Маъруза №13 Мавзу: Металларни босим билан ишлаш асослари (мби)


Расм 6. Бикир штампларда заготовка деворларини юпқалаштирмасдан чўзиш жараёни


Download 1.61 Mb.
bet6/9
Sana07.05.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1438384
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза №13

Расм 6. Бикир штампларда заготовка деворларини юпқалаштирмасдан чўзиш жараёни

Деформациялаш даражаси умумлаштирилган кўринишда заготовка диаметрини шакллантирилаётган детаталь диаметрига нисбати- чўзиш коэффициенти билан баҳоланади:


Kв = Dз/dп,
Бу ерда Dз - заготовка диаметри, мм; dп – пуансон диаметри, мм.

Ушбу коэффициент заготовканишакл ўзгартириш даражасини кўрсатади ва материални пластиклиги, детални геометрик ўлчамлари ҳамда заготовка ва асбоб ўртасидагиишқаланиш билан белгиланади. Заготовкани чеккалари (фланец) ўз турғунлигини йўқотмаслиги учун уни қисқич билан матрица юзасига қисиб турилади.


Одатта Кв = 1,6-2,2 га тенг, цилиндр шаклидаги деталлар учун Кв = 2,7.
Чўзиш учун заготовка ўлчамларини тайёр детал юзасига тенгидан келиб аниқланади.
Борт қайтариш – бирор детал бўғзида ёки дастлаб қилинган тешик атрофида борт хосил қилиш жараёни. Шакл ўзгартириш Ко = d/dо отбортовка коэффициенти билан аниқланади у эса ўз навбатида заготовка металлини механик кўрсаткичларига ва унинг нисбий қалинлигига боғлиқ бўлиб 1,8 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Борт қайтариш жараёнини фланецли ҳалқасимон деталларни олишда, резба учун ва пайвандлаш учун дўнглик хосил қилишда қўлланилади.
Сиќиб ишлов бериш (обжим) – ичи бўш заготовкаларни кўндаланг кесими периметрини кичрайтиш – матрицани тораиб бораётган қисми билан гильзага кийғазиб бажарилади. Бир босқичда d=(0,7-0,8)D олинади: D – заготовка диаметри; d – олинаётган ўлчам, бундан кичик ўлчам олиш учун бир нечта операция бажарилади.
Кенгайтириш (раздача) - ичи бўш заготовкаларни кўндаланг кесими периметрини катталашитир жараёни бўлиб обжимни тескариси.
Формалаш- шакл бериш (формовка) – лист заготовкани ташқи контури ўлчамларини ўзгартирмасдан маълум жойини чўзиш. Бу жараён листдан тайёрланган конструкцияларини бикирлигини ошириш учун қўлланилади бикирлик қовурғалари, бўшлиқлар ва ҳ.к. хосил қилинади (масалан автомобилни капоти, багажник қопқоғи, эшиклари, канистра ёнлари).
Формовка производится в штампах, аналогичных вытяжным штампам, с увеличенной силой прижима до такой степени, что зажатая часть листа не подвергается деформации. Изменение формы внутренней части изделия происходит за счет её утонения.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling