Ч ўзиш - ҳажмий пластик деформация натижасида заготовкани кўндаланг кесимни кичраиши натижасида дастлабки узунлиги катталашадиган содда жараён (расм 8).
Расм 8. Чўзиш жараёнида таъсир этувчи кучлар схемаси ва деформация-кучланиш ҳолати
Боёкни (деформацияловчи асбоб) заготовкани маълум қисмига босиши натижасида унинг баландлиги кичраиб эни катталашади ва болғалан даражаси билан тафсифланадиган кўндаланг кесим юзаси кичраяди:
Yк = Fзаг /Fпок ,
бу ерда Yк – болғаланиш;
Fзаг- заготовкани дастлабки кўндаланг кесими;
Fпок- заготовкани чўзгандан кейинги кўндаланг кесими.
Жараён деформацияловчи асбоб боёк ёрдамида оғадиган болғалар ёки икки мартта ҳаракатланадиган прессларда бажарилади.
Очиқ штампларда штамплаш (облойли)
Ушбу облойли-қуюмли штамплаш жараёнинг мазмуни (расм 9) штамп қисмларини бир бирига қараб ҳаракатланиб тўқнашганда металл штамп ишчи юзасидаги шаклни (гравюрани) тўлдириши ва ортиқча металл облой чиқиб кетишидан иборат.
Расм 9. Очиқ штампларда штамплаш жараёнини схемаси:
1 – штпампни пастки қисми; 2 – ишчи гравюра; 3 - облой ариқчаси;
4 – сиқиб чиқарадиган дўнглик (порог); 5- облой; 6 – штампни юқори қисми; α – штамплаш қиялиги
Жараённи афзалликлари: ишлатиладиган асбобни соддалиги, юқори иш унумдорлиги.
Жараённи камчиликлари: металлни кўп қисми чиқитга чиқиши облойга (30%гача); мураккаб шаклли деталларни олишни чегараланганлиги; металлни анча қисми технологик қийтимлага (припуск) ва штамплаш қияликларга ажратилиб чиқитга чиқиши.
Ёпиқ штампларда штамплаш
Ушбу облойсиз штамплаш жараёнинг мазмуни (расм 10) штампни икки қисмини бирлашиб хосил қилган ёпиқ ишчи оралиқда заготовкадан белгиланган шакли детал олишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |