Маъруза №10 Мавзу: Пластмассалар. Резина. Клей ва герметиклар


Газ билан тўлдирилган пластмассалар


Download 32.51 Kb.
bet4/7
Sana07.05.2023
Hajmi32.51 Kb.
#1438366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза №10

Газ билан тўлдирилган пластмассалар
Макроструктурасига қараб газ билан тулдирилган пластмассалар 2 гуруҳга бўлинади: 1-пенопластлар; 2-поропластлар.
Пенопластларнинг асоси полимер бўлиб, ёпик бир-биридан холис ячейкалар тизимини ҳосил қилади. Ячейкалар газ билан тулдирилган.
Поропластларда эса асос полимер ячейкалари орасидаги тусиқлар қисман бузилган ва бир-бири билан туташган. Поропластлар эластик, ҳажмий оғирлиги 25-45 кг/м3; Поропластлар таркибига шундай моддалар қўшиладики, улар қиздирилганда кайнаб-парланиб кетиши керак ёки сув билан ювганда ювилиб чикиб кетиши керак. Поропластлар блок тарзида, юзалари плёнка билан қопланган ҳолда чиқарилади. Товушни жуда яхши ютади-70-80%.
Пенопласт-бикир материал, кичик ҳажмий оғирликка эга-20-300 кг/м3. Чўкмайди, иссиқликни ўтказмайди ҳисоб. Иссиқлик ўтказиш коэффициенти 0,003-0,007 Вт/(м*К).
Полистирол, поливинилхлорид, полиэтилен ва бошқалар асосидаги термопластик ренелпластлар уларни купиртириб юқори эластик деформация ҳолатида олинади. Бу ҳолат ойналаниш ҳароратидан 10-200С юқорида қиздирилганда бўлади. Термотургунлик паст tтур<600С.
Говакли структура смолалар таркибига газ ҳосил қилувчилар қўшиш билан олинади: порофорлар;
Энг кўп тарқалгани ва пухтаси-бу пенополистирол (ПС) ва пенополивинилхлорид (ПХВ), t=+600С да ишлайди. Фенолкаучукли (ФК) пенопластлар t = 120-1600С да ишлайди. Агар алюминий упаси қўшилса, ФК-20-А-20 пенопласти учун t=200-2500С. Пенопласт К-40 учун t=3000С.
Пенопластлар иссиқ утказмайдиган конструкцияларда кўп ишлатилади: самолётда, холодилникларда, контейнерларда ва ҳ.к. Конструкция ички ҳажмларини тўлдиришда ҳам ишлатилади. Бунда нисбий мустаҳкамлик, бикирлик, титрашга қаршилик ортади.
Клейланган бирикмаларнинг (“клеевые соединения”) парчин михланган, пайвандланган бирикмаларга нисбатан бир қатор яхши томонлари бор:
1. Ҳар хил материалларни (метални металл эмас билан) клейлаш мумкин;
2. Атмосфера шароитларига турғун;
3. Коррозияга чидамли;
4. Юқори гермитиклик;
5. Ўзининг ҳароратида ишлашда юқори пухталик;
6. Булар айниқса юпқа кесимли металларда;
7. Вибрацияга чидамлик.
Клейларни қўллаш билан машина (айниқса, самолёт) конструкцияси енгиллашади, ишлаб чиқариш арзонлашади, агрегатларни ясаш технологияси соддалашади, металл ва металл эмас материалларни қўллаш билан янги конструкциялар ихтиро қилинади.
Клейланган бирикмаларнинг энг асосий камчилиги - бу нисбатан иссиққа бардошлиги пастлигидир, чунки пленка ҳосил қилувчи материаллар эскиришга мойил. Клейлар маълум ҳарорат чегарасида яхши ишлайдилар. Кремний органик ва ноорганик материаллар полимерлар асосидаги клейлар 10000С ҳароратда ишлашни таъминлайдилар, лекин, уларнинг эластиклиги етарли эмас.
Машинасозликда комбинациялашган бирикмалар кўп қўлланилади: клей-пайванд, клей-парчин мих.
Машиналарда қўлланиладиган клейлар бир қанча факторларга: физика-кимёвий ва биологик факторлар йиғиндисининг ёмон таъсир қилишига қарши турғун қаршилик кўрсата олиши керак. Ҳарорат-60...-700С дан 60-800С гача, кўпчилик ҳолатда 200-3000С да баъзан қисқа вақт ичида 500-6000С га чидаши керак. Юқори намлик, сув, ёқилғи, мойлар, антифризлар, заҳарли кимёвий прераратлар, спирт, ҳар хил бактериялар. Механик кучларни айтмаса ҳам бўлади.
Клей материали клейланадиган материалларни занглатмаслиги лозим, уларнинг мустаҳкамлигига путур етмаслиги лозим. Клейлар яхши ҳўллаш ва оқувчанлик хоссаларига эга бўлиб, заҳарли бўлмаслиги ҳам керак.
Ҳозирги вақтда синтетик смола ва каучук асосида бир қатор клейлар композициялари яратилган. Булар юқори сифатли бирикма бера олади; хоссалари кенг; метални, ойнани, ёғочни, керамикани фақат ўзини-ўзи билан эмас, хоҳлаган вариантда елимлаб беради.
Клейларни тоза смола асосида олиш мумкин. Лекин, мўрт. Шунинг учун каучук ва термопласт билан аралаштирилади.
Пластмасса ва ёғочларни елимлаш учун фенолоформальдегидли смола асосидаги клейлар қўлланилади: КБ-3; ВИАМ -Б3; ЗИАМ-9. Бу ерда плёнка ҳосил қилувчи-резопли смола. Эритувчи-ацетон ёки спирт.
Керамика материалларини клейлаш учун юқоридаги клейлар таркибига ноорганик тўлдиргичлар қўшилади.
Куч қўйилган металл элементларни ва ойна-пластик материалларни елимлаш учун фенолоформальдегидли смолаларнинг модификациялари ишлатилади. Бу клейларнинг бир қанча кўринишлари бор.

Download 32.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling