Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Маъруза 9. Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet18/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Маъруза 9. Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш
Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи
Маъруза режаси:

  1. Зоопсихология ва қиёсий психологияни предмет ва вазифалари

  2. Ҳайвонлар хатти-ҳаракатини психологик билимлар тизимидаги ўрни.

  3. Зопсихология ва қиёсий психология усуллари

4.Зопсихология ва қиёсий психологияни ривожланиш тарихи

  1. Зоопсихологияни тадқиқи қилишни беш усули

  2. Психикани вужудга келиши.

  3. Асаб тизимигача бўлган давр ва асаб тизимини пайдо бўлиши.

  4. Инстинкт ва малакаларни ўрганишни замонавий ҳолатлари.

Зоопсихология ва қиёсий психологияни предмет ва вазифалари
Қиёсий психология юқори даражада ривожланган умуртқалиларни атропогенетик ҳолатларини ўрганувчи соҳалардан бири хисобланади. Унинг асосий ҳолати ҳайвонларни интеллектини ўрганишдан иборатдир. Баъзи ҳолатларда қиёсий психология фан сифатида эмас балки усул сифатида талқин этилиши мумкин. Баъзи бир олимлар эса аксинча тасаввур қиладилар, масалан Владимир Александрович Вагнер зоопсихологияни қиёсий психологияни бир қисми сифатида эътироф этган.
Қиёсий психология ҳозирги кунда ҳайвонлар ва инсонларнинг келиб чиқиш қонунияти ва уларнинг ривожланиш ҳолатларини ўрганадиган фанлар қаторига киритилади.
Қиёсий психологияни предмети сифатида инсон ва ҳайвонларнинг ҳолатларини солиштиришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам қиёсий психология зоопсихологик маълумотлар асосида таҳлил қилинади, инсон ва ҳайвонларнинг онтогенез ва филогенезидаги ўзгаришларни таҳлил қилишга йўналтирилган бўлади.
Қиёсий психология ва зоопсихологияни вазифаси сифатида қуйидагиларни киритишимиз мумкин. Зоопсихология фанга нисбатан анъанавий ишончсизлик ҳолатларининг мавжудлиги. Ҳайвонларнинг психикасини ўрганиш мумкин эмас деган ғояларнинг мавжудлиги. Илмий зоопсихология ҳайвонларнинг хиссиётларини ўрганишдан иборат эмас, балки унинг вужудга келиши ва эволюция натижасида ўзгаришини ўрганади.
Амалий вазифалари сифатида ҳайвонлар психикаси ҳақидаги билимларни керакли бўлган соҳаларда ишлатишдан иборат, бунда учта соҳани келтириб ўтишимиз мумкин:
Инсон фаолиятининг ҳаётий ва хўжалик соҳасида;
Инсонни табиатни ҳимоя қилиш соҳасида
Ривожланаётган психотерапевтик мақсадларда.
Зоопсихология ва қиёсий психологияни муаммолари:

  • Психик акс эттиришни вужудга келиши ва унинг ривожланиши;

  • Ҳайвонларда туғма ва орттирилган хатти-ҳаракатлар тавсифи;

  • Онтогенездаги хатти-ҳаракатлар қонунияти, турли хил гуруҳдаги ҳайвонларнинг психикаси

  • Ҳайвонларнинг интеллектини ўзига хослиги;

  • Ҳайвонларнинг психикаси ва хатти-ҳаракатларини антропогенетик аҳамиятлари.

Ҳайвонлар хатти-ҳаракатини психологик билимлар тизимидаги
ўрни
Ҳайвонларнинг психологик жиҳатдан ўрганиш билан бирга, ҳозирги кунда ҳайвонларни биологик тарзда ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу этология сохасининг таркибига кириб улар шу соҳа билан шуғилланишади. Этологлар биринчи навбатда ҳайвонларнинг хатти- ҳаракатини экологик омил асосида ўрганишади, бунда ҳайвонларни маълум бир шароитларига мослашиш ҳолатлари ўрганилади. Бир вақтнинг ўзида этология филогенездаги ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатини ўзгариш ҳолатларини ҳам тадқиқ этади. этологик ўзига хослик асосида албатта ҳайвонларнинг инстинктив хулқ-атворлари ётади. Дала шароитида кузатишлар натижасида этологлар ҳатти-харакат биологияси назариясини яратдилар. Бунда асосий ўринда инстинктив хулқ атвор бирламчи ўринга чиқади. Улар эволюцион билимларга, функционал морфологияга, оммавий экологияга, ҳайвонлар тизимига, гоогеографияга ва бошқа соҳаларга қимматли фойда келтирдилар.
Зоопсихология ўзининг хатти-ҳаракатларини ҳайвонлар хулқ-атворини ўрганишга қаратади, этологлар эса биологик ҳолатларга. Бироқ психик

омилларсиз хайвонларнинг биологик ҳолатларини ўрганиш мумкин эмас, ва аксинча58.
Зоопсихологияни физиология билан алоқаси ҳам узвийлик ҳолати мавжуд. Айниқса нейрофизиология олий нерв физиологияси билан, зоопсихологдан фарқли равишда физиолог психик акс эттириш ҳолатларини ўрганади. Физиологик тадқиқотлар худди зоопсихология каби ўтказилади, унда хатти-ҳаракатлар таҳлил қилинади, бунда албатта физиолог олий нерв фаолиятига ўз эътиборини қаратади. Унинг бирламчи вазифаси фаолият тизимлари ва аъзоларини ўрганишдан иборат. Содир бўлаётган ҳолатларни ўрганаётган вақтда албатта психик акс эттиришларни ҳам кузатиш мумкин, биз организмни бир бутун сифатида идрок қилишимиз зарур бўлади. Бироқ физиологик жараётнларда хатти-ҳаракат шакли, физиологик механизмларни англашга ёрдам беради, демак физиологик механизмлар ва алоҳида жараёнлар орасидаги чегараларни йўқотади. Шунинг учун ҳам физиологияни ўрганаётган вақтда этологик ёки зоопсихологик нуқтаи назарлар билан ёндошиш мумкин эмас. Физиологларни вазифаси зоопсихолог ва этологларникидан фарқлидир. Юқоридаги хеч бир фан бошқасининг ўрнини боса олмайди, улар фақатгина хамкорликдаги фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Бу йўналишлар орқали ҳайвонларни тўлиқ таҳлил қилиш имкониятини яратишимиз мумкин. Ҳайвонларни тадқиқ қилиш асосан лаборотория шароитида амалга оширилади. Зоопсихология фанида ҳайвонларни атроф муҳит билан муносабатларини ўрганиш ҳолаталари ҳам мавжуд. Ҳайвонлар ўзларини олдинги тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда уларни назорат қилиш осон бўлади.
Зопсихология ва қиёсий психология усуллари
Зоопсихологияни ўрганиш методлари икки асосий гуруҳга бўлинади:

  1. эмпирик маълумотлар ва фактлар асосида олинган методлар;

  2. эмпирик маълумотлар ва фактларни таҳлил қилиш асосидаги методлар.

Эмпирик маълумотлар ва фактлар асосида олинган методлар бу фактик материалларни тадқиқот предмети ва ҳолатлари орқали олинган хисобланади. Шунинг учун ҳам бу методлар фаннинг маълум бир соҳасига ва тадқиқотни маълум бир тадқиқига алоқадор ҳисобланади. Зоопсихологияда бу ҳайвонларнинг хатти харакатлари хисобланса, қиёсий психологияда инсон ва ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларни солиштириш хисобланади. Бир бирига уйқаш бўлган фанлар бир бирига ўхшаш баъзи бир ҳолатларда бир хил усуллардан фойдаланишлари мумкин59. Бу зоопсихологияга билан боғлиқ бўлган фанларга ҳам алоқадор, физиология ва этология. Эмпирик маълумотлар ва фактларни таҳлил қилиш асосидаги методлар бу фанлар методологияси хисобланади. Бунда фанларнинг назарий ҳолатлари, келиб чиқиш вақтлари назарий ва амалий аҳамиятларини ўрганиш мумкин. Тадқиқотнинг предмети ҳақидаги маълумотлар албатта назарий асослар орқали таҳлил қилинади. Шу тариқа ҳайвонларнинг хатти-ғаракатларини ўрганиб зоопсихология, этология ва физиология фанлари бир хил предметни ўрганиб, бироқ уларни турлича талқин этишлари керак бўлади. Психология субъект психикасининг ички ҳолати бўлиб, психик жараёнларни тузилиши, функцияси; этология ҳайвонларнинг турларини вужудга келиши ва мослашиш аҳамиятини, физиология инсонлар ва ҳайвонларнинг психикасини ички механизмларини ўрганишдан иборат.
Илмий таҳлил назариялари методлари ўрганилади, улар тафаккурнинг механимзлари асосида шаклланади. Бунинг учун албатта фаннинг методологияси бўлиши шарт. Зоопсихология ва қиёсий психология психологик ёндошувлардан фойланади, бунда психикани эволюцион жабҳада таҳлил қилиш мумкин. Эволюцион ёндошувда:эволюцион тизимли ёндошув, фаолиятли ёндошув, маданий тарихий, қиёсий психологик. Буларнинг назарий таҳлили кейинги бўлимларда кўрилади.
Эмпирик маълумотлар ва фактлар асосида олинган методлар зоопсихология ва қиёсий психология фанида икки асосий гуруҳга бўлинади. Кузатиш усули эксперимент методи. Ҳар бир сулнинг қўлланиш ҳолатлари маълумотларни таҳлил қилишга доир ҳаолатлар билан белгиланади.
Зопсихология ва қиёсий психологияни ривожланиш тарихи.
Зопсихология фан ёш фанлар қаторига киради. Фаннинг пайдо бўлиши 200 йил атрофида деб таҳмин қилинади. Бироқ унинг асоси қадимдан ўрганилган. Биринчи навбатда этология соҳасини ритвожланиши билан боғлиқ, яъни ёввойи ҳайвонларни хонакилаштири, шунинг асосида зоопсихология ривожлана бошлаган. қўлга ўргатиш. Ҳайвонларнинг хатти- ҳаракатларни эмпирик жиҳатдан ўрганиш турли хилдаги ҳайвонларни хонакилаштириш имкониятини яратди. Бироқ бизга қадар қадимий ўргатиш ҳолатлари етиб келмаган, биз ўргатиш ҳолатини яқинроқ ҳолати билан таҳлил қилиш имкониятига эгамиз. Зоопсихология фани ривожланиш

ҳолатида мустақил фан сифатида эмас, балки дунёқарашнинг бир тури сифатида шаклланган. Ҳайвонларнинг хулқ атворифайлусуфлар томонидан кўпроқ ўрганилган. Бу эса теологик назарияни келтириб чиқарди. Ҳеч бир олим ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилмасдан бошқа ҳолатга ўтмаган. Шахс назарияларида ҳам албатта шу ҳолатга мурожаат қилинади
Зоопсихологияда назариялар классификацияси. Умуман олганда зоопсихология ҳақидаги назарияларни иккита катта гуруҳга ажратишимиз мумкин: креацион (теологик) ва рационал (табиий илмий)24.
Креацион ҳаракат назарияси фараз сифатида талқин қилинади, унда қуйидаги ҳолатлар таҳлил қилинади юқори онг мавжудлиги бошқалар учун қарор қабул қилиш имкониятининг мавжудлиги. Улар икки гуруҳга бўлинади:

  • картезианлик;

  • ҳаракатнинг метафизик назарияси.

Рационал назариянинг асосида ҳайвонларнинг ҳатти ҳаракати онг орқали бошқарилиши талқин қилинади. Уларни инстинктлар деб эътироф қилинади. Инстинклар эса шахсий тажрибалар билан умумлаштирилади, бунда албатта шахсий тажрибанинг ўрни катта деб хисобланади. Охирги айтилган ҳолатларни инсонда импровизация деб аталади. Бу фаразларматериалистик хисобланади. Қаттиқ рационал хатти-ҳаракат формасини ўрнига ҳайвонларда инстинктив хатти ҳаракат ва индивидуал хулқ атворни тавсия қилишади, бироқ эволюцион ривожланиш уларда чекланган25.
Рационал назарияларни бир неча гуруҳга ажратишимиз мумкин:

  • антроморфор йўналиш назариясини ишлатиш;

  • атомистик назариялар (тропизмлар назарияси, рефлекслар назарияси);

  • детерминат назариялар(бихевиоризм, гештальпсихология)

  • тана тузилишлари назарияси (Вагнерни методологик назарияси, Лоренцнинг объектив харакат назарияси62)

Зоопсихологияда креацион назария. Креационизм ( лотин тилидан олинган . creator - яратувчи) - бу йўналиш табиий фанларда номатериал дунёвий онгни шакллантириш имконини беради. Дунёни яратилиш ҳолатини худо томонидан берилган деб эътироф этилади. Бу нуқтаи назардан ҳамма нарса худонинг иродасига боғлиқ деб этироф этилади. Замонавий олимлар яъни бу нуқтаи назар тарафдорлари китоблардаги исботдан ташқари ҳолатларни излашади. Этологияда эса бу кам тадқиқ қилинган. Бироқ ҳар доим ҳам бу шундай бўлмаган. Теологик назарияни илмий ҳолатини XVII асрда яшаб ўтган Р.Декарт (Rene Decartes 1596-1650) таҳлил қилди. Бу назариянинг асосида христианлик динидаги руҳнинг абадийлиги олинди. Бу ғоя Европанинг кўп қисмида етакчилик қиларди. Р.Декарт танани руҳдан айри ривожланиши қабул қилар эди, тафаккурни эса руҳнинг хусусиятларига киритган эди. Руҳ учун ақлий жараёнлар керак деб эътироф этар эди. Руҳнинг ривожланиш фақат инсонларда деб айтиб ўтган. Ҳайвонлар унинг фикрига кўра хиссиётсиз кимёвий машина сифатида талқин қилган63.
Зоопсихологияда метафизик қарашлар. Метафизик дунёқараш
теологик дунёқарашни ривожланган ҳолати хисобланади. Янги тарихда теологик назарияларни илмий асослаш мажбурияти туғилди. Метафизикада креацион ҳатти ҳаракатлар мустақил мавжудот сифатида ҳайвонлар таҳлил қилинади. Метафизик психологиянинг асосий ҳолати олий онгнинг мавжудлиги деб айтиб ўтилади. Метафизика хатти-ҳаракатларни таҳлили билан шуғилланган. XIX асрдаги Эрнест Геккелнинг асарларида зоопсихология ва метафизика таҳлил қилинган.
Зоопсихологияда рационал фаразларнинг ривожланиш тарихи.
Зоопсихологияда рационал жиҳатдан ўрганиш метафизика ва теологиядан аввалроқ пайдо бўлган. Бизнинг қадимги аждодларимиз аввал ҳайвонларни қўлга ўргатиб, сўнгра ижодий ғояларни талқин қилдилар. Зоопсихологияда рационализмни илмий ва табиий илмий сифатида эътироф қилдилар. Рационализм ҳолатининг асоси бирламчи ҳайвонларнинг хулқ атворида кўрсатилган. Биринчи рационалистик йўналишнинг вакили Арасту бўлган. У турли хил ҳайвонларни солиштириб ўзининг фикрларини Искандар Зулқарнайнга жўнатган. Ҳайвонларнинг хулқ атворини инсон билан солиштириб у ҳайвонларда ҳам психик жараёнлар мавжудлигини кўрсатиб ўтган. Унинг фикрига кўра ҳар бир ҳайвон турличадир. Арастунинг фикрига кўра энг ақлли ҳайвонлар сифатида у филларни айтиб ўтган. Арастунинг рационал қарашлари зоопсихологиянинг асосига киритилган. XVIII асрда худди шу натижага келдилар. XVIII аср ҳайвонлар ўртасида турли
тажрибаларни ўтказиш имкониятини берди. Бюффон, Реомюр, Галлер, Реймарус, Кондильяк, Леруа ва Ламаркларнинг тадқиотлари сабабли турли хил хайвонларда инстинкт тшунчаси ва эволюцион ривожланиш ҳолатлари
64
ўрганилган .
XVIII асрда зоопсихологиядаги психологик назариялар.
Зоопсихологиянинг асосчиси сифатида Жорж Бюффон (1707-1788) келтириб ўтилган. У 44 томли ҳавонларни хулқ атвори бўйича илмий ишлар тўпламини яратди. Бу этологиянинг системали равишда шаклланишига сабаби хисобланади26.
Ж.Б.Ламаркнинг зоопсихологик назариялари. XIX асрнинг бошларида табиий фанлар фалсафадан ажралиб чиқди. Бу зоопсихология фанининг пайдо бўлишига асос бўлиб хизмат қилди. Бироқ зоопсихологиянинг марказий концепцияси хали ҳам мавжуд эмас эди. XIX асрга қадар ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини ва даражаларини хеч ким тизимлаштирган эмас эди. Бу вазифани Жан Батист Ламарк бажарди66. 1809 йилда у ўзининг машҳур асари Зоология фалсафаси китобини чоп қилди. Бунда зоопсихология алоҳида фан сифатида таҳлил қилинган. У эволюциянинг якунланган назариясини яратди, бунинг асосида ташқи муҳит олган реакцияларга ташқи муҳитнинг таъсир ётади деб талқин қилинган. Ламаркнинг фикрига кўра организмлардаги ўзгарувчанлик ташқи муҳитнинг таъсир остида содир бўлади деб айтиб ўтилган. Асосий омил сифатида у организмги ташқи муҳитга жавоб реакциясида деб тушунади. Бу ҳолатлар туғма ва орттирилган бўлади деб тушунтирган. Ламарк талқинича: «Организмлар ташқи муҳит таъсир кўрсатиши бўйича ўзгаради, муҳим
ҳайвонларнинг психикасиниўзгартиради ». Ламарк зоопсихология фанига
қимматли кашфиётни берди. У психикани асаб тизимига тобеълигини аниқлади. У томонидан психик актлар классификацияси тузилди. Энг содда акт сифатида қвўзғатувчи хисобланади, мураккасб сифатида сезувчанлик деб эътироф этди. Ҳайвонот олами учта гуруҳга бўлинган.
Зоопсихологияда рационал назариялар.

  1. Антропоморфоз назария асосчилари инсон психикаси ва ҳайвон психикаси ягона эканлигини эътироф этишади. Бу йўналиш тарафдорлари инсоннинг тафаккури ва онг хеч қандай ўзгаришларсиз ҳайвонот оламига кўчирилиши мумкин. Инсон психикасига алоқадор бўлган ҳолатлар,

ҳайвонот оламида ҳам топилиши мумкин. Бу йўналиш Ч.Дарвин томонидан тавсия қилинган. Вундтнинг назариялари ҳам шунга таянади27.
Зоопсихологияда атомистик назария. Атомистик гуруҳга инсон ва ҳайвонларнинг бир хиллигини таъкидловчи гуруҳларни киритишимиз мумкин. Инсоннинг психикаси ҳайвонларнинг психикасидан бир мунча мураккаб деб айтиб ўтилади. Инсон ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатини қайтаради деб айтиб ўтилади. Бу эволюцион хулқ-атвор сифатида айтиб ўтилади. Бу фараз тарафдорлари содда ҳайвонларнинг хулқ атворлари ва инсоннинг фаолиятини бир бирига солиштириш орқали таҳлил қилганлар. Атомистик назария тарафдорлари лаборотория шароитида экспериментлар ўтказишни маъқул топганлар. Улар ақлий жиҳатдан таҳлил қилмасдан балки экспериментлар асосида хулоса чиқазишни афзал билишган. Атомистлар ҳайвонлардаги психик хусусиятлар нима эканлигини аниқладилар. Морфологлар, гистологлар, физиологлар ва химикларнинг бу даврдаги тадқиқотларда хиссалари катта хисобланади. Улар томонидан экспериментал зоопсихология ва асаб тизими физиологияси йўналиши пайдо қилинди. Бу ҳозирги кунга қадар мавжуддир.
Тропизмлар назарияси Ж.Леб. бу йўналишнинг асосчилари физиологик жараёнларнинг ташқи ҳолатлари кимёвий реакциялардан иборат деб хисоблаганлар. Бу зоопсихологияни шаклланишига хисса қўшди. Бироқ бу йўналиш тарафдорларининг фикрига кўра улар кимёвий реакцияларни ўрганиб, психик жараёнларни ҳам ўрганиш мумкин деб хисобланалар. Бу йўналишнинг асосчиси Ж.Леб хисобланади (1859-1924) америкалик биолог. Тропизмлар ўсимлик ва ҳайвонот оламининг ёруғликка, механик таъсирларга, кимёвий таъсирларга, ҳароратга таъсири деб тушунилган. Масалан ҳайвонлар ёруғликка жавоб беришган, Лебнинг фикрига кўра бу ижобий фототропизм деб атаган. Агар ёруғликдан қочса салбий фототропизм сифатида талқин қилган. Тропизм назарияси тарафдорлари ўсимлик дунёсида қолиб кетмасдан, балки ҳайвонот оламига ҳам шу ҳолатларни қўллашган28.
Павловнинг рефлекслар назарияси. Фаол ҳаракатларни ўрганиш бўйича кўпгина олимлар меҳнат қилган. Биринчи бўлиб физиологик механизмларни ўрганган олим И.М.Сеченов хисобланади. Унинг ишлари асосида Россияда физиология фани ривожланди. XIX асрнинг охирига келиб И.П. Павлов ҳазм қилиш физиологияси билан шуғилланди, айнан шу ҳолат асаб тизимининг фаолиятига боғлиқ эканлигини исботлади. Бу тадқиқотлар Нобель мукотига тавсия қилинган. Экспериментал физиология ҳолатига таянган ҳолда И.П.Павлов рефлекслар назариясини яратади: шартли ва шартсиз.

Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling