Маъруза № 13
Мавзу: Металларни босим билан ишлаш асослари (МБИ).
Маъруза режаси:
Металларни босим билан ишлашнинг физикавий асослари, металларни пластик деформацияланиши.
МБИ жараёнларини классификацияси.
Металлургик жараёнлар: прокатлаш, кириялаш, пресслаш, асбоб-ускуналар. Қирқиш, ўйиб-штамплаш.
Шакл бериш жараёнлари. Букиш, штамплаш (лист).
Ҳажмий штамплаш жараёнлари: эркин болғалаш, очиқ ва ёпиқ штампларда штамплаш.
Қобиғли авиация деталларини олиш.
Барча МБИ жараёнлари металларни пластиклик хоссасига асосланган.
Деформацияланаётганметалл турли пластиклик ҳолатида бўлиши мумкин, яъний совуқ, иссиқ ҳолатда, ўта пластик режимида ёки юқори гидростатик босим остида деформацияланиши мумкин.
МБИ жараёнларининг асосий камчиликлари: асбобларни (штампларни) ва қўлланиладиган жиҳозларни ноёблиги ва мураккаблидадир.
МБИ технологик жараёнлари иккита катта синфга бўлинади: металлургик ва машинасозлик жараёнлари.
МБИ металлургик жараёнларини классификацияси.
Барча металлургик жараёнлар кейинчалик машинасозлик жараёнлари ёрдамида учиш аппаратлари деталларини ишлабчиқариш учун ярим махсулот ишлаб чиқаришга қаратилган ва қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- прокатлаш жараёнлари;
- пресслаш жараёнлари;
- кирриялаш жараёнлари.
МБИ машинасозлик жараёнларини классификацияси.
Барча машинасозлик жараёнлари икки турга бўлинади: ажратиш жараёнлари (ҳомаёни бир қисмини иккинчи қисмидан ажратиш) ва шакл берувчи металл ва қотишмаларни пластиклик хоссасига асосланиб деталларни шаклантириш жараёнлари.
Ўз навбатида ҳар бир тур қўлланиладиган дастлабки ҳомаёга қараб қкйидагиларга бўлинади:
МБИ жараёнларининг мажмуаси авиасозликда кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |