Металлургик жараёнлар
Прокатлаш
Прокатлаш жараёни ҳомашёни айланаётган валлар орасидаги тирқишдан кетма-кетликда ўтқазишдан иборат. Натижада ҳомашёни прокатлашда кўндаланг кесимини ўлчами камаяди. Одатта ҳомашёни қалинлиги кичраяди, эни ва узунлиги сиқилиши натижасида катталашади.
Валларни жойлашиш схемасмга қараб прокатлаш қуйидаги турларга бўлинади: бўйлама (1а расм), қийя (1б расм) ва кўндаланг (1в ва г).
Расм. 1. Прокатлаш жараёнлари схемалари:
а - бўйлама прокатлаш; б – трубаларни қийя прокатлаш (прошивка); в – шарларни кўндаланг-винт прокатлаш шаров; г – ҳалқаларни кўндаланг прокатлаш
Прокатлаш натижасида олинган махсулот прокат номланади. Прокат қуйидаги гуруҳларга бўлинади: лист, сортли прокат, трубалар, махсус периодли прокат (ўқлар, шарлар ва бошқалар).
Деформацияловчи асбоб сифатида прокатлаш валлари қўлланилади (цилиндрик ва калибрловчи). Прокатлаш жараёнлари прокатлаш станларида бажарилади.
Пресслаш
Пресслаш – деформациялаётган металга ёпиқ ҳажмда гидростатик босим таъсир эттириб матрицдан чиқариб узун ўлчамли ва бошқа ярим махсулотларни ва деталларни олиш жараёни.
Пресслаш жараёнини икки тури мавжуд: эркин пресслаш, гидростатик юқори босим майдонида пресслаш.
Эркин пресслаш. Эркин пресслашни тўғри ва тескарисига ажратилади. Агар деформацияловчи куч Р нинг йўналиши металлни матрицадан чиқиш йўналиши билан бир ҳил бўлса бундай жараён тўғри пресслаш дейилади (расм 2).
Расм. 2. Эркин пресслаш жараёни схемаси:
а – тўғри пресслаш; б - тўғри пресслаш;
I - контейнер; 2 - пресс-шток; 3 - пресс-шайба;
4 - матрица; 5 - махсулот; б - дастлабки прессланадиган
материал
Пресслаш жараёнида металл ҳажми нотекис деформацияланаётган-кучланиш шароитида бўлади.
Пресслашни қуйидаги махсулотларни олиш учун қўллаш мақсадга мувофиқ:
стандарт профилли (кўндаланг кесимли шакл) прутоклар (чивиқ);
трубасимон ярим махсулотлар, жумладан, ички ва ташқи бўйлама қовурғали (оребрение);
мураккаб кўндаланг кесимли аэродинамик шаклар ярим махсулот, лонжеронлар;
чуқур бўшликлари бўлган ёпиқ ярим махсулотлар.
Пресслаш ранги металлар қотишмаларидан (алюминий, мис ва бошқлар) ярим махсулотлар олиш учун кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |