Маъруза №13 Мавзу: Металларни босим билан ишлаш асослари (мби)
Download 1.61 Mb.
|
Маъруза №13
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шакл берувчи операциялар Букиш
- Расм. 5. Эркин букиш ( штампларда): 1 - пуансон; 2 - деталь 3 – матрица.
- Штамплаб- чўзиш
Т = (0,1...0,2) Р
Қирқиш жараёнини қуйидаги турлари мавжуд: гильотина қайчиларида қирқиш (параллел тиғли, қия тиғли, вибрацион –тебранувчи қайчиларда, роликлар ва дискли қайчиларда ҳамда резина билан қирқиш). Кесиб-ўйиб тушириш жараёниКесб-ўйиб тушириш жараёнини ёпиқ контур бўйича бикир асбоб билан қирқиш десак бўлади. Уни бажарилиш жараёни қирқиш жараёнидек заготовкани бир қисмини иккинчи қисмидан ташқи кучлар хосил қилувчи интенсив уринма кучланишлар таъсирида ажратишдан иборат.Жарён қуйидаги босқичлардан иборат: 1- контур бўйича материални эзилиши; 2- парчаланиш дарзларини хосил бўлиши; 3- бир қисмнм иккинчисидан ажраши. Бу жараёнда деформацияловчи асбоб сифатида пуансон ва матрица (ўйиб тушурувчи штамплар) қўлланилади ва механик (эксцентрик ва кривошипли) ҳамда гидравлик прессларда бажарилади Шакл берувчи операциялар Букиш Букиш (эркин букиш, чўзиб букиш, юмалатиб-букиш) оддий шакл берувчи жараёнларга мансуб. Жараённи мазмуни ҳомашёни бир қисмини иккинчисига нисбатан маълум бурчак остида тақсимланган ёки йиғилган куч таъсирида эластик-пластик оғишидан иборат. Э ркин букиш (расм 5) деганда фақат букувчи момент таъсирида букишни тушинилади. Расм. 5. Эркин букиш ( штампларда): 1 - пуансон; 2 - деталь 3 – матрица. Эркин букишда заготовкани ташқи қатламлари чўзилади, ички қатламлари сиқилади (кучланиш ҳолати чизиқли деб қабул қилинади). Ўқ бўйлаб деформация даражаси қуйидаги формала бўйича аниқланади: ташқи қатлам учун εн = ι1 – ιо /ιо, ички қатлам учун εв = ι2– ιо /ιв, бу ерда ι1 = (r + so/2)α; ι2 = (r - so/2)α Деформация даражаси дастлабки ярим махсулот қалинлигига ва букиш радиусига боғлиқ, яъний so= rгεн,в = 0,5(50%). Букиш жараёни қайтиш (пруженение) билан бирга содир бўлади бу эса махсулот ўлчамларини бузилишига олиб келади. Эркин букишда қайтиш бурчагини камайтириш учун деформация ўчоғида сиқиб букиш қўлланилади (калибрлаш). Эркин букиш букувчи штампларда механик ва гидравлик прессларда, ҳамда эластик муҳит, магнит майдони ва портлатиш қурилмаларида бажарилади. Букиш машина ва учиш аппаратлари деталларини лист, профил, труба ва чивиқдан тайёрлаш учун қўлланилади. Штамплаб- чўзиш Штамплаб - чўзиш деганда бўш ёпиқ ва ёпиқ бўлмаган ҳажмий деталларни заготовкани чекка қисмларинипластик сиқиб олиш жараёнига тушунилади. Бу жараён асосан мураккаб шаклли қобиғли деталларни тайёрлашда қўлланилади. Деформацияловчи асбоб (штамп) сифатида қўлланиладиган материал-муҳитга қараб штамплаб – чўзиш жараёнлари қуйидаги синфларга бўлинади: бикир (қаттиқ) штампларда чўзиш, эластик, суюқ, газли пуансон ёки куч майдони ёрдамида бикир матрица бўйича; бикир (қаттиқ) штампларда чўзиш, эластик, суюқ, газли пуансон ёки куч майдони ёрдамида бикир пуансон бўйича. Б икир (қаттиқ) штампларда чўзиш ўз навбатида заготовка деворларини (қалинлигини) юпқалаштириш ва юпқалаштирмасдан (расм 6) чўзишга бўлинади Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling