади. Резина клейлари-бу синтетик ва табиий каучукнинг ҳамда резина аралашмасининг органик эритмадаги эритмасидир. Энг зўр эритгич-бу бензин. Адгезия ошириш учун клейга синтетик смола қўшилади.
Клей 88Н бу резина аралашмаси+бутелфенол оформалдегидли смолаларнинг этилацетат ҳамда бензин аралашмасидаги эритмаси. Вулканизация оддий шароитда 1 сутка давом этади: сил=1,1 Мпа. Бирикма пухталигини ошириш учун уни 500С га қиздирилади. Клей 88Н нинг камчилиги: пленканинг бензинга, керосинга, минерал ёгга турғун эмаслиги. Алюмофосфатли клейлар фосфор кислотаси ва унинг ҳосилалари асосида олинади.Алюминий фосфати асосидаги клейлар энг яхши хусусиятга эга. Сувдаги эритмаси қовушқоқ. t=270-3000С да қотади. Т=2-6 соат. Иссиққа турғунлиги 13000С, сил=10-30 МПа. Керамик клей-феррит-термотурғун. Қийин эрийдиган оксидлар MgO; Al2O3; SiO2 асосида олинади ва майдаланган ноорганик бирикмаларнинг сувдаги аталаси-суспензияси тарзида бўлади. Бу атала клейланадиган юзаларга сурилади ва ҳавода қуритилади: суви чиқиб кетсин деб. Клейлаш кичкина босим остида, композициянинг эриш ҳароратидан озгина юқори ҳароратда олиб борилади. Клейлар КФ-850; Д-65 юқори ҳароратни 26300С ушлаб тура олади. Герметиклар Герметиклар деб полимерлар ва олигомерлар асосида олинган композицияларга айтилади, қайсиларки ўтказмасликни таъминлайди. Бу бирлашмалар замаска, паста ёки органик эритувчиларда эритма ҳолида ишлатилади. Ўтказмаслик (“гермитизация”) асосининг қотиши (вулканизация) натижасида ёки эритма қуригач плёнка ҳосил бўлиши билан таъминланади. Плёнка ҳосил қилувчи полимер қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 1. Кичкина зичлик; 2. Етарли пухталик; 3. Пластиклик ; 4. Парларни ўтказмаслик; 5. Кимёвий турғунлик; 6. Тегиб турган материалларга нисбатан коррозион турғунлик. Энг кўп тарқалган герметиклар: - булар полисульфидли каучуклар асосида, кремний органик полимерлар асосида, фторокаучуклар асосида олинган герметиклар. Булардан ташқари бўтадиенли, уретанли ва ҳ.к. тўйинган каучуклар асосидаги герметиклар ҳам ишлатилади. Ҳозирда анаэробли герметикларга қизиқиш катта. Улар акриловчи ва метакриловли бирикмалар асосида олинади. Буларда эритувчилар йўқ. Бу герметикларнинг яхши хусусияти - унинг ўз хоссаларини кислород муҳитида узоқ вақт сақлаб туриш. Плёнкаси мустаҳкам. Булар ҳар хил қовушқоқликдаги суюқлик сифатида ишлаб чиқарилади. Масалан: ВАК-1; сил=20 МПа. Ишлаш ҳарорати t=(-2000С)-(150-2000С). Камчилиги: иссиққа турғунлиги юқори эмас, механик хоссалари паст, қиммат, заҳарли. Герметиклар машина – самолёт кабиналарини, ёқилғи сақлаш бўлакларини, радиоторларни, трубопроводларни, тушурувчи аппаратларни ва ҳ.к.ни герметизация-ўтказмаслик учун ишлатилади. Download 32.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling