Ҳажмий пластик деформациялаш жараёнлари
Авиация техникасини ишлаб чиқаришда ҳажмий пластик деформациялашни қуйидаги жараёнлари қўлланилади: эркин болғалаш (операциялари-чўкиш, чўзиш, букиш ва бошқалар), штампларда штамплаш жараёнлари (облойли ва облойсиз, вальцовка ва бошқалар). Бу жараёнлар иссиқ, чала иссиқ ва совуқ ҳолатда бажарилади.Ушбу жараёнларни жавобгарлиги юқори катта юкламаларда ишлайдиган ва учиш аппарати ресурси ҳамда агрегатларини ишончлилигинитаъминлайдиган деталларни ишлаб чиқариш қўлланилади (фитинглар, кронштейнлар, бошқариш ричаглари, турбина лопаткалари, лонжеронлар, винт парраклари, шассининг узел ва деталлари ва ҳ.к.). Ҳажмий деформациялаш билан тайёрланган деталлармайда донали зич жойлашган структурага эга бўлгани сабаблиюқори мустахкамлик характеристикаларига эга.
Эркин болғалашни содда жараёнлари
Эркин болғалаш деганда универсал асбоб ёрдамида содда ҳажмий пластик деформациялаб шакл бериш тушунилади.
Бу жараёнлар қора ва рангли металлардан катта габарит ўлчамли (500кг ва ундан ортиқ)поковкалар олинади..
Чўкиш - ҳажмий пластик деформация натижасида заготовканикўндаланг кесими узунлигини қисқарганлиги хисобига катталашиш жараёни (расм 7).
Расм 7. Чўкиш жараёнида заготовкага таъсир этувчи кучлар схемаси:
1,11,111 - деформацияни турли интенсивликда таъсир этиш зоналари
Жараённи тўғри боришига ишлов берилаётган заготовкани баландиги ва кўндаланг кесими орасидаги нисбат катта аҳамиятга эга ва шунга қараб тўғри чўкиш
( h/d<2,5 да) нотўғри чўкиш (h/d>2,5 да) ажратилади.
Чўкишдаги деформация даражасини заготовка баландлигини ўзгарига қараб аниқланади:
εh= hi– ho/ ho ,
бу ерда ho – заготовкани дастлабки баландлиги, мм;
hi – заготовкани чўктирилгандан кейинги баландлиги, мм.
Do'stlaringiz bilan baham: |